Масъуд Пезешкиён истеъфога чиқмоқчи(ми?)

Янги хабарга кўра, амалдаги Эрон президенти Олий раҳнамо идорасига ариза топширган. Аризада “президент ва ҳукумат асосий миллий қарорларни қабул қилиш жараёнларидан четлаштирилгани” айтилган. 

Жаҳон

01.06.2026, 14:20

Улашиш:

Масъуд Пезешкиён истеъфога чиқмоқчи(ми?)

31 декабрь куни Буюк Британияда жойлашган мухолиф “Iran International” нашри номаълум манбага таяниб, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Олий Раҳбар девонига истеъфога чиқиш ҳақида расмий ариза топширди, деб хабар берди.

Манбанинг сўзларига кўра, якшанба куни юборилган мактубда Пезешкиён президент ва ҳукумат мамлакатдаги йирик ва муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнларидан амалда четлатилганини, натижада юзага келган бўшлиқ орқали Ислом инқилоби посбонлари корпуси ичидаги қатъий сиёсат тарафдорлари вазиятни ўз назоратига олганини таъкидлаган.

Пезешкиён бундай шароитда ҳукуматни бошқаролмаслигини ва қонуний мажбуриятларини бажаролмаслигини, шу сабабли зудлик билан истеъфога чиқишга рухсат сўраган.

Мактуб мазмуни ҳокимиятнинг энг юқори доираларида муқаддам кузатилмаган бўлиниш мавжудлигидан далолат беради.

“Iran International” аввалроқ Ислом инқилоби посбонлари корпуси президентнинг кўплаб ваколатларини босқичма-босқич чеклаб, ҳукуматнинг муҳим қисмлари устидан амалда назорат ўрнатгани ҳақида хабар берган.

Юзага келган вазият Пезешкиён маъмуриятини сиёсий ва ижроий боши берк кўчага киритиб қўйган.

 

Tasnim хабарни рад этди

Эрон оммавий ахборот воситалари Масъуд Пезешкиён Эрон Олий раҳнамосининг ўғли Мужтаба Хоманаий идорасига истеъфога чиқиш ҳақида ариза топширганини “ёлғон” деб атаб, зудлик билан раддия берди.

Ярим расмий “Tasnim” ахборот агентлиги ҳукуматдаги манбасига таяниб, “президент истеъфога чиқмади ва бугун ўз вазифаларини сидқидилдан бажарди” дея маълум қилди ва “унинг кейинги иш жадвали одатдагидек давом этишини” билдирди.

“Tasnim” шунингдек, “Iran International” телеканали Исроилнинг “Mossad” разведка агентлиги билан алоқадор эканлигини иддао қилди. Бироқ Эрон раҳбариятидаги зиддиятлар оммавий ахборот воситаларида бир неча бор юзага қалқиб чиқди.

Мухолифатчилар, Исроил ва Ғарб манбаларига кўра, қатъий сиёсат тарафдори бўлган Ислом инқилоби посбонлари корпуси АҚШ билан дипломатик музокаралар ҳамда мамлакат ичидаги норозиликларни бостиришни амалда ўз назоратига олган ва собиқ олий раҳбар Али Хоманаийнинг ўлдирилиши ортидан жароҳатланган Можтаба Хоманаийнинг ўрнини эгаллаган.

“Iran International” нашрининг қўшимча қилишича, Пезешкиён фақат номигагина президент бўлиб, деярли ҳеч қандай реал ҳокимиятга эга эмас ва ҳатто ўз вазирлар маҳкамасини шакллантиришга ҳам қийналмоқда.

 

Пезешкиён мавҳум баёнот берди

Пезешкиён эса истеъфони тасдиқламасдан ёки инкор этмасдан, расмий ижтимоий тармоқларда мавҳум сўзлар билан чиқиш қилди.

У Х саҳифасида шундай деб ёзди:

“Катта қийинчиликларга бардош бермай туриб, уларга қарши курашиб бўлмайди. Бу ўнқир-чўнқир йўлдан фақат жамоатчилик хабардорлиги ва ҳамкорлиги билангина ўтиш мумкин”.

“Биз жамиятнинг барча қатламлари муаммоларни ҳал қилишда иштирок этиши учун халққа мавжуд воқеликни аниқ-равшан тушунтиришимиз керак”, — дея қўшимча қилган Эрон президенти.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Британия АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини олқишлади

Британия молия вазири янги ҳокимият Эронга қарши 240 дан ортиқ санкция жорий қилганини маълум қилди.

Сиёсат

26.08.2026, 11:47

Трампнинг иқтисодий изоляцияси АҚШга «навбатдаги мағлубиятни» олиб келади – Аббос Ароқчи

Эрон ташқи ишлар вазири Дональд Трампнинг Теҳронга қарши янги кампаниясини АҚШга нисбатан нафратни кучайтирадиган «муваффақиятсиз сиёсат» деб атади.

Сиёсат

20.08.2026, 16:33

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди

Эрон АҚШ билан эришилган келишувларда «60 кунлик сўнгги муддат» бўлмаганини маълум қилди. Теҳрон ташқи сиёсатда босим, ультиматум ёки белгиланган муддатлар асосида қарор қабул қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

17.08.2026, 15:12

АҚШ билан вақтинчалик келишувни қайта тиклаш бўйича ҳеч қандай силжиш йўқ — Эрон

Июн ойида тузилган келишувда “барча жабҳаларда ҳарбий амалиётларни тезда батамом тўхтатиш” эълон қилинган эди, бироқ у кўп ўтмай барбод бўлди.

Сиёсат

13.08.2026, 13:37

Украина бу йил 700 квадрат километр ҳудудини қайтариб олди

2024 йил бошидан бери Украина қуролли кучлари бош қўмондони лавозимида ишлаб келаётган Олександр Сирский истеъфога чиқиш арафасида ўзининг ютуқлари ҳақида гапирди.

Сиёсат

22.07.2026, 12:36

Эронда мотам даврида нималар ўзгаради?

Эронда АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаий билан видолашув маросимлари бошланди. 

Жаҳон

03.07.2026, 12:02

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →