updated: 22.03.2026, 18:07

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи

Исроил ҳукумати 1 март куни урушдан вайрон бўлган Ғазо, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги 37 та ёрдам гуруҳи фаолиятини тақиқлашини айтди.

Жаҳон

26.02.2026, 10:29

Улашиш:

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи

Бу ҳаракат фаластинликлар учун ҳалокатли бўлиши мумкин.

“Ал-Жазира” нашри ушбу буйруқни тўхтатишини сўраб 17 та халқаро ёрдам гуруҳи Исроил Олий судига мурожаат қилганини маълум қилди. Улар Исроил фармойиши тўлиқ суд тартибида кўриб чиқилгунга қадар тақиқни вақтинчалик тўхтатиб туришни сўраган.

Оxfam хайрия ташкилотининг 24 февралда эълон  қилган баёнотига кўра, Ғазо ва босиб олинган Фаластин ҳудудининг қолган қисмида ёрдам операцияларини мажбурий ёпиш ҳаракати шанба куниёқ бошланиши мумкин.

“Бу ҳолатнинг таъсири зудлик билан намоён бўлиб, нафақат алоҳида ташкилотлар, балки бутун гуманитар тизимга кенг ёйилади”, — дея огоҳлантирди Oxfam.

Баёнот давомида Ғазога гуманитар ёрдам киришига қўйилган чекловлар ҳамда аҳоли зич яшайдиган ҳудудларга қайта зарбалар берила бошланганлиги туфайли оилалар ҳамон ташқи ёрдамга муҳтож бўлиб қолаётгани айтилган.

Исроил ҳукумати 2025 йил 30 декабрь куни “Чегара билмас шифокорлар” (французча қисқартмаси – MSF), “Oxfam”, Норвегия қочқинлар Кенгаши ва CARE каби гуманитар ташкилотларнинг Исроилдаги фаолият муддати тугагани эълон қилганди. Ташкилотларни янгилаш ва фаластинлик ходимларнинг шахсий маълумотлари акс этган рўйхатларни тақдим этиш учун 60 кун муҳлат берилган.

Шунга мувофиқ, ташкилотлар фаластинлик ходимлари ҳақида маълумот бермаса, 1 мартдан бошлаб фаолиятини тўхтатиши керак бўлади.

Ташкилотларнинг Исроил буйруқларига риоя этолмаслигига бир қанча сабаблар бор:

  • фаластинлик ходимларнинг маълумотларини ошкор қилиш уларнинг ҳаётини хавф остига қўяди;
  • гуманитар бетарафлик тамойилига путур етади;
  • Европанинг маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги бузилиши мумкин.

Судга юборилган илтимосномада ҳам гуманитар ташкилотларни можаро иштирокчиси учун ахборот йиғиш воситачисига айлантириш бетарафлик тамойилига мутлақо зид эканлиги айтилган.

Ёрдам гуруҳлари ўзларининг қўшма баёнотида уларнинг фаолиятини тўхтатиш юз минглаб муҳтож одамлар учун “гуманитар инқироз ва тузатиб бўлмас талафот”га олиб келишини айтди.

Исроилнинг икки йилдан кўпроқ давом этган уруши салмоқли ҳудудни вайрон қилди. Натижада Ғазодаги 2 миллиондан ортиқ аҳоли озиқ-овқат, сув, соғлиқни сақлаш, бошпана ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун ёрдам ташкилотларига таянмоқда.

Мурожаатчиларнинг айтишича, улар Исроил расмийларига ходимлар рўйхатини топшириш ўрнига бошқа муқобил вариантларни, жумладан, “донорлар томонидан текшириладиган аудит тизимлари”ни таклиф қилишган.

