Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этди

Узоқ йиллар Ўзбекистон ҳукуматида юқори лавозимларда ишлаган Исмоил Ҳакимович Жўрабеков 94 ёшида вафот этди.

Улашиш:

У 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд вилоятида туғилган. Фаолияти асосан сув ва қишлоқ хўжалиги соҳалари билан боғлиқ бўлиб, «Самарқандсувқурилиш» трести бошқарувчиси, Ўзбекистон мелиорация ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, кейинчалик вазир лавозимларида ишлаган.

Мустақиллик йилларида қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Президентнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган. 2021 йилда сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси сифатида давлат хизматига қайтган.

Жўрабеков «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» унвонлари, «Меҳнат шуҳрати», «Эл-юрт ҳурмати», «Буюк хизматлари учун», «Дўстлик», «Фидокорона хизматлари учун» орденлари ва бир қатор эсдалик нишонлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон

29.09.2025, 09:49

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

20 йиллик меҳнат стажига эга аёллар учун пенсия ёшини бир йилга қисқартириш таклиф этилмоқда

“Давлат пенсия таъминотида замонавий хизматлар” лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Муҳокама 26 февралгача давом этади. 

Иқтисодиёт

13.02.2026, 11:57

Истанбулда икки ўзбекистонлик аёл ўлдирилиб, жасадлари бўлакланган

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари бўлган икки аёлнинг ўлими юзасидан тергов давом этмоқда. Янги маълумотларга кўра, ҳар икки жабрланувчининг жасади бўлакларга ажратилган.

Ўзбекистон

13.02.2026, 11:37

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”

Ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг “Эркин миллат пойдевори” номли янги китоби нашр этилди.

Маданий

13.02.2026, 10:18

Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов 74 ёшида вафот этди

Таниқли давлат ва жамоат арбоби, ҳуқуқшунос олим, сенаторнинг ҳамкасб ва шогирдлари унинг юксак инсоний фазилатлари, Ватанга садоқати ва илмий меросини алоҳида таъкидламоқда.

Ўзбекистон

13.02.2026, 09:40

Германия Марказий Осиё давлатларини Россияга қарши санкцияларга қатъий риоя этишга чақирди

Берлинда Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш ва Европа Иттифоқини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Сиёсат

13.02.2026, 09:08

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга

2026 йилга келиб маркетинг ёрдамчи функция эмас, балки бизнесни стратегик бошқариш элементига айланмоқда. Уни фақат реклама сифатида қабул қилаётган компаниялар самарадорлик пасайиши ва харажатлар ошишига дуч келмоқда.

Иқтисодиёт

12.02.2026, 15:31

“Сиёсатда дўстлик бўлмайди. Сиёсат — бу шахсий садоқат эмас" - Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ва Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Камчибек Ташиевни, собиқ дўсти бўлишига қарамай, лавозимидан озод қилди.

Жаҳон

12.02.2026, 12:48

Эронда намойишчилар Исроил рамзлари туширилган «Baal» ҳайкалини ёқиб юборди

Эронда норозилик намойишлари иштирокчилари Исроилга қарши ўзларининг кескин муносабатини ифодалаш мақсадида Довуд юлдузи ва мамлакат байроғи тасвирланган, «Baal» деб ёзилган ҳайкални ёқиб юборишди.

Жаҳон

12.02.2026, 12:34

Қирғизистонда гуруч атрофида баҳс: контрабандами ёки экспорт сўрови?

Ўзбекистондан контрабанда орқали кирган гуруч ички бозорда нархларни тушириб юборган ва маҳаллий деҳқонларни қийин аҳволга солгани айтилмоқда.

Жаҳон

12.02.2026, 11:45

Фақат «кундузги» ёки «тунги» эмас: уйқунинг беш хил тури аниқланди

Янги тадқиқотга кўра, уйқунинг бешта ноёб тури мавжуд. Улардан қай бирига мансублигингиз сизнинг соғлиғингиз ва турмуш тарзингизга боғлиқ.

Маданий

12.02.2026, 10:27

“Demokrat.uz” раҳбари ва блогерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ф.Меҳмонов ва блогер А.Ғоипназаров товламачиликда гумонланмоқда. Улар тадбиркордан видеоматериални ўчириш ва эълон қилмаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда. Меҳмонов 17 минг доллар олаётган вақтида ушланган. 

Ўзбекистон

12.02.2026, 08:49

Канадада мактабда отишма: 10 киши ҳалок бўлди

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Тумблер-Ридж ўрта мактабида отишма содир бўлди. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, ҳужумчи эса ўз жонига қасд қилган.

Жаҳон

11.02.2026, 17:49