Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Трамп ваъда қилган тез ғалаба амалга ошмади. Уруш чўзилиб, энергия бозори ва глобал иқтисодда беқарорликни кучайтирмоқда.
Жаҳон
15.04.2026, 12:13
Улашиш:

Мақсадлар доимий равишда ўзгариб боряпти, низонинг якуни эса кўринмаяпти.
Бундан ташқари, ушбу тўқнашувнинг бадали эндиликда фақат жанг майдони билан чекланиб қолмаяпти.
Бутун дунё энергия бозорларидаги беқарорлик, глобал савдодаги инқироз ва кучайиб бораётган мавҳумлик билан товон тўламоқда. Аммо моддий харажатлардан ташқари, бу уруш яна бир муҳим нарсани — замонавий низолар қандай ишлашини ва улар қолган дунё учун нимани англатишини яққол кўрсатиб берди. Бугун биз ушбу урушнинг асосий сабоқларини таҳлил қиламиз.
Биринчи сабоқ: Дунё ҳали ҳамон нефть устида турибди
Йиллар давомида бизга инсоният қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечиб, тоза энергияга ўтаётгани ҳақида гапиришди. Лекин бу уруш ушбу даъволарнинг нақадар асоссиз эканини исботлади. Вазият кескинлашиши билан нефть нархи осмонга кўтарилди, бозорлар саросимага тушди. Ҳатто АҚШ ҳам бу зарбани кескин ҳис қилди. Энергетика бозорлари чегара билмайди: Ғарбий Осиёдаги ҳар қандай узилиш зудлик билан бутун дунё бўйлаб харажатларнинг ошишига олиб келади.
Иккинчи сабоқ: Кучсиз иштирокчилар ҳали ҳам шарт қўйиши мумкин
Бу уруш тенг кучлар ўртасида кечаётгани йўқ — бу кучлар нисбати кескин фарқ қилувчи низонинг классик намунасидир. Кучсизроқ томон қудратли рақибга қарши туришнинг мутлақо янги йўлларини топмоқда. Эрон арзон дронлар, ракеталар ва ўз иттифоқчилари орқали АҚШ ҳамда Исроилнинг замонавий армияларини ҳолдан тойдиришга уринмоқда. Арзон ҳужумлар рақибни қимматбаҳо мудофаа тизимларига миллариардлаб маблағ сарфлашга мажбур қилар экан, кучли армия учун урушнинг қиймати чидаб бўлмас даражада ошиб бормоқда.
Учинчи сабоқ: География ҳали ҳам улкан аҳамиятга эга
Ҳарбий стратегия — бу фақат қурол-яроғ эмас, балки қулай жойлашув ҳам демакдир. Ҳурмуз бўғози сайёрадаги энг муҳим нуқталардан бири бўлиб қолмоқда. Дунёдаги жами нефть ташиш ҳажмининг бешдан бир қисми айнан шу ердан ўтади. Теҳрон бу воситанинг кучини жуда яхши тушунади. Ушбу тор сув йўлидаги ҳаракатга халақит бериш орқали у жаҳон бозорларини титрашга мажбур қилмоқда. Бу уруш яна бир бор эслатди: география ҳанузгача дунё сиёсатининг қиёфасини белгилаб бермоқда.
Тўртинчи сабоқ: Лидерларнинг йўқ қилиниши тизимнинг қулашини англатмайди
Ушбу уруш муҳим бир ҳақиқатни ошкор қилди: ҳатто олий мартабали раҳбарлар нишонга олиниб, йўқ қилинса ҳам, тизим яшаб қолади. Ҳокимият тузилма ичида тезкорлик билан қайта тақсимланади ва давлат ўз фаолиятини давом эттираверади. Кўпинча, бундай зарбалардан сўнг тизим ўз позициясини янада қаттиқлаштиради. Демак, ҳарбий босим ҳар доим ҳам кутилган сиёсий ўзгаришларга олиб келавермайди.
Бешинчи сабоқ: Иттифоқларнинг ҳам чегараси бор
Дунё ҳамжамиятининг муносабатига эътибор беринг. Қўшма Штатларнинг шериклари кўп, аммо бу уруш уларнинг қўллаб-қувватлови аслида қаергача боришини кўрсатиб қўйди. Европанинг айрим давлатлари жараёндан четда қолишни афзал кўрган бўлса, бошқалари ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда. Бу бизга муҳим бир сигнални бермоқда: замонавий иттифоқлар мажбуриятларга эмас, балки вазиятга қараб ўзгарувчи манфаатларга асосланган.
Олтинчи сабоқ: Бойлик хавфсизликка кафолат эмас
Форс кўрфази давлатлари дунёдаги энг бой мамлакатлар қаторига киради. Улар мудофаа учун миллиардлаб маблағ сарфлаб, АҚШнинг хавфсизлик кафолатларига таянишди. Шунга қарамай, уларнинг энг муҳим энергетика инфратузилмалари зарбалар остида қолди. Бу шуни исботладики: пулга энг замонавий қуролларни сотиб олиш мумкин, аммо мутлақ хавфсизликни сотиб олиб бўлмайди.
