Мисрда Ғазо бўйича декларация имзоланди. Трамп: «Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилди»
Шарм аш-Шайхда бўлиб ўтган саммитда АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия етакчилари воситачилар иштирокида ишлаб чиқилган ва Дональд Трамп таклиф этган 20 моддали тинчлик режаси асосида Газа секторидаги отишмаларни тўхтатиш тўғрисида келишувни имзолади.
Жаҳон
14.10.2025, 10:59
Улашиш:

Шарм аш-Шайхда бўлиб ўтган саммитда АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия етакчилари воситачилар иштирокида ишлаб чиқилган ва Дональд Трамп таклиф этган 20 моддали тинчлик режаси асосида Ғазосекторидаги отишмаларни тўхтатиш тўғрисида келишувни имзолади, дея хабар бермоқда BBC.
«Биз ҳамкорликда имконсиздек туюлган нарсага эришдик. Ниҳоят Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилди», — деди Трамп саммитда йиғилган ўнлаб дунё раҳбарлари олдидаги нутқида.
Бу маросим Яқин Шарқдаги урушни тугатишда муҳим кун сифатида қайд этилди: Исроилга икки йилдан ортиқ вақт асирликда бўлган барча тирик гаровдагилар қайтарилди, Фаластин ҳудудларига эса икки минга яқин қамалган ва ҳибсда бўлган фаластинликлар озод қилинди.
АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия етакчилари ҳамда воситачиларнинг имзолари қўйилган якуний ҳужжатда, жумладан, шундай дейилади:
«Биз ҳар бир инсон учун бағрикенглик, қадр-қиммат ва тенг имкониятлар йўлида ҳаракат қиламиз, бу минтақани ирқи, дини ва этник келиб чиқишидан қатъи назар барча одамлар ўз орзу-умидларини тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликда амалга оширадиган заминга айлантириш ниятидамиз».
Эътиборлиси, саммитда тўғридан-тўғри қарама-қарши томонлар — ҲАМАС ва Исроил вакиллари иштирок этмади. Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаняхуни ҳам таклиф қилган, аммо у Симхат Тора байрами бошланишини баҳона қилиб рад этган.
Reuters ва AFP агентликларига кўра, турк делегацияси манбалари президент Ражаб Тоййиб Эрдоған саммитда исроилликлар қатнашишига қарши чиққанини билдирган. Турк ОАВ хабарига кўра, Эрдоған Нетаняху Шарм аш-Шайхга йўл олгани ҳақида билгач, Қизил денгиз устида айланма парвоз қилишни ва самолётни қўндирмасликни буюрган — фақат Исроил бош вазири саммитга келмаслигига кафолат берилгач, қўнишга рухсат берган.
Расман бу маълумот изоҳланмаган, аммо бошқа айрим давлат етакчилари ҳам шундай норозилик билдиргани ҳақида хабар берилган.
CNN хабарига кўра, саммитда АҚШ ва Миср президентларидан ташқари Арманистон, Озарбойжон, Баҳрайн, Канада, Кипр, ЕИ, Франция, Германия, Греция, Венгрия, Ҳиндистон, Индонезия, Ироқ, Италия, Япония, Иордания, Қувайт, Нидерландия, Норвегия, Умон, Покистон, Фаластин автономияси, Парагвай, Қатар, Саудия Арабистони, Испания, Туркия, БАА ва Британия етакчилари ҳам қатнашган.
Шунингдек, саммитда Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абу Гейт, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, ФИФА президенти Жанни Инфантино ва Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр ҳам иштирок этган.
Ҳужжат Ғазо билан боғлиқ урушдаги илк амалий ҳужумларни тўхтатиш босқичини қайд этди. ҲАМАС 2023 йил 7 октябридан бери асирликда бўлган 20 нафар тирик гаровдагини озод қилди ҳамда Исроилга тўрт нафар ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадини қайтарди.
Шу билан бирга, ҲАМАС гаровда қолган бошқа жасадларни топиш учун қўшимча вақт сўраган.
Бу келишув — гаровдагилар ва қамоқдагилар алмашинуви ҳамда Ғазодан қисман қўшин чиқариш жараёни — АҚШ томонидан тинчлик режасининг биринчи босқичи сифатида баҳоланмоқда.
Трамп бу жараённи тарихий ва бетакрор деб таърифлаб, Исроилда Кнессетда сўзлаган нутқида Яқин Шарқдаги тинчлик ва фаровонликнинг янги даври бошланганини айтди.
Шу билан бирга, Ғазо секторидаги улкан вайронагарчиликлар ва инсоний ҳалокатга сабаб бўлган икки йиллик урушдан сўнг бу ҳудудда ҳаёт қандай тикланиши ҳали номаълум. Миср президенти яқин орада Ғазони тинч йўл билан қайта тиклаш бўйича конференция чақиришини маълум қилди.
«Яқин кунларда Миср АҚШ ва бошқа шериклар билан ҳамкорликда Ғазо сектори қайта тикланишининг асосларини яратиш устида ишлайди», — деди у.
Бироқ ҳозирча ҳеч ким аниқ билмайди: ҳудудни ким бошқаради, ҲАМАСнинг бошқарувдан четлатилиши қай даражада амалга ошади ва Исроил қўшинлари қаергача чиқарилади — буларнинг ҳаммаси ҳали ноаниқ.
мавзуга оид янгиликлар

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди
Жаҳон
13.07.2026, 18:03

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш
Жаҳон
01.07.2026, 10:43

Исроилнинг 2 нафар вазирига Ирландияга кириш тақиқланди
Жаҳон
06.06.2026, 15:20

Ғазодаги урушни “геноцид” деб атаган жарроҳ АҚШ Конгрессига номзод бўлди
Жаҳон
03.06.2026, 16:26

Британия Исроилни танқид қилган журналист ва блогерларни мамлакатга киритишни тақиқлади
Жаҳон
02.06.2026, 10:14
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
сўнгги янгиликлар

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди
Жаҳон
25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп
Сиёсат
25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
Ўзбекистон
25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди
Жаҳон
24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади
Сиёсат
24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади
Жаҳон
24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди
Спорт
24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади
Сиёсат
24.07.2026, 11:12

“Росатом” молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон АЭС лойиҳасини кечиктириши мумкин
Иқтисодиёт
23.07.2026, 13:19

Ўзбекистонда қарздорларнинг 61 фоизи кредитни ўз вақтида тўлолмаяпти — МБ
Иқтисодиёт
23.07.2026, 10:57

Мадуро судининг аниқ санаси маълум бўлди
Жаҳон
23.07.2026, 10:22

Эпштейнга "қиз" етказиб берган француз модели ўлик ҳолда топилди
Жаҳон
23.07.2026, 10:01

Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Иқтисодиёт
22.07.2026, 17:24

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон
22.07.2026, 16:01

Саида Мирзиёева дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилади
Сиёсат
22.07.2026, 13:09

Украина бу йил 700 квадрат километр ҳудудини қайтариб олди
Сиёсат
22.07.2026, 12:36
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
