#Inbazar_boycott: Ходимлари зўравонликка учраган "Inbazar"га бойкот сўралмоқда
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи "Inbazar" савдо марказининг Сергели туманидаги филиалида ишловчи ходими бошқа бир ходим томонидан "самасуд" қилингани тасвирланган видео тарқалди. Бу эса мижозлардан тортиб, жамоатчилик фаолларигача бўлган қатламнинг эътирозларига сабаб бўлди. Ҳатто #Inbazar_boycott ҳештеги остида уни ёпилишини талаб қилишди. Аммо шундай вазиятда ҳам аввал савдо марказининг ёнини олиб, сўнг эса тарафкашлик қилганига пушаймон бўлганлар ҳам йўқ эмас. Бугун PARADIGMA.UZ юқоридаги машмашанинг келиб чиқиши, нега бу даражада оммалашганининг сабабини эътиборингизга ҳавола этади.
Ўзбекистон
16.09.2024, 16:22
Улашиш:

#Inbazar_boycott: Xodimlari zoʻravonlikka uchragan "Inbazar"ga boykot soʻralmoqda
Воқеа шанба, яъни 13 сентябрь куни пойтахтнинг Сергели туманидаги "Inbazar" савдо марказларидан бирида юз берган. Унда дўкон ишчиси иш вақтида омборхонадаги юк ташиш аравачасини узоқдан ғилдиратиб юборгани учун савдо марказининг назоратчиси томонидан калтакланган. Бу ҳолатни бошқа бир ходим тасвирга олиб интернетга жойлаган.
Видеода назоратчи ходимнинг юзи ва танасига 5-6 маротаба ургани тасвирланган. Мазкур видео юзасидан "Inbazar" savdo дўкони асосчиси, айни вақтда чет элда бўлган Омадбек Холматов видеомурожаат билан чиқиб, мазкур ҳолат бўйича қонуний чора кўрилишини билдирган.
"Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони кўриб, ўзим "шок" бўлиб қолдим. Бу қилинган аблаҳона иши учун ходимни албатта қонуний жавобгарликка тортилишига ишончимиз комил. Йиллар давомида ишхонада ўзаро ҳурмат бўлишига ҳаракат қиламиз, лекин кўп одам ишлагани учун бунинг назоратини ушлай олмадик. Бунинг учун узр сўраймиз. Лекин бу зўравонликка қаршимиз, бу ҳолат бўйича қонуний чоралар кўриляпти. Тафсилотларини айтамиз. Биргина ходимининг ўйламай қилган иши учун йиллар давомида халқ орасида ишонч қозонган ва обрў орттирган savdo маркази фаолиятини қоралаб ташламасликларингизни сўрайман", дея ўзини оқлаган у.
Орадан бир муддат ўтиб компаниянинг Instagram'даги саҳифасига зўравон ходим ички ишлар бўлимига олиб борилгани ҳақида видеохабар жойлаштирилди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳам мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
"Воқеа ҳақиқатдан ҳам 13 сентябрь куни содир бўлган. Унда 2001 йилда туғилган Б.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида бирга ишловчи 2006 йилда туғилган М.Т.ни қўли bilan урган. Бундан ташқари, ушбу ҳолатни savdo мажмуасининг бошқа ходими, 1998 йилда туғилган Х.Э. томонидан тасвирга олинган", дейилади расмий муносабатда.
15 сентябрь куни "Inbazar" раҳбар ходимларидан бири жабрланувчидан раҳбарият номидан узр сўрагани, унга "Spark" автомобили совға қилиниши ва ишга тикланиши, ишга қайтганда ҳам "замстарший" лавозимида бўлишини ваъда қилгани тасвирланган видео дўконининг Instagram саҳифасига жойланди.
Ушбу видео оммага етиб борганидан сўнг "Inbazar"дан реклама олиб турадиган айримлар бирин-кетин компания асосчисини мақтаб, тарафкашлик билан унинг ёнини олишни бошлади. Улар орасида Ўзбекистон бокс қироли, "фахримиз" деб эътироф этиладиган Баҳодир Жалолов ҳам бор.
"Inbazar" асосчиси Омадилло (Омадбек) дўстим бировга қаттиқ гапириши мумкин, уришиши мумкин. Лекин юз фоиз жавоб бераман, бировга озор етказмайди. Айбдор ўз жазосини топяпти. Энди барчани Ўзбекистон брендини қўллаб-қувватлашга чақираман" дея видеомурожаат қилган Жалолов.
