Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Улашиш:

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Францияда яшаш харажатлари ва ёқилғи нархлари ошишига қарши оммавий намойишлар тўртинчи ҳафта кетма-кет давом этди. 2026 йил 7 ноябрь куни мамлакат бўйлаб ўтказилган намойишларда 146 минг киши иштирок этди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, Парижда 46 минг киши кўчага чиққан. Бироқ касаба уюшмалари намойишчилар сони мамлакат бўйлаб 250 минг нафарни, пойтахтда эса 75 минг нафарни ташкил этганини билдирган.

Париж ва Лионда полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади

Франция бўйлаб намойишлар ўтказилган куни жамоат тартибини сақлаш учун 70 минг нафар хавфсизлик ходими сафарбар этилган. Ички ишлар вазири Лоран Нуньес тартибсизликлар ва талончиликка уринишларга нисбатан полиция қатъий чора кўришини билдирган.

Парижда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган. CLPRESS ахборот агентлиги тарқатган видеоларда полиция ходимлари намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллагани акс этган. Шунингдек, видеолардан бирида полиция ходимининг намойишчига резина таёқ билан зарба берганини кўриш мумкин.

Франция полицияси маълумотига кўра, Париж майдонларидан бирида ахлат қутисини ёқиб юборган шахсни ҳибсга олиш вақтида тахминан 200 кишилик гуруҳ полиция ходимларига ҳужум қилган.

Мамлакат жануби-шарқидаги Лион шаҳрида ҳам полиция рухсат этилмаган намойиш вақтида йўлни тўсиб қўйган бир неча юз кишини тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

Намойишлар талабалар ҳаракатидан бошланган

Al Jazeera маълумотига кўра, Франциядаги намойишлар сентябрь ойида мактаблардаги шароит ва ресурслар етишмаслигига қарши талабалар чиқишлари билан бошланган. Кейинчалик ҳаракат аҳоли турмуш даражасининг пасайиши, маошларни ошириш ва давлат хизматлари сифатини яхшилаш каби талабларни ҳам қамраб олган.

Ҳозирда намойишларда талабалар билан бир қаторда турли касб эгалари, ишчилар ва бошқа ёшдаги фуқаролар ҳам иштирок этмоқда.

Намойишлар Франциядаги навбатдаги президентлик сайловлари арафасида ўтказилмоқда. Сайлов 2027 йил апрель ойида бўлиб ўтиши белгиланган.

Шунингдек, 7 ноябрь куни сўл қанотдаги «Бўйсунмас Франция» партияси етакчиси Жан-Люк Меланшон Парижда тахминан 17 минг тарафдори иштирокида ўз сиёсий дастурини тақдим этган. У иқтисодиётни истеъмол харажатларини рағбатлантириш ва мавжуд молиявий ресурслардан фойдаланиш орқали ривожлантиришни таклиф қилган.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди

Францияда ўқувчиларнинг таълим тизимидаги муаммоларга қарши намойишлари кучайиб, бир қатор шаҳарларда мактабларга ўт қўйиш ва полиция билан тўқнашувлар қайд этилди.

Жаҳон

02.10.2026, 12:15

Францияда эркак уч аёлга пичоқ билан ҳужум қилди

Икки қўлида пичоқ ушлаган ҳужумчини атрофдагилар полиция етиб келгунча ерга йиқитиб ушлаб туришган. “Менга Аллоҳ буюрди” - деган жиноятчи.

Жаҳон

28.07.2026, 10:48

Энг норози авлод

Зумерлар сиёсий кучга айланаяптими?

Маданий

12.10.2026, 10:05

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин дунёнинг камида 145 мамлакатида бензин нархи ошган. Бу даврда Марказий Осиё давлатларида ҳам ёқилғи қимматлашган.

Иқтисодиёт

25.08.2026, 10:25

Дуров Россияга "бериладими?"

Телеграм асосчиси Павел Дуровнинг Россияга экстрадиция қилиниши мумкинми — франциялик адвокат бу ҳақда муҳим тафсилотларни маълум қилди.

Жаҳон

30.07.2026, 10:15

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда

Умумий вазият жуда ёмон, биз  илгари кузатилмаган ҳолатга дуч келдик, деди Франция расмийси.

Жаҳон

27.07.2026, 12:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →