“Сиёсатда дўстлик бўлмайди. Сиёсат — бу шахсий садоқат эмас" - Садир Жапаров
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ва Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Камчибек Ташиевни, собиқ дўсти бўлишига қарамай, лавозимидан озод қилди.
Жаҳон
12.02.2026, 12:48
Улашиш:

Жапаров Камчибек Ташиевни истеъфога чиқарди. Вазият фонидаги хавотирлар, муносабатлар…
10 февраль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси ва Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Камчибек Ташиевни лавозимидан озод этиш тўғрисида фармон имзолади.
Камчибек Ташиев 2020 йил октябрь ойида, оммавий намойишлар ортидан қамоқдан озод этилган Садир Жапаров бош вазир, сўнгра президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланганидан кейин, МХДҚ раҳбари лавозимига тайинланган эди.
Президент фармонида Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 1-қисми 4-бандига таянилган. Унга кўра, президент ўз ташаббуси билан, шунингдек, парламент ёки Қурултой таклифи асосида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини лавозимидан озод этиш ҳуқуқига эга.
Президент матбуот котиби Аскат Алогозов Садир Жапаров сўзларини илова қилди:
«Аввало, бу қарорни давлатимиз манфаатларини кўзлаб, жамиятда, жумладан давлат тузилмалари ўртасида бўлинишнинг олдини олиш ва аксинча, бирликни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилдим».
Яна кимлар ишдан кетди?
Президент маъмурияти берган маълумотга кўра, кадрлар ўзгариши фақат Ташиев билан чекланмаган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бир қатор юқори лавозимли вакиллари ҳам вазифасидан озод этилган. Жумладан:
* Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Қурванбек Авазов;
* Қўмита раиси ўринбосари, Киберхавфсизликни таъминлаш бўйича мувофиқлаштириш маркази директори Даниел Рисалиев;
* Қўмита раиси ўринбосари Элизар Сманов.
Шунингдек, Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Рустам Мамасаддиқов ҳамда Чуй вилояти Кемин тумани ҳокими Кутпидин Шакиров ҳам лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, Ташиевнинг яқин дўсти ва парламент спикери Нурланбек Тургунбек уулунинг ҳам истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бироқ парламент бу хабарларни рад этди.
«Жогорку Кенеш Торағаси лавозими билан боғлиқ тарқатилаётган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейилади парламент матбуот хизмати хабарида. Унга кўра, Тургунбек уулу ҳозирда Туркияда хизмат сафарида.

Қамчибек Ташиев: «Бу қарорни кутмагандим»
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раиси Қамчибек Ташиев ўз истеъфоси юзасидан муносабат билдириб, бу қарор ўзи учун «кутилмаган» бўлганини маълум қилди. Унинг мурожаати тарафдорлари томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.
У ўз баёнотида аввалроқ (2021 йилда) ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг тиббий кўрикдан ўтиш учун президент рухсати билан хорижга чиққани ва лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни кутмаганини айтган. Шу билан бирга, у ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат раҳбари қарори ижро этилиши шартлигини таъкидлаган.
«Мен давлатимизга, халқимизга ва президентга ҳалол хизмат қилдим ва бундан фахрланаман. Афсуски, шахсий таркиб билан хайрлашиш имкони берилмади. МХДҚнинг ҳар бир ходимига миннатдорчилик билдираман ва уларга муваффақият тилайман!», – дейилади мурожаатда.
Ташиев айни вақтда юрагини даволатиш учун Германияда бўлиб турибди. Илгари ҳам у 2021 йилнинг февраль, апрель ва июль ойларида хорижда даволанган эди. «Регион» телеканали раҳбари Откурбек Рахмановнинг айтишича, Ташиев ўз лавозимидан озод этилганини президент фармони эълон қилинганидан кейингина билган.

