Немис “гепард”лари Украинада ишончни оқлади
Бир пайтлар Германия армияси таркибидан четлаштирилган “Гепард” ўзиюрар зенит қуроллари бугун Украинада энг яхши дронлар кушандасига айланди.
Жаҳон
17.04.2026, 15:49
Улашиш:

Россиянинг тўрт йил аввалги кенг кўламли босқинидан сўнг Германия қисқа вақт ичида Украинага “Гепард” ўзиюрар зенит қуроллари беришини эълон қилди.
Ўшандан бери Германия Украинага камида 55 та “Гепард” тизимини етказиб берди ва улар мамлакат ҳаво мудофаасининг ажралмас қисмига айланди.
Россиянинг босқини бошланишидан аввал Германия Украинага 5000 дона дубулға тақдим қилган — бу эса кенг танқидларга сабаб бўлганди.
“Гепард” Германиянинг “ҳалқали айирбошлаш”сиз етказиб берган илк оғир қуроли ҳисобланади. “Ҳалқали айирбошлаш” схемасига кўра, Берлин учинчи бир давлатга қурол-яроғ юборар, ўша давлат эса ўзида мавжуд совет даврига оид техникасини Украинага берарди.
Супер дрон кушандаси

Украинанинг бир қанча оммавий ахборот воситалари “Гепард”ни “энг яхши дрон тутиб олувчи” деб атади.
Россия Украинага мунтазам равишда 500 дан ортиқ дрон учиради. Уларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинади.
“Гепард” ўзининг радар ва 35 миллиметрли тўплари туфайли ҳаво мудофаасида марказий ўрин тутади. Бу қуроллар қалин олов тўлқини ҳосил қилиб, дронларни аниқ нишонга ола билади.
“Patriot” ёки “IRIS-T” каби ҳаво мудофааси ракеталарини қўллаш бир неча миллион долларгача харажат талаб этади ва уларнинг сони ҳам чекланган.
Гепард анча арзонроқ ўқ-дорилардан фойдалангани учун дронлардан ҳимояланишга жуда мос.
Германия Швейсариянинг экспорт чекловлари ҳамда Украинадан келаётган юқори талаб туфайли “Гепард” учун ўқ-дори ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди.
“Rheinmetall” компаниясининг маълум қилишича, жорий йилдан бошлаб Германия мудофаа ширкати Украинага яна 180 минг дона 35 миллиметрли “Гепард” ўқ-дориларини етказиб беради.
Нега “Гепард” назардан қолганди?

“Гепард” Совуқ урушдан кейинги ислоҳотлар доирасида Германия қуролли кучлари – Бундесверидан босқичма-босқич четлаштирилган.
У радарлари, ўт очишни бошқариш технологияси ва махсус ўқ-дорилари туфайли фойдаланиш учун мураккаб ва қиммат ҳисобланган.
"Гепард" пастлаб учувчи самолётлар ёки жанговар вертолётлардан ҳимояланишга мўлжалланган, бироқ бундай таҳдидлар эҳтимоли энди кам деган қарор устувор эди.
Бундесвер муқобил ҳаво мудофааси вариантларига, жумладан, елкадан отиладиган “Stinger” ракеталари каби енгилроқ ва ҳаракатчанроқ ечимларга эътибор қаратган.
2022 йилда Россия Украинага кенг миқёсда бостириб киргач, қарорлар қайта кўриб чиқилди.
Натижада учувчисиз учоқлар ва қанотли ракеталар кенг кўламда қўлланилар экан, яқин масофадаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳамон муҳим роль ўйнаши маълум бўлди.
Бундесвер яқин йилларда шунга ўхшаш мақсадлар учун 600 дона “Skyranger” тизимини харид қилади.
Ушбу тизим асосан, дронларга қарши ҳимояни кучайтиришга мўлжалланган.
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Cobalt сотувлари қулади: UzAuto Motors автокредит шартларини юмшатмоқда
Иқтисодиёт
03.07.2026, 17:30
сўнгги янгиликлар

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогерга чора кўрилди
Ўзбекистон
20.07.2026, 13:38

Бекатлар ўз вазифасини бажаряптими?
Ўзбекистон
20.07.2026, 12:20

Кечаси Украина Москва вилоятига 400 та дрон учирди
Жаҳон
20.07.2026, 11:45

Трамп Жаҳон чемпионати финалида ҳам диққат марказида бўлди
Спорт
20.07.2026, 11:13

Аргентина терма жамоасини келажакда ким бошқариши ноаниқ
Спорт
20.07.2026, 10:07

Мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёз олиш тартиби соддалаштирилди
Иқтисодиёт
18.07.2026, 16:55

Ҳиндистон илк хусусий орбитал ракетасини учирди
Фан-технология
18.07.2026, 15:23

Украина ҳужумлари оқибатида Россияда 7 киши ҳалок бўлди, нефть базасида ёнғин келиб чиқди
Жаҳон
18.07.2026, 14:48

Энди Трамп президентлик мавқейидан ҳам “соққа” қилиши мумкин
Жаҳон
18.07.2026, 12:54

ЖЧ–2026 финали АҚШ тарихидаги энг қиммат спорт мусобақасига айланди
Спорт
18.07.2026, 11:08

Телефонингиз бош бармоғингизни ишдан чиқармоқда — тадқиқот
Фан-технология
18.07.2026, 10:13

Ер усти метро бекатларида ҳаракат вақтлари қисқарди
Ўзбекистон
17.07.2026, 16:55

Йирик аварияларнинг олдини олиш учун свет 2 соатгача ўчирилиши мумкин — Энергетика вазирлиги
Ўзбекистон
17.07.2026, 15:54

Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни АҚШнинг шимоли-шарқини қоплади
Жаҳон
17.07.2026, 14:23

15 ёшга тўлмаган болаларнинг ишлаши қонунийми?
Ўзбекистон
17.07.2026, 14:07

Ипотека тўлаётганлар учун солиқ имтиёзи автоматик тартибда берилиши режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
17.07.2026, 12:35

Ўзбекистон венчур инвестициялар ўсиши бўйича дунёда биринчи бўлди
Иқтисодиёт
17.07.2026, 09:53

Британия 16 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқламоқда
Жаҳон
17.07.2026, 09:44

Ўзбекистонда реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарларга янги чекловлар жорий этилади
Ўзбекистон
16.07.2026, 17:35

Ўзбекистонда кутубхоналар сони ошмоқда
Маданий
16.07.2026, 16:47
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Cobalt сотувлари қулади: UzAuto Motors автокредит шартларини юмшатмоқда
Иқтисодиёт
03.07.2026, 17:30
