23 июнь – Халқаро бева аёллар куни

БМТ маълумотларига кўра, дунёда 258 миллион бева аёл бор. Миллионлаб аёллар турмуш ўртоғидан айрилгани учун камситиш ва ҳуқуқий тенгсизликка дуч келади.

Жаҳон

23.06.2026, 11:13

Улашиш:

23 июнь – Халқаро бева аёллар куни

Халқаро бева аёллар куни – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиб, у "кўплаб мамлакатларда миллионлаб бевалар ва уларнинг қарамоғидагилар дуч келаётган қашшоқлик ва адолатсизликка" эътибор қаратишга ундайди.

Халқаро бева аёллар куни Лумба фонди (The Loomba Foundation) томонидан бевалар муаммоларидан огоҳликни ошириш мақсадида таъсис этилган.

 

Қачон пайдо бўлган?

1954 йилнинг 23 июнь кунида жамғарма асосчиси Лорд Лумбанинг онаси Шримати Пушпа Вати Лумба бева қолган. Шу муносабат билан айнан шу сана танланган. Жамғарманинг мақсади – “кўринмас офат” деб таърифланган мазкур ҳолатга эътибор қаратишдир.

Биринчи Халқаро бева аёллар куни 2005 йилда Лорд Лумба ва жамғарма президенти Чери Блер ташаббуси билан таъсис этилган.

2010 йилга келиб олтинчи Халқаро бева аёллар куни муносабати билан Руанда, Шри-Ланка, АҚШ, Буюк Британия, Непал, Сурия, Кения, Ҳиндистон, Бангладеш ва Жанубий Африкада турли тадбирлар ўтказилди.

 

БМТ томонидан тан олиниши

2010 йил 21 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Габон президенти Али Бонго Ондимба томонидан киритилган таклифни бир овоздан маъқуллади ва 23 июнни расман Халқаро бева аёллар куни сифатида қабул қилди.

БМТ маълумотларига қараганда, дунёда 258 миллион бева аёл бор.

Уларнинг 115 миллиони қашшоқликда яшайди ҳамда айнан турмуш ўртоғидан айрилгани учун ижтимоий камситиш ва моддий етишмовчиликлардан азият чекади.

Ташкилот ушбу санани расмий нишонлаш куни сифатида эътироф этиш билан бир қаторда, аъзо давлатлар, БМТ тизими ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотларни бевалар ва уларнинг фарзандлари аҳволига алоҳида эътибор қаратишга даъват этади.

Ҳукуматлар халқаро ҳуқуқда, жумладан, Хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги ҳамда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияларда мустаҳкамланган бева аёллар конвенцияларда таъминлаш бўйича  мажбуриятларини бажариши лозим.

БМТ маълумотларига кўра, айниқса, ривожланаётган давлатларда турмуш ўртоғидан айрилган аёллар асосан, қуйидаги муаммолар билан юзлашади:

Йўқчилик:

  • Кредит ёки бошқа иқтисодий ресурслардан фойдаланиш имконияти паст.
  • Анъанавий ва диний қонунларга кўра, мерос ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқлари чекланган ёки умуман мавжуд эмас.
  • Эрларининг қариндошлари берадиган ёрдамга қарам бўлиб қолиш.
  • Ҳиндистон каби мамлакатларда қариндошлари томонидан воз кечилиб, уйсиз қолдирилиши кўплаб бева аёлларни уй хизматчиси каби норасмий иш излашга, тиланчилик, ҳатто фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.
  • Баъзи ҳолларда бева аёллар вафот этган турмуш ўртоғининг қарзлари учун ҳам жавобгар бўлиб қолади.

Низолар:

  • Қуролли можаролар оқибатида жуда кўп аёллар бева қолмоқда. Масалан, Конго Демократик Республикасининг айрим шарқий ҳудудларида хотин-қизларнинг тахминан 50 фоизини бевалар ташкил этади. Ироқда уларнинг сони тахминан уч миллион, Афғонистоннинг Кобул шаҳрида эса 70 мингдан ортиқ экани айтилади.
  • Бевалар ўз ватанида, қочоқлар лагерларида ёки бошпана топган мамлакатларда ўзларини ва фарзандларини боқиш учун курашишга мажбур бўлмоқда.

Ўзбекистон қонунчилигида алоҳида “бева аёл” мақоми мавжуд бўлмаса-да, боқувчисини йўқотганлар учун бир қатор имтиёзлар ва моддий кўмаклар  мавжуд.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

БМТ: Эрон уруши туфайли 30 миллиондан ортиқ одам қашшоқликка юз тутади

БМТнинг юқори лавозимли расмийси огоҳлантиришича, Эрон уруши дунё бўйлаб 30 миллиондан ортиқ одамни қашшоқлик бағрига итқитади.

Жаҳон

24.04.2026, 10:34

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Покистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Афғонистонда 9 киши ҳалок бўлди – Кобул

Покистон эса ушбу операцияда 22 нафар жангарӣ йўқ қилинганини маълум қилди.

Жаҳон

01.10.2026, 10:25

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 16-конгрессига мезбонлик қилади. Бу ташаббус Абу-Дабида ўтаётган 15-конгресс иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

Сиёсат

29.09.2026, 11:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga beriladi.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →