Украинага Европа Иттифоқига қўшилиш учун эшик очилмоқда
Венгриянинг янги бош вазири Мадьяр Украинанинг ЕИга аъзолик бўйича ҳаракатларини маълум шартлар бажарилганидан кейин қўллаб-қувватлашини билдирди.
Жаҳон
04.06.2026, 11:25
Улашиш:

Чоршанба куни Европа Иттифоқи Украина ва Молдованинг аъзоликка кириш йўлидаги навбатдаги қадамни ташлашига рухсат берди. Дипломатларнинг таъкидлашича, Венгрия Киевга қарши узоқ йиллик ветосидан воз кечаётганига ишора бермоқда.
Европа Иттифоқи Украина билан аъзоликка кириш бўйича музокараларни 2024 йил июнь ойида расман бошлаган эди. Йиллар давом этадиган ушбу мураккаб жараён қишлоқ хўжалигидан тортиб қонун устуворлигигача бўлган барча масалаларни қамраб олади.
Бироқ бу рамзий босқичлигича қолиб, жараённинг амалда бошланишини Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбан орқага сураётганди.
Жорий йилнинг апрелида Орбан лавозимидан четлатилгач, Венгриянинг янги бош вазири Петер Мадьяр Будапештнинг Киев билан ҳал этилмаган масалалари ечимини топса, мамнуният билан Украинанинг аъзоликка кириш ҳаракатларини ёқлашини билдирди.
Чоршанба куни Мадьяр Украина билан венгер этник озчилигининг ҳуқуқлари бўйича “тарихий келишув”га эришилганини эълон қилиши – муҳим ўзгаришлардан далолат. Чунки бу масала узоқ вақтдан бери қўшнилар ўртасидаги муносабатларни таранглаштираётган эди.
Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сияртонинг маълум қилишича, Будапешт Украина миллий озчиликлар бўйича ҳаракатлар режасига тузатиш киритишини истайди. Шундан сўнг “Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолиги бўйича музокараларнинг биринчи кластерини очишга рози бўлади”.
Сияртонинг баёнотини олқишлаган Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича комиссари Марта Кос фикрича, бу Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолик йўлида олға силжишига имкон яратади.
2022 йилдаги Россия босқинидан бир неча кун ўтиб бошланган Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳаракати Венгрия қаршилиги сабаб тўхтаб қолганди.
Аммо Мадьяр ҳам Украинанинг Европа Иттифоқига тезлаштирилган тартибда қўшилишига қаршилигини таъкидлади.
Шунингдек, у агар Украина келгуси 10-15 йил ичида аъзоликка оид барча 33 та бандни ёпишга муваффақ бўлса, мамлакат унинг аъзолиги юзасидан референдум ўтказишини айтди.
мавзуга оид янгиликлар

Украина Европа Иттифоқи билан 6-кластер бўйича музокара бошлади
Сиёсат
14.07.2026, 14:43

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Дипломат: Украина бўлиниши мумкин
Жаҳон
13.10.2026, 09:19

Вашингтон Москвага жавоб берди: дипломатлар Киевда қолади
Сиёсат
06.10.2026, 18:02

Россия Днепр устидаги кўприкка зарба берди: беш киши яраланди
Жаҳон
06.10.2026, 16:14

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда
Жаҳон
05.10.2026, 16:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