Еттинчи сабоқ: Ахборот уруши — жанг майдонидагидан кам эмас
Бу энди шунчаки ҳарбий тўқнашув эмас, балки воқеаларнинг қайси талқини ғалаба қозониши устидаги курашдир. Ўзаро айбловлар, сохта видеолар ва дезинформациялар реал вақт режимида тарқалмоқда, бу эса ҳақиқатни текширишни имконсиз қилиб қўйди. Расмий баёнотлар ва интернетдаги тасодифий контент бир хил даражада қабул қилина бошлаганда, ишонч — ушбу ахборот урушининг биринчи қурбонига айланади.
Саккизинчи сабоқ: Сунъий интеллект жанг майдонига чиқмоқда
Сунъий интеллект энди маълумотларни қайта ишлаш, нишонларни тезкор аниқлаш ва реал вақт режимида қарор қабул қилишнинг асосий воситасига айланди. Бу уруш суръатини тубдан ўзгартириб юборди. Илгари соатлаб вақт талаб қилган жараёнлар энди бир неча дақиқада содир бўлмоқда. Аммо бундай тезликнинг ўз хатарлари бор: инсоний таҳлил ва вазиятни юмшатиш учун вақт кам қолмоқда, бу эса ҳар бир хатони анча хавфли қилиб қўяди.
Тўққизинчи сабоқ: Фуқаролик инфратузилмаси нишонга айланди
Замонавий урушлар энди фақат армиялар тўқнашуви эмас. Энди зарбалар мамлакат ҳаётини таъминлайдиган тизимларга берилмоқда. Нефть объектлари, электр станциялари, сув тозалаш иншаотлари, портлар ва аэропортлар устувор нишонларга айланди. Нима учун? Чунки бундай зарар кенг кўламли уруш олиб бормасдан туриб ҳам, бутун бир давлат иқтисодиётини тиз чўктириши мумкин.
Ўнинчи сабоқ: Аниқ ечим мавжуд эмас
Бу, эҳтимол, ҳозирги пайтдаги энг аччиқ сабоқдир. Яқин келажақда на аниқ ғалаба ва на якуний ечим кўринмоқда. Ҳаммаси вақтинчалик келишув, танаффус ёки узоқ давом этувчи боши берк кўча билан тугаши мумкин, аммо бу натижаларнинг ҳеч бири барқарорликка кафолат бермайди.
Ушбу ўнта сабоқ битта хавотирли манзарани ифодалайди: эски қоидалар энди ишламайди. Уруш ҳали давом этмоқда, лекин дунё аллақачон ўзгариб бўлди. Биз кучнинг моҳияти қандай ўзгараётганига гувоҳ бўлмоқдамиз: энди арзон дрон қимматбаҳо самолётдан самаралироқ бўлиши мумкин, тор бўғоз ёки ахборот майдони устидан назорат эса олтин захирасининг ҳажмидан кўра кўпроқ аҳамиятга эга.
Глобал тизим мисли кўрилмаган босим остида қолди. Баланс ўзгармоқда, кураш усуллари эволюция қилмоқда. Энг муҳими — замонавий низоларда энди оддий ечимлар ва тезкор ғалабалар йўқ. Бу уруш шунчаки армиялар тўқнашуви эмас, балки бутун инсоният учун барқарорлик ўтмишда қолганлиги ҳақидаги кескин огоҳлантиришдир.
Муаллиф: Азиз Солиев
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
сўнгги янгиликлар

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари
Фан-технология
25.11.2026, 17:17

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:32

Тайсонда шизофрения аниқланди
Спорт
25.11.2026, 11:52

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?
Ўзбекистон
25.11.2026, 10:41

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади
Таълим
25.11.2026, 10:19

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?
Спорт
25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда
Сиёсат
24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?
Жаҳон
24.11.2026, 15:58

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда
Сиёсат
24.11.2026, 15:41

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди
Жаҳон
24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади
Ўзбекистон
24.11.2026, 10:42

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи
Фан-технология
24.11.2026, 09:35

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?
Иқтисодиёт
23.11.2026, 16:08

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади
Ўзбекистон
23.11.2026, 15:04

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди
Спорт
23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди
Спорт
23.11.2026, 09:35

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
