АҚШ виза учун гаров пули талаб этиладиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди
АҚШ виза олиш жараёнида 5 минг доллардан 15 минг долларгача гаров пули тўлаш талаб этиладиган давлатлар рўйхатини кенгайтирди. Янгиланган рўйхатдан Туркманистон ҳам ўрин олган.
Жаҳон
06.01.2026, 18:06
Улашиш:

Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда рўйхатда 13 та мамлакат мавжуд бўлиб, уларнинг икки тасидан ташқари барчаси Африка қитъасида жойлашган. Янгиланган рўйхатга Бутан, Ботсвана, Марказий Африка Республикаси, Гвинея, Гвинея-Бисау, Намибия ва Туркманистон киритилган.
Қайд этилишича, мазкур қарор Доналд Трамп маъмуриятининг АҚШга кириш талабларини кучайтиришга қаратилган навбатдаги чораси ҳисобланади.
Янги тартибга кўра, виза олишни истаган шахслар билан юзма-юз суҳбатлар ўтказилади, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти текширилади, шунингдек, ариза берувчилар ўзлари ва оила аъзоларининг аввалги сафарлари ҳамда турмуш шароитлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этиши лозим бўлади.
АҚШ расмийларининг билдиришича, виза учун гаров пули жорий этилиши мақсадли давлатлар фуқароларининг виза муддати тугагач мамлакатда ноқонуний қолиб кетишининг олдини олишга қаратилган. Гаров пули визанинг берилишини кафолатламайди, аммо виза рад этилган тақдирда ёки ариза берувчи виза шартларига риоя қилганини исботласа, тўланган маблағ қайтарилади.
Эслатиб ўтамиз, виза учун гаров тизими илк бор Мавритания, Сан-Томе ва Принсипи, Танзания, Гамбия, Малави ва Замбия фуқароларига нисбатан жорий этилган эди.
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:32

Тайсонда шизофрения аниқланди
Спорт
25.11.2026, 11:52

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?
Ўзбекистон
25.11.2026, 10:41

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади
Таълим
25.11.2026, 10:19

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?
Спорт
25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда
Сиёсат
24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?
Жаҳон
24.11.2026, 15:58

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда
Сиёсат
24.11.2026, 15:41

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди
Жаҳон
24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади
Ўзбекистон
24.11.2026, 10:42

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи
Фан-технология
24.11.2026, 09:35

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?
Иқтисодиёт
23.11.2026, 16:08

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади
Ўзбекистон
23.11.2026, 15:04

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди
Спорт
23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди
Спорт
23.11.2026, 09:35

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