Шунингдек, актриса Муқаддас Саъдуллаева ҳам "Inbazar" асосчисини оқлаб, одамларга "қўй бўлманглар", дея Instagram'да пост қолдирган.
"Эҳ "просмотр" ўлсин-а, битта "просмотр" учун, битта мавзуни ушлаб олсак, чайнаб айлантираверадиган замонга келиб қолдик! Билиб билмасдан, охирига етмасдан, биттаси ёмон деса қўйга ўхшаб ҳаммани ёмон деб кетаверадиган замон! Ҳар бир инсоннинг шахсий фикри қаерга кетяпти! Фақат кўрган нарса билан хулоса чиқарадиган замон. Эҳ Аллоҳ ислоҳ қилсин ҳаммани!", дея ёзган у.
Аммо бу тарафкашликлар узоққа бормади. Компания тарғиботчиларининг бу мурожаатларидан кейин компания асосчисининг зўравонлиги акс этган бошқа видеолар чиқиб келишда давом этди. Мазкур шармандали ҳолатдан кейин фикр билдириб гапида туролмаган Жалолов яна видео қилиб, бу сафар айтган гапига пушаймонлигини изҳор қилди. Актирса эса жим!
"Бир соат олдин бир видеони шошилиб чиқариб қўйдим. Омадилло (Омадбек)нинг фақат яхши томонларини кўргандим. Ишчисини деб ўзи ёмонотлиқ бўлиб қолмасин деб тарафини олгандим. Аммо ўзининг видеоларини кўриб, фикрим бутунлай ўзгарди. Одамнинг ичини билмас экансан. Ўзим ўттизга кириб, икки марта Олимпиядада ютдим, икки марта жаҳон чемпиони бўлдим, лекин ҳаётда бировга қўл кўтармаганман. Урушган бўлсам, фақат рингда урушганман. Ўзим зўравонликка қаршиман, мутлақо қаршиман... Ҳар хил изоҳлар ёзилмоқда, пул-мул олинган деб. Ҳеч қанақа пулнинг алоқаси йўқ. "Inbazar" билан ҳам шартномани аллақачон тугатганман. Мен ўзим зўравонликка қаршиман, ҳеч қачон бундай ҳолатни оқламайман, айбдорлар ўз жазосини олади қонуний тартибда", деган боксчи.
Дўкон асосчисининг ўзи ҳам яна бир видеомурожаат билан чиқди.
"Жуда қойил қолса бўлади. Видеолар худди 10 йил шакллантирилганга ўхшайди. "Стаянка"да бўлган ҳолатда 4 кишини урган ходимимизни ҳиссиётда қўрқитиб қўйган видеомизни тарқатишяпти. Унинг урган видеоси ҳам бор… Воқеага камида 3−4 йил бўлган. Майли, ҳаммаси ўтар, лекин унда ҳар бир одамнинг умри давомида уришган видеоларининг ҳаммасини интернетга қўяйлик", дея ўзини оқлашга уринди.
Тошент шаҳар ИИББнинг маҳаллий нашрларга берган маълумотига кўра, ҳозирда чет элда бўлган "Inbazar" раҳбари Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Юқоридаги ҳолатга одамлар ҳам жим қараб турмади. Instagram фойдаланувчилари ўзларининг саҳифаларида #Inbazar_boycott ҳештеги билан компанияни ёпишга чақириқлар қилишда давом этмоқда. Блогерлар эса фаол одамларни қўллаб-қувватламоқда. Аммо давлатнинг йирик ташкилотлари томонидан ҳеч бир муносабат берилмаяпти. Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман ҳам жим. Хўш, сиз юқоридаги вазиятга қандай фикр билдирасиз? Сизнингча, иш берувчилар ходимларга тазйиқ ўтказишга ҳақлими?..
Ўзбекистон
16.09.2024, 16:22
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Эпштейнга оид ҳужжатлар интернетдан олиб ташланди
Жаҳон
06.02.2026, 17:04

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Тошкентда Чилонзорда қизни мажбурлаб олиб кетиш ҳолати кузатилди
Ўзбекистон
13.12.2025, 11:21

Gateway черкови асосчиси 12 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини тан олди
Жаҳон
26.11.2025, 12:22

Ангренда зўравонликка учраган 15 ёшли қизнинг аҳволи ҳақида хабар берилди
Ўзбекистон
19.11.2025, 13:27

Тошкентда аёл собиқ турмуш ўртоғининг зўравонлигидан ҳимоя сўрамоқда
Ўзбекистон
05.11.2025, 12:31
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин
Маданий
08.03.2026, 07:37
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
