Россия ТИВ “шахсий фикр” ортига яшириниб, навбатдаги баҳсли баёнотларга жавоб берди
Россия ахборот майдонида Марказий Осиё суверенитетига нисбатан хавфли сигналлар кўпаймоқда: Соловьёвнинг “махсус ҳарбий операция” ўтказиш ҳақидаги чақириқлари ва Дугиннинг “миллий давлатлар тугади” деган баёноти. Россия ТИВ эса бу чиқишларни “шахсий фикр” сифатида баҳоламоқда.
Сиёсат
19.01.2026, 18:06
Улашиш:

Россия Ташқи ишлар вазирлиги 2026 йил 15 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги брифингда телебошловчи ва провокацион чиқишлари билан танилган Владимир Соловьёвнинг Марказий Осиё ва Арманистонда Украинадагига ўхшаш “махсус ҳарбий операция” ўтказиш ҳақидаги чақириқлари юзасидан берилган саволга одатдагидек мавзу моҳиятидан четлаб жавоб берди.
Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова ушбу баёнотларни танқид қилган жамоатчилик ва экспертларни вазиятни сунъий равишда бўрттириб кўрсатишда айблади. Унинг таъкидлашича, Соловьёвнинг фикрлари журналистнинг шахсий қарашлари бўлиб, улар Россия Федерациясининг расмий позициясини акс эттирмайди.
“Бу журналистнинг шахсий фикри. Фикр шахсий каналда билдирилган. Мен иқтибосларни ўқидим ва контекстдан юлиб олинган ибораларга таянмайман. Бу ҳолатга жавоб бериш менинг вазифам эмас”, — деди Захарова.
“Шахсий фикр” аргументи — илк бор эмас
Шунга ўхшаш ҳолат 2024 йил январь ойида ҳам кузатилган эди. Ўшанда НТВ телеканалида тарихчи Михайл Смолин ўзбеклар миллат сифатида кеч шакллангани ҳақида баҳсли фикр билдирган, Россия ТИВ эса бу сўзларни ҳам “шахсий фикр” сифатида изоҳлаган эди.
Захарова бу сафар ҳам ўз позициясини бир нечта далиллар билан асослашга уриниб, Соловьёвнинг гаплари давлат телеканалида эмас, балки “Solovyov LIVE” хусусий платформасида айтилганини қайд этди. Шунингдек, у мазкур чиқишда қатъий баёнот эмас, балки риторик савол шаклидаги мулоҳаза борлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, муаммо Соловьёв баёнотларида эмас, балки уларни контекстдан юлиб олиб, Россиянинг расмий позицияси сифатида талқин қилаётган “диван таҳлилчилари”дадир.
Захарова бундай талқинларни очиқ провокация деб атаб, улар Россиянинг собиқ СССР давлатларига нисбатан гўёки “тажовузкор ниятлари” борлиги ҳақида асоссиз хавотир уйғотишга қаратилганини билдирди.
Дугин баёноти фонидаги янги саволлар
Бу муносабат фонида Россиялик сиёсий мафкурачи Александр Дугиннинг сўнгги баёнотлари ҳам алоҳида эътиборга тушмоқда. Дугин миллий давлатлар суверенитети тугаганини иддао қилиб, “миллий давлатлар — ўтмиш” эканини очиқ айтди.
Унинг фикрича, миллий давлатлар вақтинчалик ҳодиса бўлиб, келажак “империялар”га тегишли. Бу эса, экспертлар баҳосига кўра, Ўзбекистон ва бошқа мустақил давлатлар суверенитетини инкор этувчи хавфли мафкуравий сигнал сифатида қабул қилинмоқда.
Эътиборли жиҳати шундаки, Дугиннинг бу баёноти Соловьёвнинг Марказий Осиёда “махсус ҳарбий операция” ўтказиш ҳақидаги чақириқларидан кўп ўтмай янгради.
Очиқ қолган саволлар
Россия расмийлари ҳар гал бундай чиқишларни “шахсий фикр” билан чеклаётган бир пайтда, қатор муҳим саволлар очиқ қолмоқда:
— Ўзбекистон бундай очиқ мафкуравий таҳдидларга қачон ва қандай муносабат билдиради?
— Бу баёнотларга нисбатан дипломатик нота ёки расмий изоҳ бериладими?
— Кимнидир “persona non grata” деб эълон қилиш учун яна нечта шунга ўхшаш чиқишлар янграши керак?
Кузатувчиларга кўра, Россия ахборот маконида тез-тез учраётган тажовузкор риторика учун давлатнинг масъулиятдан ўзини четга олиши, бу каби баёнотларнинг олдини олиш ёки очиқ қоралаш нияти йўқлигини яна бир бор намоён қилмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

Марказий Осиё ва Арманистон нишонда: Туркиядан қатъий жавоб
Жаҳон
12.01.2026, 12:26

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Россияда музлаб қолган итга ёрдам берган курьер ишдан бўшатилди
Жаҳон
27.02.2026, 12:34
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