2023 йил 7 октабрда Исроилнинг Ғазодаги геноцид уруши бошланган. БМТ маълумотига кўра, шундан бери Ғазо секторида Исроил ҳужумлари оқибатида 133 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлар ходими, шунингдек, 15 та MSF ходими ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, 2025 йилда дунё миқёсида журналистларнинг ўлими рекорд даражага етди. Хусусан, Исроил мудофаа кучларининг ҳаракати натижасида 86 нафар журналист бевақт ҳалок бўлган.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Исроил армияси Ғазо шаҳридаги Рантиси болалар шифохонасига зарба берди

Исроил армияси Ғазо шаҳрида жойлашган Рантиси болалар шифохонасига зарба берди. У ерда ҳужум вақтида 80 нафар бемор бор эди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Жаҳон

18.09.2025, 10:05

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди

Ижтимоий тармоқларда Норвегия терма жамоаси 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатидан олган барча мукофот пулини Ғазога хайрия қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Жаҳон

14.07.2026, 11:24

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди

Европа Иттифоқининг Ғазодаги тикланиш ишларини жадаллаштириш учун бошлаган лойиҳаси 15 та халқаро ҳамкор иштирокида амалга оширилмоқда.

Жаҳон

13.07.2026, 18:03

Қозоғистонда давлат байроғи туширилган буюмлар тақиқланди

Ҳукумат томонидан тасдиқланган ўзгартиришларга кўра, давлат байроғини кийим-кечак, реклама ёки маиший буюм сифатида ишлатишга рухсат берилмайди.  

Жаҳон

10.07.2026, 10:12

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш

Фаластинга ёрдам кўрсатувчи UNRWA 100 миллион долларлик маблағ танқислигига дуч келмоқда. Агентлик хизмат кўрсатиш соатларини 20 фоизга камайтирган

Жаҳон

01.07.2026, 10:43

Исроилнинг 2 нафар вазирига Ирландияга кириш тақиқланди

Ирландия Бош вазири Майкл Мартиннинг фикрича, тақиққа учраган бу икки исроиллик вазир фаластинликларнинг Фаластиндан йўқ бўлишини истайди.

Жаҳон

06.06.2026, 15:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Хитойнинг ойлик автомобил экспорти 1 миллион донадан ошди

Доналд Трампнинг тариф сиёсатига қарамай, Хитой ўтган йилги 1 триллион долларлик рекорд савдо профитситини ошириши мумкин.

Иқтисодиёт

14.07.2026, 17:31

Аномал иссиқ: айрим ҳудудларда боғчалар ёпилди, чекловлар жорий этилди

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудларда болалар хавфсизлигини таъминлаш ва йўл инфратузилмасини муҳофаза қилишга қаратилган вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

Ўзбекистон

14.07.2026, 16:25

Хитойда электромобиллар нега тез-тез алмаштирилмоқда?

Хитойда электромобиллар бозори жуда юқори суръатларда ривожланмоқда. Шунинг учун янги моделлар деярли ҳар ой тақдим этилмоқда ва бу эски автомобилларнинг қийматига ҳам таъсир кўрсатяпти.

Иқтисодиёт

14.07.2026, 14:48

Украина Европа Иттифоқи билан 6-кластер бўйича музокара бошлади

Европа Иттифоқи Украинанинг аъзолик музокараларида навбатдаги кластерни очди. Ушбу қарор Киевни Виктор Орбан туфайли юзага келган икки йиллик турғунликдан олиб чиқмоқда.

Сиёсат

14.07.2026, 14:43

Telegram’да t.me ҳаволалари ишламай қолди

Telegram мессенжерида t.me қисқа ҳаволалари вақтинча ишламай қолди. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров X (аввалги Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Жаҳон

14.07.2026, 14:38

Европа Иттифоқи 13 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни чекламоқчи

Европа Комиссияси сентябрь ойида тегишли қонун лойиҳасини тақдим этади. Таклифга мувофиқ, 13 ёшгача бўлган болалар ижтимоий тармоқлардан фақат чекланган вақт давомида ҳамда ота-она, васий ёки ўқитувчилар назорати остида фойдаланиши мумкин бўлади.

Жаҳон

14.07.2026, 12:31

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди

АҚШ қонунчилигига кўра, президент Конгресс розилигисиз уруш бошласа, уни 60 кун ичида тўхтатиши шарт. АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро бўйича 60 кунлик муддат 1 майда тугаган. Аммо Трампда урушни давом эттириш учун "баҳона" мавжуд.

