Ҳам айтамиз, ҳам қайтамиз. Қувилган амалдорлар ҳукуматга қайтмоқда
Президент ёки Администрация томонидан танқидлар билан ишдан олинган амалдорлар ишдан кетмайди, уларни қуйида вақтинчаликка пастроқ лавозим кутади.
Сиёсат
03.09.2024, 16:37
Улашиш:

Ham aytamiz, ham qaytamiz. Quvilgan amaldorlar hukumatga qaytmoqda
Бугун, 3 сентябрь куни Ўзбекистонда расмий дам олиш куни ҳисобланади. Лекин президент йиғилишида "фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани" алоҳида таъкидланиб, ишдан олинган Нуршод Худойбердиев Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи бўлди.
Наманган вилояти Мингбулоқ туманида ҳоким вазифасида ишлаган Худойбердиев 2024 йилнинг 17 июль кунида президент ўтказган видеоселекторда яхши ишламагани учун қаттиқ танқид билан ишдан олинган эди.

Худойбердиевнинг 2020 йилда фермерларни ҳақоратлаб, сўкиб ташлагани ёзиб олинган аудиоси ижтимоий тармоқларга тарқалиб, кенг муҳкамаларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг, унга нисбатан қайд этилган моддалар билан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари — 4 млн 460 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Кўп ҳолатда президент ё унинг Aдминистрацияси қайсидир амалдорни танқид қилиб, надоматлар билан ишдан олади. Лекин бу бир муддатлик, чунки ана шундай шов-шув билан ишдан олиниб, кейин бироз вақт ўтиб, ҳамма унутганда ё бошқа хабар билан чалғиганда бировга индамай бошқа амалга тайинланади.
Улардан яна бири 2023 йилнинг 16 январь куни Энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Хўжаев бўлиб, у аномал қиш шароитида энергетика инқирози фонида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва “Иссиқлик электр станциялари” раиси Фарҳод Абдураҳмонов билан бир қаторда ишдан олинган эди.

Лекин орадан бир ой ўтар-ўтмас, 16 февраль куни Хитой компанияси билан Ўзбекистонда умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича меморандум имзолаш маросимида энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Хўжаев ҳам иштирок этди.
Шунда Шерзод Хўжаев ҳозирда Энергетика вазирлигида қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори лавозимида фаолият юритаётгани маълум бўлган.
Ишдан қаттиқ танқидлар билан қувилиб, кейин яна ҳамманинг эсидан чиққач, янги лавозимга ўтириб олиш бизда одатий ҳолга айланяпти. Бу рўйхатни эса яна давом эттириш мумкин. Шу ерда қизиқ савол туғилади, қаттиқ танқидлар билан ишдан олиниш ва ими-жимида лавозимга ўтириб олиш орқали ким кимни алдаяпти?!
мавзуга оид янгиликлар

Суддан қочиб кетган собиқ Россия амалдорининг жасади топилди
Жаҳон
24.09.2025, 15:00

Тошкентда ҳоким ёрдамчиси 20 кишининг номига олинган кредитни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон
04.02.2025, 10:42
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
