Америкада вертолёт билан тўқнашган йўловчи самолёти дарёга қулаб тушди. Нималар маълум? (Фото)
Кеча, 29 январь куни Американинг Вашингтон шаҳрида жойлашган Рональд Рейган аэропорти яқинида ичида жами 64 нафар киши бўлган йўловчи самолёти ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб кетиши оқибатида дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда "BBC news" нашри хабар берди.
Жаҳон
30.01.2025, 16:55
Улашиш:

Amerikada vertolyot bilan toʻqnashgan yoʻlovchi samolyoti daryoga qulab tushdi. Nimalar maʼlum?
American Airlines компаниясига тегишли 60 йўловчи ва тўрт экипаж аъзосидан иборат бўлган PSA Airlines самолёти Рональд Рейган номидаги Вашингтон Миллий аэропортига яқинлашганда ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб кетади. Шундан сўнг йўловчи самолёти бир нечта бўлакларга бўлиниб, дарёга тушади ҳамда чўкиб кетади, вертолёт эса сув устида қалқиб қолади.
Вашингтон шаҳар мери Мюриэл Баузернинг айтишича, Sikorsky H-60 вертолёт бортида ўқув парвозини амалга ошираётган АҚШнинг уч аскари бўлган. Воқеа содир бўлганидан бир оз муддат ўтиб, Федерал агентлик ушбу ҳолатни Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши (NTSB) билан биргаликда назоратга олганини маълум қилган.

Қанча одам ҳалок бўлди?
"CBS news"га очиқланган маълумотга кўра, тўқнашув сабаб камида 19 киши ҳалок бўлган. Аммо расмийлар томонидан бу рақамлар ҳали тасдиқланмади. Самолётдагиларнинг аксарияти спортчилар, мураббийлар ва уларнинг оила аъзолари бўлгани айтилмоқда.

Йўловчилар орасида Россия фуқаролари, фигурали учиш бўйича мураббийлар, собиқ жаҳон чемпионлари — Евгения Шишкова ва Вадим Наумов ҳам бўлгани Кремль томонидан тасдиқланди.
Вашингтондаги Ёнғин ва фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғи Жон Доннеллининг айтишича, ҳозирда резина қайиқларда 300 га яқин қутқарувчилар одамларни сувдан олиб чиқмоқда.
АҚШ расмийлари нима демоқда?
Президент Дональд Трамп воқеа бўйича баёнот бериб, вазиятдан тўлиқ бохабар эканлигини маълум қилди. Вице-Президент Жеймс Дэвид Вэнс эса ҳалок бўлганлар учун ибодат қилишни айтди.
Яқинда тайинланган Мудофаа вазири Пит Хегсет ва Транспорт котиби Шон Даффи ҳам вазиятни назоратга олганликларини билдирди.
American Airlines компанияси бош директори Роберт Исом авиакомпания веб-сайтига жойлаштирилган видеода тўқнашув ҳақидаги "чуқур қайғусини" билдирди.
Жаҳон
30.01.2025, 16:55
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади
Ўзбекистон
07.04.2026, 10:01

Вашингтонда Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ҳужумчи қўлга олинди
Жаҳон
27.11.2025, 12:19

Авиаҳалокатлар сони кескин ошмоқда: дунё авиацияси хавф остидами?
Жаҳон
06.11.2025, 12:36

Вашингтон мери 1 сентябрни Ўзбекистон Мустақиллик куни деб эълон қилди
Маданий
22.08.2025, 14:19
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49
сўнгги янгиликлар

Саида Мирзиёева Самарқанддаги халқаро форумда Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди
Ўзбекистон
20.04.2026, 17:19

Солиқдан бўйин товлаш учун 7 йилгача қамоқ жазоси жорий этилди
Иқтисодиёт
20.04.2026, 16:56

Ўзбекистонда лазер қурилмалари учун янги жарималар жорий этилди
Иқтисодиёт
20.04.2026, 16:17

Кўмир нархи ошмади: тахминлар хато бўлиб чиқди
Жаҳон
20.04.2026, 14:18

82 нафар зиёратчи Истанбул аэропортида қийин вазиятда қолиб кетди
Ўзбекистон
20.04.2026, 13:54

АҚШда армия ветерани ўз фарзандларини отиб ўлдирди
Жаҳон
20.04.2026, 11:24

$50 минглик соат масаласи: Шерзод Кудбиев изоҳ берди
Ўзбекистон
20.04.2026, 10:54

Энди Россия чегарасида мобил қурилмалар текширилади
Жаҳон
20.04.2026, 09:38

Оғир ақлий заифлиги бор шахсларга қараётганлар учун ойлик нафақа жорий этилади
Ўзбекистон
20.04.2026, 09:21

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди
Ўзбекистон
18.04.2026, 18:24

Ўзбекистонда крипто-тўловларга расман рухсат берилди
Иқтисодиёт
18.04.2026, 09:50

Немис “гепард”лари Украинада ишончни оқлади
Жаҳон
17.04.2026, 15:49

Доғистондаги сув тошқини 2026: тўғонлар нега ёрилди ва фожиа сабаблари
Жаҳон
17.04.2026, 13:53

Россия 200 нафар тожикистонлик маҳкумани ватанига қайтаради
Жаҳон
17.04.2026, 12:19

9 вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон
17.04.2026, 11:12

Исроил Ливанга яна зарбалар берди
Жаҳон
17.04.2026, 10:29

Қамчибек Ташиев яна бир лавозимни тарк этди
Жаҳон
16.04.2026, 17:27

Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон
16.04.2026, 16:23

Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур
Жаҳон
16.04.2026, 14:58

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради
Жаҳон
16.04.2026, 10:14
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Европада 12 тонна KitKat маҳсулоти ўғирланди
Жаҳон
31.03.2026, 15:37

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49