Сиёсат

14.07.2026, 11:34

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди

Ижтимоий тармоқларда Норвегия терма жамоаси 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатидан олган барча мукофот пулини Ғазога хайрия қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Жаҳон

14.07.2026, 11:24

"Korzinka" компанияси Тошкент автотураргоҳлари аукционида ғолиб бўлди

Бошланғич қиймати 1,3 миллиард сўм этиб белгиланган лот савдолар якунида 20,9 миллиард сўмга сотилди.

Иқтисодиёт

14.07.2026, 09:47

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди

Европа Иттифоқининг Ғазодаги тикланиш ишларини жадаллаштириш учун бошлаган лойиҳаси 15 та халқаро ҳамкор иштирокида амалга оширилмоқда.

Жаҳон

13.07.2026, 18:03

Энди Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этадими?

FIFA президенти Жанни Инфантино 64 жамоалик формат муҳокама қилинишини маълум қилди.

Спорт

13.07.2026, 16:12

Ўзбекистонда “Экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод металлургия комбинати ҳудудида 90 гектар майдонда тайёр инфратузилмага эга “Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилишини маълум қилди.

Ўзбекистон

13.07.2026, 15:52

Хитой тезюрар поездлар билан дунёда етакчига айланди

Хитой сўнгги йигирма йил ичида темирйўл соҳасида дунёда мисли кўрилмаган ютуққа эришди. Бугунги кунда мамлакат нафақат энг катта тезюрар темирйўл тармоғига, балки энг тез ҳаракатланувчи поездларга ҳам эга давлатлардан бири ҳисобланади.

Жаҳон

13.07.2026, 13:19

Финляндия Россия таҳдидига қандай тайёргарлик кўрган?

The Times нашри Финляндия пойтахти Хельсинкининг эҳтимолий ядровий ҳужумга тайёргарлиги ҳақидаги таҳлилий материалини эълон қилди. Унда мамлакатнинг кўп йиллар давомида шакллантирилган фуқаро муҳофазаси тизими ва ер ости инфратузилмаси ҳақида сўз боради.

Жаҳон

13.07.2026, 12:04

Бразилияда аёл 55 йил маошсиз меҳнатга мажбурлангани аниқланди

Бразилиянинг Форталеза шаҳри яқинидаги элита турар-жой мажмуасидан 62 ёшли аёл қутқариб олинди. Тергов маълумотларига кўра, у етти ёшидан бошлаб бир оиланинг уч авлодига қарийб 55 йил давомида маошсиз уй хизматчиси сифатида ишлатилган.

Жаҳон

13.07.2026, 09:56

Ядросизланишни АҚШ иттифоқчиларидан бошлаш керак — Шимолий Корея

Пхенян НАТОни Осиё-Тинч океани минтақасида қарама-қаршиликни кучайтираётганликда айблади.

Сиёсат

11.07.2026, 14:27

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонунни имзолади. Шу тариқа мамлакатда халқаро молия марказини ташкил этиш ҳуқуқий жиҳатдан Конституциявий қонун даражасида мустаҳкамланди.

Иқтисодиёт

11.07.2026, 11:26

АҚШ бутун Эронни йўқ қилишга тайёр – Трамп

Вашингтонга Эрон Трампга суиқасд қилиш режаларини ишлаб чиққани ҳақида разведка маълумотлари етказилган. Трамп ўзига суиқасд уюштирилса, қақшатқич жавоб тайёрлаб қўйганини маълум қилди.

Жаҳон

11.07.2026, 11:14

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди

Anthropic билан кучли рақобатга киришган OpenAI узоқ кутилган "супер илова"сини тақдим этди. 

Фан-технология

10.07.2026, 18:30

«Сунъий интеллект мустақил киберҳужум уюштирди: тарихда илк бор

Сунъий интеллект мустақил равишда киберҳужум уюштирди

Сунъий интеллект тарихда илк бор киберҳужум уюштирди. У инсон иштирокисиз серверга кириб маълумотларни шифрлаб товон ҳам талаб қилган.

Фан-технология

10.07.2026, 14:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →