Покистон ва Афғонистон сулҳни давом эттиришга келишиб олди
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Покистон ва Афғонистон ўртасидаги музокаралар натижалари бўйича расмий баёнот эълон қилди. Туркия ва Қатар воситачилигида ўтган учрашувда томонлар тинчликни таъминлаш ҳамда келишувни амалга ошириш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди.
Жаҳон
31.10.2025, 09:17
Улашиш:

Баёнотда қайд этилишича, 2025 йил 25–30 октябр кунлари Истанбул шаҳрида Афғонистон, Покистон, Туркия ва Қатарнинг иштирокида учрашувлар бўлиб ўтди. Мазкур музокаралар 2025 йил 18–19 октябр кунлари Дохада Туркия ва Қатар воситачилигида эришилган ўт очишни тўхтатиш келишувини мустаҳкамлашга қаратилган.
Томонлар сулҳ режимидаги келишувни давом эттиришга келишиб олган. Шунингдек, келишувни амалга ошириш бўйича қўшимча механизмлар 2025 йил 6 ноябр куни Истанбулда ўтказиладиган юқори даражадаги йиғилишда муҳокама қилиниб, тасдиқланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, томонлар тинчликни сақлаш ҳамда келишувни бузган томонларга нисбатан чоралар кўриш имконини берадиган мониторинг ва назорат механизмини яратишга келишган.
Воситачи давлатлар сифатида Туркия ва Қатар ҳар икки томоннинг фаол иштирокига юқори баҳо бериб, барқарор тинчлик ва минтақавий барқарорлик йўлида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, йил бошидан бери Покистон ва Афғонистон чегара ҳудудларида бир неча марта қуролли тўқнашувлар содир бўлган эди. Бу тўқнашувлар асосан «Толибон» ҳаракати ва Покистон хавфсизлик кучлари ўртасидаги кескинлик натижасида юзага келган. Натижада икки давлат муносабатлари совуқлашган ва чегара орқали савдо ҳам чекланган эди.
Жаҳон
31.10.2025, 09:17
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Афғонистонда Эронга кетаётган 5 муҳожир саҳрода ҳалок бўлди, 14 нафари бедарак йўқолди
Жаҳон
20.07.2026, 16:05

Покистон Афғонистонда ҳаво зарбалари уюштирди
Жаҳон
29.06.2026, 10:14

Толибон ҳукумати давлат амалдорларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади
Жаҳон
26.06.2026, 15:06

Ўзбекистон — Афғонистоннинг Марказий Осиёда энг йирик иқтисодий ҳамкори
Ўзбекистон
18.06.2026, 15:45

БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон
16.06.2026, 10:55

Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи
Жаҳон
12.06.2026, 11:37
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
сўнгги янгиликлар

“Одиссея” филми китоб савдоси ва юнон тилига қизиқишни кескин оширди
Маданий
28.07.2026, 16:21

Ҳиндистонда мусулмонлар асос солган университет бузилиши мумкин
Жаҳон
28.07.2026, 15:57

FIDE раҳбарлигига Ўзбекистон қачон даъвогар бўлади?
Спорт
28.07.2026, 15:03

550 нафар собиқ амалдор Трампни Нетаньяҳуга босим ўтказишга чақирди
Жаҳон
28.07.2026, 14:21

Ямандаги ҳусийлар янги уруш бошламоқда
Жаҳон
28.07.2026, 13:45

Қизига мажбурлаб мол гўнги едирган ота қўлга олинди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39

Францияда эркак уч аёлга пичоқ билан ҳужум қилди
Жаҳон
28.07.2026, 10:48

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 17:24

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб
Маданий
27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда
Жаҳон
27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
Маданий
27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи
Сиёсат
27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди
Иқтисодиёт
27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди
Жаҳон
25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
