updated: 22.03.2026, 03:31

Ҳиндистондаги хавфли вирус Ўзбекистонга кириб келдими?

Дунё соғлиқни сақлаш тизими навбатдаги хавф — Нипаҳ вируси билан тўқнаш келмоқда. Ушбу вирус асосан кўршапалаклар орқали инсонларга юқадиган зооноз касаллик ҳисобланади.

Жаҳон

27.01.2026, 13:24

Улашиш:

Ҳиндистондаги хавфли вирус Ўзбекистонга кириб келдими?

Нипаҳ вируси инсонларда бош мия яллиғланиши ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Ҳиндистондаги хавфли вирус Ўзбекистонга кириб келдими? Санэпидқўмита расмий баёнот берди

Нипаҳ вируси Ўзбекистонда қайд этилмаган. Эпидемиологик вазият барқарор. Бу ҳақда Санэпидқўмита матбуот хизмати хабар берди.

 

Нипаҳ вирусининг хавфи ва касалликни эртароқ аниқлаш

Нипаҳ вирусининг инкубация даври 45 кунгача давом этиши мумкин. Бу эса шундан далолат берадики, Ҳиндистонда вирусни юқтирган сайёҳ ватанига қайтиб, касалликни ўзи билан олиб келиши эҳтимоли бор.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, вирус илк бор аниқланган дарё номи билан аталган бўлиб, унинг табиий ташувчилари — кўршапалаклар ва улар орқали зарарланадиган уй ҳайвонлари, айниқса чўчқалар ҳисобланади. Шу сабабли Жануби-Шарқий Осиёнинг қишлоқ ҳудудларидаги чўчқа фермаларида ишловчилар юқори хавф гуруҳига киради.

Таъкидланишича, вирус оғир асоратлар ва ўлим ҳолатларининг юқори улуши билан ажралиб турадиган ўта хавфли инфекциялар тоифасига киради. Шу билан бирга, айрим зарарланганларда касаллик аломатсиз ёки енгил шаклда кечиши ҳам мумкин.

Вируснинг дастлабки белгилари ноаниқ бўлиб, оддий грипп ёки ЎРВИни эслатади: юқори ҳарорат, ҳолсизлик, бош оғриғи. Бу эса, айниқса вирус одамдан одамга юқиши мумкинлигини ҳисобга олганда, эрта ташхис қўйишни қийинлаштиради. Шифокорларнинг таъкидлашича, Нипаҳ вирусига шубҳа туғилганда, шифокорга эндемик ҳудудларга қилинган яқин сафарлар ҳақида албатта хабар бериш жуда муҳим, шунда мақсадли текширувлар тайинланади.

Вирус нафас олиш тизими ва марказий асаб тизимини зарарлаб, энцефалитга олиб келади. Касалликни бошдан кечирганларнинг тахминан 20 фоизида неврологик асоратлар сақланиб қолади: сурункали бош оғриқлари, онг бузилишлари, кўриш муаммолари, мушаклар кучсизлиги ёки тутқаноқлар.

Иммунолог-шифокорлар Нипаҳ вирусини ташхислаш жуда қийинлигини, унинг ўлим даражаси юқори эканини ва у Марбург ҳамда Эбола вирусларидан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкинлигини қайд этишди. Касаллик кўршапалаклар ёки чўчқалар билан бевосита алоқа, уларнинг ажратмалари билан ифлосланган озиқ-овқат ёки ичимликлар орқали, шунингдек, одамдан одамга яқин мулоқот пайтида юқиши мумкин.

Касалликнинг илк босқичида симптомлар оддий ЎРВИга мос келади, бу эса ўз вақтида ташхис қўйишни янада қийинлаштиради. Кейинчалик эса вирус мия ва нафас олиш тизимини зарарлаб, эпилептик хуружлар, руҳий ўзгаришлар, нутқ ва ҳаракат функцияларининг бузилиши, фалажлик, кўриш муаммолари ва тутқаноқларга сабаб бўлади.

 

Вирус тарихи

Илк бор 1999 йилда Малайзиядаги Нипаҳ дарёси атрофида яшовчи чўчқа етиштирувчи фермерлар орасида Нипаҳ вируси тарқалган. Ўшандан буён Жанубий Осиёда бу касалликнинг яна 12 марта авж олиши кузатилди. 2018 йилда Ҳиндистоннинг Керала штатида Нипаҳ вируси тарқалиб, 17 киши ҳалок бўлган эди. 2021 йил сентябрда айнан шу штатда яна бир марта эпидемия қайд этилди, оқибатида 12 ёшли бола вафот этди ва 11 кишида инфекция белгилари аниқланди. 2023 йил сентябрда Ҳиндистонда вируснинг навбатдаги тарқалиши оқибатида яна икки киши ҳаётдан кўз юмди.

мавзуга оид янгиликлар

Ҳиндистон илк хусусий орбитал ракетасини учирди

Ҳиндистон тарихида илк бор хусусий компания ишлаб чиққан орбитал ракета муваффақиятли учирилди. Мамлакат жаҳон космик иқтисодиётидаги улушини 44 миллиард долларга етказишни мақсад қилган.

Фан-технология

18.07.2026, 15:23

Ҳиндлардан нимани ўрганишимиз керак?

Ҳиндистонда ҳинди, бенгал, телугу, марати, тамил каби ўнлаб тил ва шевалар амалда қўлланилади. Шунга қарамай, китоб бозорида сотилаётган энг оммабоп нашрларнинг аксарияти айнан инглиз тилида чоп этилган. Нега?

Маданий

07.07.2026, 15:48

Россияда ишлаб чиқарилган самолёт Ҳиндистонда фалокатга учради

13-куни Ҳиндистон ҳарбий-транспорт самолёти мамлакатнинг олис шимоли-шарқидаги ҳарбий ҳаво кучлари базасига қўнаётиб қулаб тушди.

Жаҳон

13.06.2026, 13:47

Ҳиндистондаги кучли бўрон қурбонлари сони 111 нафарга етди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида кузатилган кучли бўрон ва ёмғирлар оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлди, яна 72 нафар фуқаро жароҳат олди.

Жаҳон

15.05.2026, 10:35

Трамп Ҳиндистонга нисбатан божларни оширмоқчи

Трамп Ҳиндистон Россия нефтини катта ҳажмларда сотиб олишини ва бу хом ашёнинг катта қисмини очиқ бозорда юқори устама билан сотишини таъкидлади.

Жаҳон

05.08.2025, 15:09

Влияние националистической политики Индии на внутреннюю политическую стабильность и территориальную  целостность

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси

Замонавий даврда Ҳиндистонда миллий кайфият сезиларли даражада кучайган. Айниқса, 2024 йил апрель-май ойларида бўлиб ўтган сайловларда ҳокимиятни сақлаб қолган BJP партияси вакиллари ушбу миллатчилик кайфиятини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Бир томондан, бу миллатчилик сиёсатининг кучайиши Ҳиндистонни айнан шундай тизимни жорий қилаётган давлатлар — АҚШ, кўплаб Европа мамлакатлари ва Исроил каби иттифоқчилар билан яқинлаштирмоқда. 

Сиёсат

30.06.2025, 11:38

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Пенсия жамғармаси пенсия тизимини такомиллаштириш бўйича режалаштирилаётган бир қатор янгиликлар ҳақида маълум қилди.

Иқтисодиёт

22.07.2026, 17:24

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев

Президент қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган Тошкент – Самарқанд йўналишидаги автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Ўзбекистон

22.07.2026, 16:01

Саида Мирзиёева дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилади

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти танқидий муҳокама қилинди.

Сиёсат

22.07.2026, 13:09

Украина бу йил 700 квадрат километр ҳудудини қайтариб олди

2024 йил бошидан бери Украина қуролли кучлари бош қўмондони лавозимида ишлаб келаётган Олександр Сирский истеъфога чиқиш арафасида ўзининг ютуқлари ҳақида гапирди.

Сиёсат

22.07.2026, 12:36

«Мурунтов»да улкан юк машинаси енгил автомобилни босиб кетди. Икки киши ҳалок бўлган

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ «Мурунтов» конида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат билдирди. 

Ўзбекистон

22.07.2026, 12:22

АҚШ Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича тарихий келишувни маъқуллади

 АҚШ Президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонининг фуқаролик ядро энергетикаси дастурини ривожлантиришга йўл очувчи муҳим келишувни расман маъқуллади. 30 йилга мўлжалланган битим қиймати ўнлаб миллиард долларга баҳоланмоқда. 

Жаҳон

22.07.2026, 11:10

Франция 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда

Франция 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаган Европадаги биринчи давлатга айланди. 

Жаҳон

22.07.2026, 11:08

Хусийлар Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадаси эълон қилди

Глобал энергия таъминоти инқироз ёқасида. Ҳормуз бўғози ортидан энди Боб ал-Мандаб йўлаги ҳам таҳдид остида қолди.

Жаҳон

21.07.2026, 16:33

ЖЧ чипта ва формалари бўйича саволлар очиқ қолмоқда: ЎФА ва вазирлик нима деди?

Ижтимоий тармоқларда АҚШда ўтказилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари учун ажратилган чипталар ва расмий формалар тақсимоти ҳақида турли хабарлар тарқалгани ортидан Paradigma.uz Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий ахборот сўровлари юборган эди. Ташкилотлар бир қатор саволларга жавоб берди, аммо айрим муҳим масалалар очиқлигича қолмоқда.

Спорт

21.07.2026, 16:22

Гаяна қирғоқларида паром ағдарилди: ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 27 та

18 июль куни кечқурун ағдарилиб кетган MV Barima пароми 1939 йилда қурилгани айтилмоқда.

Жаҳон

21.07.2026, 13:23

Ўзбекистон туризмига қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Халқаро туризм компанияси Expedia Group маълумотларига кўра, жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга саёҳат бўйича қидирувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга ошди. Шу билан бирга, мамлакатга расмийлаштирилган бронлар сони ҳам кўпайган.

Маданий

21.07.2026, 13:10

Тошкент метрополитенига 3 та янги поезд олиб келинди

“Турон” метро бекати томининг бир қисми қулаб, икки киши жароҳатланганидан сўнг Тошкент метрополитени бўйича яхши хабарлар ҳам тарқалмоқда. Сентябргача яна 8 та ҳаракат таркиблари харид қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистон

21.07.2026, 11:51

FIFA рейтинги янгиланди: Ўзбекистон рейтингда 10 поғона пастлади

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати ва ундан олдинги ўртоқлик учрашувларидаги муваффақиятсизлигидан сўнг рейтингда 23,11 очко йўқотган.

Спорт

21.07.2026, 11:14

Умра визаси энди 1 йил муддатга берилади

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги умра зиёратчилари учун 365 кун (1 йил) амал қиладиган кўп марталик визани жорий қилди.

Маданий

21.07.2026, 10:43

Алифбога тузатишлар ортиқча харажат талаб қилмайди

Қонунчилик палатаси қабул қилган ўзбек алифбосига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчиликда кенг муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

21.07.2026, 10:02

Афғонистонда Эронга кетаётган 5 муҳожир саҳрода ҳалок бўлди, 14 нафари бедарак йўқолди

Фаоллар Толибон ҳукуматидан иш ўринлари яратиш ёки афғон ишчиларини бошқа давлатларга қонуний ва хавфсиз йўллар билан юбориш механизмини ишлаб чиқишни сўрамоқда.

Жаҳон

20.07.2026, 16:05

Food City чорраҳасида кўприк қурилиши сабаб Тошкентда бир қатор йўллар ёпилади

Қурилиш ишлари давомида Бектемир тумани ҳудудидан ўтувчи D-012 Бектемир–Чирчиқ–Чорвоқ автомобил йўлининг 6-километридан Ийк ота томон юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Ўзбекистон

20.07.2026, 15:45

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогерга чора кўрилди

Рақобат қўмитаси томонидан ўрганишлар давомида блогер Н.Собировнинг ижтимоий тармоқдаги @nurbek_sobiroff саҳифасида алкоголли ичимликлар рекламаси жойлаштирилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон

20.07.2026, 13:38

Бекатлар ўз вазифасини бажаряптими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган суратлар автобус бекатлари ҳақида жиддий саволларни ўртага ташламоқда. Йўловчилар бекат ичида эмас, унинг орқасида турибди. Қишнинг совуқ кунларида қандай сақланиш мумкин?

Ўзбекистон

20.07.2026, 12:20

Кечаси Украина Москва вилоятига 400 та дрон учирди

Украина бир кечада Москва ва унинг атрофидаги ҳудудларга 400 та дрон билан ҳужум қилган. Натижада икки киши жароҳатланиб, биноларда ёнғин чиққан.

Жаҳон

20.07.2026, 11:45

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →