Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 03:23

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?

Охирги кунларда ижтимоий тармоқлар ўзининг муқаррар ўлими сари, яъни музли тоғлар томон йўл олган ёлғиз пингвин акс этган видео билан «портлади».

Маданий

28.01.2026, 17:49

Улашиш:

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?

Фойдаланувчилар пингвинни нигилист деб атаб, ёлғиз қушнинг узоқлашиб бораётгани акс этган кўплаб видеоларни жойлаштиришди. Ушбу «ўлим марши» ғамгин мусиқа ва кадр ортидаги овоз билан янада драматиклаштирилди. Ҳамдардлик билдирган томошабинларнинг эса «Лекин нега?» деган саволи очиқ қолди.

 

Вирусли пингвиннинг келиб чиқиши

Интернетда вирус каби тарқалган пингвин видеоси немис режиссёри Вернер Ҳерцогнинг «Дунёнинг чеккасидаги учрашувлар» номли ҳужжатли фильмидаги парчадир. Ушбу фильм қарийб 20 йил аввал “Discovery Channel”’нинг ҳужжатли фильмлар бўлими учун суратга олинган. Ҳерцог ўз ғоясини амалга ошириш учун Антарктидадаги Мак-Мердо станциясида етти ҳафта бўлган. Фильм 2009 йилда «Оскар» мукофотига номзод ҳам бўлган.

Ҳерцогнинг иши пингвинлар ҳақидаги одатий ҳужжатли фильмларга ўхшамайди. Кадрларда режиссёр Мак-Мердога турли сабаблар билан келган одамлар билан суҳбатлашади. Унинг суҳбатдошларидан бири эколог Дэвид Эйнли бўлиб, режиссёр ундан пингвинлар орасидаги «ақлдан озиш» ҳолатлари ҳақида кутилмаган савол беради. Эйнли баъзан пингвинлар фазовий мўлжални йўқотиб, омон қолиш ва озуқа топиш учун ҳаётий муҳим бўлган океандан адашиб кетишини тушунтиради.

Ижтимоий тармоқларни ларзага солган саҳнада айнан шундай пингвин тасвирланган: у тоғлар томон кетмоқда эди. Экологнинг сўзларига кўра, уни ортга буришга бўлган ҳар қандай уриниш беҳуда бўлар эди. Агар уни ортга қайтаришса ҳам, у барибир аввалги йўлига қайтади.

«Ўртада битта пингвин бор эди. У муз четидаги озуқа майдонига ҳам, колонияга ҳам қайтмади. Кўп ўтмай, унинг тахминан 70 километр масофадаги тоғлар томон йўл олганини кўрдик. Агар уни ушлаб, колонияга қайтаришса ҳам, барибир тоғлар томон кетишини доктор Эйнли тушунтирган эди. Лекин нега?» — дея қайд этади фильмдаги ҳикоячи.

Режиссёр кейинчалик фильм яратилиши билан боғлиқ қизиқарли бир ҳолатни ҳам сўзлаб берган. Унинг айтишича, кадр ортидаги овозни ёзишда у «Очилмаган сирлар» сериалидан илҳомланган.

«У ерда ваҳимали овоз бор эди. Масалан, у шундай дерди: “Тиш шифокори уйига қайтди — эшик очиқ, ҳамма ёқ қон. Ва у тушунди: нимадир жуда ёмон нарса юз берган. Кейин у ошхона полида хотинини топди — у қонга беланган эди. У ўлдирилган эди. Албатта. Лекин нега?” Мен айнан ўша овоздан фойдаландим», — дейди Ҳерцог.

 

«Нигилист пингвин» мемининг маъноси

Пингвин қоидаларга бўйсунмагани, колонияни тарк этгани ва уни тирик сақлаб қолиши мумкин бўлган океандан узоқлашгани учун нигилист деб атала бошланди. Одамлар пингвинни инсонлаштириб, уни «ўзгача нарса излаган» ва ўз йўлидан боришдан қўрқмаган деб тасаввур қилишди. Ҳатто катта бедал тўлашга тўғри келса ҳам, ўз йўлидан бориш ғояси нигилист ҳақидаги кўплаб видеоларнинг асосий мавзусига айланди.

Айрим фойдаланувчилар изоҳларда ўзларини унга ўхшатиб, унинг ҳис-туйғуларини тушунишини ва танловини қўллаб-қувватлашини ёзишди. Бошқалар эса очлик ва чарчоқдан ҳалок бўлган қушнинг тақдирига қаттиқ ачинишди.

«Бу шунчаки видео эмас, бу бир хилликдан чарчаган ва “пода”дан ажралиб, ўз ҳақиқати сари интилган замонавий инсон руҳиятининг аксидир», — деб ёзди фойдаланувчилардан бири.

«Унинг қандай ўлганига эмас, қандай яшашни танлаганига эътибор беринг», — дейди яна бири.

Бошқа бир блогер эса шундай ёзди: «Бу шунчаки пингвин эмас. Сизда битта ҳаёт бор. Уни колонияда қолиб ўтказасизми ёки бошқа йўлни танлайсизми? Бу дунёда икки хил одам бор: тоғларга кетадиганлар ва колонияда қоладиганлар. Мен қайси тоифада эканимни биламан».

 

Трендга танқидий назар

Бу эпизод миллионлаб одамлар учун кучли метафорага айланди. Кўпчилик бу пингвин ҳаракатларида шунчаки хато эмас, балки онгли исён, нигилизм ёки ижтимоий босимларга қарамай ўз йўлини танлашга журъат топган «шахсият»ни кўрмоқда. Ижтимоий тармоқлар «Пингвин каби бўл» шиори остидаги видеолар билан тўлиб-тошди.

Бироқ масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Пингвин суратини фонга қўйиш инсонни пингвинга айлантириб қўймайди. Ҳамма қарши бўлса ҳам ўз йўлидан қайтмаслик кўпинча туғма хусусият бўлади. Исёнкор инсонни жамият ҳамма вақт ҳам тушунмайди ва қабул қилмайди.

Бу тренднинг кинoяси шундаки, кўпчилик колонияни тарк этиш ҳақида гапиради, аммо бунга колония ичида, унинг қоидаларига амал қилган ҳолда қўл уради. Ҳамма ҳам пингвин бўла олмайди: кимдир оила боқади, кимдир кредит тўлайди, кимдир оғир ҳаётий шароитда. Айримларда тоғларга кетиш учун имконият бор, бошқаларда эса йўқ.

Шунинг учун «пингвин каби бўл» шиори ҳамма учун ҳам адолатли эмас. Баъзан тоғларга йўл олиш жасорат эмас, балки чарчоқдир. Бу онгли стратегия эмас, балки руҳий толиқишнинг охирги босқичи ҳам бўлиши мумкин.

Пингвин эркинлик ва ҳақиқатга интилишни рамзий ифода этса-да, айни пайтда фожиа ва исённи романтиклаштириш хавфини ҳам кўрсатади. Бу тренд индивидуаллик ва жамоавийлик ўртасидаги курашни очиб беради. У жамиятни ўзгаришга илҳомлантирадими ёки шунчаки навбатдаги интернет контенти сифатида йўқолиб кетадими — бу савол очиқ қолмоқда.

Муаллиф: Мафтуна Бахтиёрова

мавзуга оид янгиликлар

Ижтимоий тармоқлар рейтинги: фойдаланувчилар сони ва жинс бўйича фарқлар

Дунёда тахминан 5,7 миллиард киши (аҳолининг 68 фоизи) ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. YouTube эса турли авлодлар орасида энг оммабоп платформа бўлиб қолмоқда.

Жаҳон

19.02.2026, 15:10

Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

Британия ҳукумати болаларни интернетдан яхшироқ ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш, жумладан, вояга етмаганлар учун уларни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Жаҳон

20.01.2026, 14:42

ЮНИСЕФ: болаларнинг ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлиги учун ёш чекловлари етарли эмас

Ташкилотга кўра, қатъий ёш чекловлари жорий этилган тақдирда ҳам болалар VPN ёки камроқ тартибга солинадиган платформалар орқали ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда давом этиши мумкин. Бу эса уларни ҳимоя қилишни янада қийинлаштиради.

Жаҳон

16.12.2025, 08:01

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда

Венгрия парламент сайловларида ғолиб бўлган Петер Мадьяр ишни "тозалаш"дан бошлашини маълум қилди. "Сўнгги 16 йил давомида ҳокимият тепасида бўлган барча қўғирчоқларни лавозимидан кетишга чақираман", деди у.

Жаҳон

14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида

Суданда ҳар дақиқада учта чақалоқ болалар учун мос бўлмаган шароитларда дунёга келмоқда. 

Жаҳон

14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди

2026 йил 7 апрель куни Тошкентнинг Яшнобод туманида аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган 26 ёшли эркакқа маъмурий жавобгарлик қўлланилди.

Ўзбекистон

14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди

Янги тартибга мувофиқ, қурилиш объектларида ойига камида бир марта хусусий назорат ўтказилиши шарт. Бунда ҳар бир текширув муддати бир иш кунидан ошмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон

14.04.2026, 11:39

Нетаньяху сурати ёқилгани дипломатик можарога сабаб бўлди

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испаниянинг Тел-Авивдаги дипломатик вакилини чақириб, расмий норозилик билдирди.

Жаҳон

14.04.2026, 10:22

2026/2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул санаси эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул 20 июндан бошланади.

Таълим

14.04.2026, 09:48

БМТ: Яқин Шарқдаги уруш туфайли яна 32 миллион одам қашшоқлашади

БМТининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан эълон қилинган прогнозларга кўра, Яқин Шарқдаги уруш туфайли 162 мамлакатда ўн миллионлаб одамларни қашшоқликка юз тутиши мумкин.

Жаҳон

13.04.2026, 16:07

Кубада энергетика инқирози: электр узилишлари аҳоли ҳаётига таъсир қилмоқда

Куба сўнгги вақтларда жиддий энергетика инқирозига дуч келмоқда. Мамлакатда электр таъминотида тез-тез узилишлар кузатилиб, бу аҳолининг кундалик ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Жаҳон

13.04.2026, 15:23

Иссиқхоналарни Тошкентдан Сурхондарёга кўчириш бўйича қарор қабул қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, иссиқхона хўжаликларини Тошкентдан иқлим шароити қулай бўлган ҳудудларга кўчириш чора-тадбирлари тасдиқланди. 

Ўзбекистон

13.04.2026, 14:40

Уганда генерали Туркиядан 1 млрд доллар ва “энг гўзал аёл” талаб қилди

Уганда Қуролли кучлари бош қўмондони, президент Йовери Мусевенининг ўғли Мухузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли ва кескин баёнотлари билан халқаро эътиборни тортди.

Жаҳон

13.04.2026, 14:22

Венгрияда ҳокимият алмашди: Петер Мадьяр сайловда ғалаба қозонди

Венгрияда бўлиб ўтган парламент сайловлари якунига кўра, мухолифат етакчиси Петер Мадьяр ғалаба қозонди. 

Жаҳон

13.04.2026, 14:11

Энди сунъий интеллект (СИ) қонун лойиҳаларини таҳлил қилишда ишлатилади

Қирғизистон парламенти қўмиталар фаолиятини электрон шаклга ўтказиш ҳамда қонун лойиҳаларини таҳлил қилишда сунъий интеллектдан фойдаланишга мўлжалланган “e-Kenesh” рақамли платформасини жорий қилмоқда. 

Жаҳон

13.04.2026, 11:53

Трамп баёноти ортидан нефт нархлари кескин ошди

Жаҳон бозорида нефт нархлари яна кескин ўсишни кўрсатди. 13 апрель куни бир баррел нефт нархи 100 доллардан ошиб кетди.

Жаҳон

13.04.2026, 11:21

Ливанда ҳаво зарбаси: қурбонлар сони 2000 дан ошди

Жанубий Ливандаги Срифа қишлоғида амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида 1,5 ёшли қизалоқ ва унинг бир нечта қариндошлари ҳалок бўлди.

Жаҳон

13.04.2026, 10:22

Магистратурага киришда янги тартиб: тил сертификати талаби бекор қилинади

Ўзбекистонда олийгоҳларда магистратура ва докторантурага қабул қилишда таълим дастурини хорижий тилда тамомлаган талабалар учун тил сертификати талаби бекор қилинади.

Таълим

13.04.2026, 08:40

Берлинда ёшлар Исроилга қурол етказиб беришга қарши акция ўтказди

Германия пойтахтида бир гуруҳ ёшлар норозилик акцияси ўтказиб, қўлларини махсус елим орқали ерга ёпиштирди.

Жаҳон

12.04.2026, 09:08

ИИВ матбуот анжумани: тизимдаги шаффофлик масалалари муҳокама қилинди

11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. 

Ўзбекистон

11.04.2026, 20:35

Битта кашфиёт – миллионларни қутқарди, миллионларни ўлдирди

Биргина илмий ихтиро Европани очарчиликдан қутқарди, шу билан бирга уруш майдонида ҳалокат қуролига айланди. Клара ва Габер ҳикояси илмнинг икки жиҳатини очиб беради. Бу — фан ва ахлоқ тўқнашуви.

Фан-технология

11.04.2026, 17:25

Аэропортлар яқинида варрак учириш хавфли: фуқароларга огоҳлантириш берилди

Илиқ об-ҳаво шароитида варрак учириш ҳолатлари ортиб бормоқда. Uzbekistan Airports фуқароларни аэропортлар атрофида бундай машғулотлардан тийилишга чақирди.

Ўзбекистон

11.04.2026, 15:35

“100 еврога 1 та Пикассо” – Парижда янги хайрия лотереяси ўтказилмоқда

Лотереяда 100 евролик чипта эвазига миллион долларлик Пикассо асари таклиф этилмоқда. Бу орқали Алтсгеймер тадқиқоти учун маблағ йиғиш мақсад қилинган.

Маданий

11.04.2026, 15:11

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →