Трамп телефон орқали Путин ва Зеленский билан суҳбатлашди
14 июнь куни Россияда дрон ҳужумлари оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Буюк Британия Россияга қарашли танкерни қўлга олди. Шунингдек, Путин ва Зеленский Трамп билан телефон орқали гаплашди.
Жаҳон
15.06.2026, 10:24
Улашиш:

14 июнь куни Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Володимир Зеленский билан алоҳида-алоҳида телефон орқали суҳбатлашди Доналд Трамп.
Путин билан суҳбат
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг журналистларга маълум қилишича, Путиннинг Трамп билан суҳбати бир соатга яқин давом этган.
Ушаковнинг сўзларига кўра, Трамп Украина масаласида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб, бу мақсад йўлида Европадаги иттифоқчиларга ва Киевга таъсир ўтказишга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, Трамп Россиядаги тинч аҳоли объектларига берилган сўнгги зарбалар келишувга эришишни мураккаблаштираётганини таъкидлаган. Аммо Оқ уй буни тасдиқламади ва қўнғироқ юзасидан изоҳ бермади.
Ўз навбатида Путин Киевнинг Россия фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлари Украинанинг жанг майдонидаги мавқейини ўзгартирмаслигини ва агар Зеленский у билан учрашишни истаса, “Москвага келсин”, деганини маълум қилди Ушаков.
Зеленский билан суҳбат
Зеленский Телеграм орқали эълон қилган баёнотида Трамп билан “ажойиб суҳбат” қурганини таъкидлади.
Украина президенти Трампни туғилган куни билан табриклаш билан бирга, АҚШ президентига Украинани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Зеленскийнинг айтишича, улар тинчликни яқинлаштиришга нима ёрдам бера олишини муҳокама қилган. Шунингдек, Зеленский Трампга Украинанинг шарқий фронт чизиғидаги позициялари яхшиланиб, мустаҳкамланиб бораётгани ҳақида маълумот берган.
“Катта еттилик” саммитидаги учрашувимиз чоғида бу масалаларни батафсилроқ муҳокама қилишга келишиб олдик”, — деди у.
Бу қўнғироқлар Трамп якшанба оқшомида Оқ уй майдонида UFC жангини ўтказиб, туғилган кунини нишонлашга ҳозирланаётган бир пайтда амалга оширилди.
Тадбир якунлангач, Трамп G7 саммити учун Францияга учиб кетиши режалаштирилган. Саммитда Украина асосий муҳокама мавзуси бўлиши ва йиғилишга Зеленский ҳам қўшилиши кутилмоқда.
Россияга зарбалар
Дипломатик музокаралар давом этаётган жанглар фонида бўлиб ўтди. Якшанба куни Украина дронлари ҳужуми оқибатида Россиянинг Орёл вилояти марказидаги турар-жой биносида бир киши ҳалок бўлиб, яна тўққиз киши жароҳатланди.
Маҳаллий ҳокимият хабарига кўра, якшанба куни Россиянинг Брянск вилоятида содир бўлган яна бир дрон ҳужумида бир киши ўлган.
Бошқа бир дрон ҳужуми Украина чегарасидан қарийб 440 миль узоқликдаги Россиянинг Ярославл вилоятида жойлашган ёқилғи сақлаш омборларига зарба бериб, ёнғинлар келтириб чиқарган. Зеленскийнинг таъкидлашича, ушбу зарба босқинчи давлатнинг захираси учун муҳим бўлган нефть объектига қаратилган.
Россия нефть танкери ушланди
14 июнь куни Британия кучлари Ла-Манш бўғозида Россиянинг уруш билан боғлиқ санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланадиган “соя флотига” мансуб деб гумон қилинган кемани қўлга олди.
“Ушбу операция Россияга яна бир зарба беради ва Путиннинг Украинадаги урушини авж олдираётганларга яширина олмасликларини эслатади”, - деди Буюк Британия бош вазири Кир Стармер
мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Зеленскийнинг таклифи Путинга етказилди – Кремл
Жаҳон
05.06.2026, 16:01

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади
Жаҳон
15.09.2026, 10:22

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?
Сиёсат
09.09.2026, 09:57

Путин: “Менимча, урушни тугатиш имконияти бор”
Сиёсат
04.09.2026, 09:46
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