«Ярашинглар»
Жогорку Кенеш депутати Умбетали Қидиралиев президент Садир Жапаров ва Қамчибек Ташиевни келишмовчиликлардан мамлакат манфаати йўлида воз кечишга чақирди. Буни у 11 февралдаги парламент йиғилишида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда республикада шов-шувли воқеалар содир бўлмоқда ва бундай вазиятда чуқур ўйланган қарорлар зарур.
«2006 йилда «Ата журт» партияси ташкил этилди, унга Садир Жапаров ва Қамчибек Ташиев раҳбарлик қилди. Уларни бошиданоқ қўллаб-қувватлаганлардан бири мен эдим. Уларга ҳеч қачон ёлғон гапирмаганман. Кечаси билан юзага келган вазият ҳақида ўйладим. Ишончим комилки, улар ҳам ухлашмаган. Мен улардан каттароқман, шунинг учун иккаласини келишмовчиликларни бартараф этишга чақираман», - деди у.
Шунингдек, Қидиралиев Садир Жапаров сайланган президент, Қамчибек Ташиев эса Қирғизистон Республикаси қаҳрамони эканини таъкидлади.
«Ҳаммаси яхши бўлади»
Эрталабки рейд чоғида Ўш ҳокими Женишбек Токторбаев «Тозалик» муниципал корхонаси ходимлари билан суҳбатлашди, улар нафақат иш билан боғлиқ масалалар, балки мамлакатдаги сўнгги кадрлар алмашинуви жараёни ҳақида ҳам сўрашди.
Ташиевдан хавотирда бўлган ходимларни «Ҳаммаси яхши бўлади» дея тинчлантирган ҳоким.
Бундан ташқари, Президент ҳузуридаги Давлат қўриқлаш хизмати раиси Сирғак Бердиқожоев ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг Қамчибек Ташиев хавфсизлиги юзасидан билдираётган хавотирларига изоҳ берди. Унинг маълум қилишича, Қамчибек Ташиев илгари қўриқланадиган шахс бўлган ва бундан кейин ҳам белгиланган тартибда шахсий қўриқлаш чоралари билан таъминланади.
Ташиевнинг истеъфоси муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги муҳокамалар ва унинг номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида рўй берди. Шу билан бирга, Ташиев бир неча бор президентлик сайловларида иштирок этмаслигини билдирган.
Камчибек Ташиев Садир Жапаровнинг яқин дўсти ва сиёсий ҳамкори сифатида танилган. Улар ўртасидаги муносабатларда ихтилоф борлиги ҳақида миш-мишлар бир неча бор тарқалган, аммо ҳар икки сиёсатчи ҳам дўстликларини таъкидлаб, рақобат ёки келишмовчилик ҳақидаги хабарларни рад этиб келган.
Президент хато қилдими?
Марказий Осиё ва Хитой бўйича эксперт Темур Умаров «Kloop» нашрига берган интервьюсида Ташиевнинг истеъфосини «Жапаров режими учун энг ёмон сценарий» деб баҳолади.
Унинг сўзларига кўра, Жапаров бошиданоқ барча сиёсий жараёнларда Ташиевга таянган. У Ташиевга катта ваколатлар берилиши ва ижрочи сифатидаги роли унинг етакчилик амбицияларини қондиришга етарли бўлади, деб ўйлаган. Аммо Қирғизистоннинг сўнгги тарихи кўрсатганидек, президент, эҳтимол, нотўғри танлов қилган. Унинг нуқтаи назаридан, 2027 йилги сайловлар орқали режимни узайтиришга тайёргарлик кўрилаётган бир пайтда, режимнинг асосий таянчи силкина бошлади.
МХДҚ раиси вазифасини вақтинча Жумгалбек Шабданбеков бажаради. У илгари қўмита раиси ўринбосари бўлиб, тўққизинчи хизматга раҳбарлик қилган. Мазкур хизмат юқори лавозимли шахслар, жумладан президент қўриқлови билан шуғулланади.
“Сиёсатда дўстлик бўлмайди. Сиёсат — бу шахсий садоқат эмас, балки куч ва имкониятлар мувозанати. Шунинг учун "дўстлик" тушунчасидан кўра, манфаатлар тўқнашуви ҳал қилувчи омилга айланади,” — деди Садир Жапаров.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
Жаҳон
12.02.2026, 12:48
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Садир Жапаров: "Ташиев давлат лавозимини эгалламайди"
Жаҳон
16.02.2026, 14:42

Жапаров: «Мен уни огоҳлантиргандим»
Жаҳон
14.02.2026, 05:52

Қирғиз Миллий хавфсизлик бошлиғи Қамчибек Ташиев барча лавозимларидан озод этилди
Жаҳон
11.02.2026, 09:33

Қирғизистонда болалар савдоси: қозоғистонлик аёлга 12 йил қамоқ жазаси тайинланди
Жаҳон
09.04.2026, 16:22

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20
сўнгги янгиликлар

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради
Жаҳон
16.04.2026, 10:14

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин
Иқтисодиёт
15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон
15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?
Маданий
15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди
Иқтисодиёт
15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди
Спорт
14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг
Ўзбекистон
14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда
Таълим
14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади
Ўзбекистон
14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда
Жаҳон
14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 11:39
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20
