Нефть нархининг ошиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади?
Экспортчи Қозоғистон учун юқори нархлар тушумларни оширади. Нефть импортига таянадиганлар эса ортиқча харажатлар ва ёқилғи нархларининг кўтарилишига дуч келиши мумкин.
Жаҳон
14.09.2026, 16:56
Улашиш:

Жаҳон нефть бозори янги ҳафтани юқори нархлар билан бошлади. Brent нефти 14-сентябрь куни бир баррель учун $100 дан ошди.
Reuters маълумотига кўра, Brent нархи душанба куни $107,61 гача кўтарилган, WTI тоифасидаги нефть эса $102,53 атрофида бўлган.
Нархларнинг ўсишига Яқин Шарқдаги вазиятнинг ёмонлашуви, Саудия Арабистони энергетика инфратузилмасига ҳужумлар ва глобал нефть таъминотидаги узилишлар сабаб бўлмоқда.
Марказий Осиёга таъсири
Юқори нефть нархлари Қозоғистон учун нисбатан ижобий омилдир. Мамлакат минтақадаги энг йирик нефть ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, экспортдан тушадиган даромадлар давлат молияси ва ташқи савдода муҳим ўрин тутади.
2026-йил Қозоғистон бюджети бир баррель нефть учун $60 нарх асосида ҳисобланган. Шунинг учун Brentнинг $100 дан юқори бўлиши узоқ давом этса, мамлакатнинг экспорт тушумлари ва бюджет даромадларига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳам юқори нефть нархидан бир хил даражада фойда кўрмайди. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатлар учун нефть ва нефть маҳсулотлари нархининг ошиши импорт харажатларини кўпайтириши мумкин. Айниқса, транспорт ва логистика харажатлари ошса, бу озиқ-овқат ва бошқа товарлар нархига ҳам билвосита таъсир қилади.
Бундан ташқари, Марказий Осиёдаги айрим давлатлар Россиядан келадиган ёқилғига ҳам боғланиб қолган. Масалан, Тожикистон 2026-йилнинг биринчи ярмида импорт қилган 599,5 минг тонна нефть маҳсулотининг 91,1 фоизини Россиядан олган.
Шу сабабли нефть нархининг узоқ вақт $100 дан юқорилигича қолиши минтақа учун икки хил манзара яратади: экспортчи Қозоғистон қўшимча даромад олади, импортга таянадиган давлатларда эса ёқилғи, транспорт ва инфляция босими ошиши эҳтимоли юқори.
Жаҳон
14.09.2026, 16:56
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Уммон Ҳормуз бўғозида ҳужумга учраган танкер экипажини эвакуация қилди
Жаҳон
07.10.2026, 10:06

Сентябрда нималар қимматлашди?
Иқтисодиёт
05.10.2026, 16:57

АҚШ ва Эрон музокаралари тўхтаб қолди: нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ ошди
Жаҳон
28.09.2026, 09:09

Россия нефть ишлаб чиқариш ҳажми январдан бери 940 минг баррелга камайиб кетди
Жаҳон
14.09.2026, 15:54

Дунёда инфляция яна кучаймоқда
Иқтисодиёт
10.09.2026, 10:38

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда
Ўзбекистон
17.08.2026, 11:25
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
