Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.
Жаҳон
28.10.2026, 11:58
Улашиш:

Қирғизистонда мамлакатдаги 7 та вилоят ва 40 та туманни тугатиб, уларнинг ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ йирикроқ маъмурий бирликларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ушбу режаларни Давлат хизмати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича давлат агентлиги раҳбари Элчибек Жантаев маълум қилган.
Янги маъмурий бирликлар амалдаги туман ва вилоятлар ўртасидаги оралиқ бўғинни эгаллайди. Уларнинг чегаралари географик жойлашуви, аҳоли сони ва иқтисодий ривожланиш салоҳиятидан келиб чиқиб белгиланади.
Масалан, Иссиқкўл вилояти шимолий ва жанубий қисмларга бўлиниши мумкин. Ўш ва Жалолобод вилоятларидаги кичикроқ туманлар ривожланиш салоҳияти юқорироқ бўлган қўшни ҳудудларга қўшиб юборилиши эҳтимолдан холи эмас.
Режалаштирилаётган ўзгаришлар Қирғизистондаги маъмурий-ҳудудий ислоҳотларнинг иккинчи босқичидир. Биринчи босқич 2023 йилда бошланган бўлиб, ўшанда расмийлар туманлар чегараларини қайта кўриб чиққан ва айрим аҳоли пунктларини шаҳарлар таркибига қўшган эди.
2026 йил апрель ойида президент Садир Жапаров янги маъмурий бирлик давлат бюджетидан субсидия олмасдан, мустақил фаолият юрита олиш-олмаслигини синаб кўриш мақсадида илк аймоқ ташкил этиш режасини маълум қилганди.
Жапаровнинг сўзларига кўра, ушбу тажриба лойиҳаси бир йилдан уч йилгача бўлган муддат давомида синовдан ўтказилади. Агар у ўзини оқласа, мазкур модель бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади. Мавжуд вилоят ҳамда туманлар эса тугатилади.
“Ҳозир республикада 44 та туман ва 33 та шаҳар мавжуд. ... Барча вилоят ва туманлар тугатилиб, уларнинг ўрнига 20 га яқин округ ташкил этилади. Айтиш мумкинки, 20 га яқин вилоят бўлади. Биз шунга қараб кетяпмиз”, – деган эди Жапаров.
Аймоқ нима?
Аймоқ – Мўғулистон, Хитой, Россия ва Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий бирликни ифодалаш учун қўлланадиган атамадир. Бу сўз дастлаб мўғул ва туркий тилларда “қабила” ёки “қабилалар иттифоқи” маъносини англатган.
Ўзбек тилида эса таркибида аймоқ сўзи иштирок этадиган уруғ-аймоқ атамаси кундалик мулоқотда барча қариндош-уруғлар мажмуасини ифодалайди.
Аммо расмий нутқ ва раҳбарлик фаолиятида бу тушунча кадрларни қариндошлик, оилавий яқинлик асосида танлаш ва мансабга кўтаришдек салбий ҳолатни билдиради.
мавзуга оид янгиликлар

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлида муҳим туннель қуриб битказилди
Жаҳон
08.09.2026, 16:09

Қирғизистондаги биринчи йирик стадион — «Бишкек Арена» 5 октябрда расман очилади
Спорт
12.08.2026, 11:02

Қирғизистонда Камчибек Ташиевга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
Жаҳон
30.06.2026, 12:01

Асқар Акаев: «Каримовга Қирғизистонда ҳайкал қўйган бўлардим»
Сиёсат
27.06.2026, 18:15

Туркияда бедарак йўқолаётган аёллар
Сиёсат
15.06.2026, 16:47
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
