Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда

Гуманитар ташкилотлар ва тиббиёт ходимлари қамал сабаб аҳолининг шифохоналарга етиб бориши қийинлашгани, ичимлик суви ва дори-дармон танқислиги эса юқумли касалликлар тарқалишини тезлаштираётганидан огоҳлантирмоқда.

Жаҳон

14.11.2026, 14:21

Улашиш:

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда

Яманнинг ҳукумат назоратидаги Таиз шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудлар қамал қилиниши аҳоли саломатлиги билан боғлиқ вазиятни оғирлаштирмоқда. Тиббиёт ходимлари қайд этилаётган касалликлар сони камайгани билан хавф пасаймаганини таъкидламоқда. Аксинча, йўллар ёпилиши туфайли кўплаб беморлар тиббий муассасаларга етиб бора олмаяпти.

Ноябрь ойида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир аёл оқ кафанга ўралган чақалоқ жасадини кўтариб тургани акс этган. У болалар қамал туфайли вафот этаётганини, очиқ йўллар, шифокорлар ва дори-дармонлар йўқлигини айтган.

Яман Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тармоғи маълум қилишича, оиласи шошилинч тиббий ёрдам олиш учун олиб кетаётган Ғазо Али Абдулмуғни аш-Шақаб исмли чақалоқ бўлган автомобиль тоғ йўлларида ҳусийлар ҳужумига учраган. Қамал сабаб болага ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш имкони бўлмаган.

Октябрь бошида ҳусийлар шаҳар атрофидаги ҳудудларда олға силжиб, ҳукумат назоратидаги қисмларга олиб борадиган сўнгги йирик таъминот йўлини ёпганидан кейин вазият янада кескинлашган. Эрон қўллаб-қувватлайдиган гуруҳ билан Саудия Арабистони ёрдамига таянадиган Яман ҳукумати ўртасидаги тўқнашувлар ёзда кучайган, сентябрь ойида ҳусийлар Қизил денгиз соҳилидаги катта ҳудудларни эгаллаган эди.

Яман ҳукумати ҳусийларни бир ойдан ортиқ вақт давомида Таизда яшовчи қарийб икки миллион кишини қамалда ушлаб, озиқ-овқат, тоза ичимлик суви, дори-дармон ва ёқилғи киришига тўсқинлик қилаётганликда айбламоқда.

Human Rights Watch халқаро ташкилоти 29 октябрдаги баёнотида ҳусийлар томонидан Таиз аҳолисига нисбатан қўлланилаётган қамал «очликдан уруш усули сифатида фойдаланиш» ҳарбий жиноятига тенглашиши мумкинлигини билдирган. Ҳусийлар эса йўллар ёпилишига алоқадорлигини рад этиб, бунинг учун Яман ҳукумати кучларини айбламоқда. Бироқ ташкилот маҳаллий аҳоли, ёрдам ходимлари ва БМТ вакиллари қамал учун ҳусийларни масъул деб ҳисоблашини қайд этган.

 

Касалликлар камайгани вазият яхшиланганини англатмайди

Жаҳон озиқ-овқат дастури 14 октябрда Таизда гуманитар ёрдамга муҳтож 600 мингдан ортиқ кишига етиб бориш имкони бўлмаётганини маълум қилган. Ташкилот вазиятни «айниқса ташвишли» деб баҳолаб, вилоятнинг аксарият туманларида очлик даражаси фавқулодда босқичга етганини билдирган.

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳам тиббиёт муассасалари зарур воситалар етишмаслиги сабаб хизмат кўрсатишда қийналаётганидан огоҳлантирган. Агентлик маълумотига кўра, қарийб 250 минг киши асосий тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлган. Уларнинг 186 мингдан ортиғи беш ёшга тўлмаган болалардир.

Бир ҳафта ичида ўткир ич кетиши ва холерага гумон қилинган 1 400 дан ортиқ ҳолат қайд этилган. Ёқилғи ва зарур тиббий воситалар танқислиги сабаб 12 та шифохона ёпилиш хавфи остида ёки хизматларини қисқартиришга мажбур бўлган.

Таиз Соғлиқни сақлаш ва аҳоли масалалари бошқармаси эпидемиологик кузатув бўлими маълумотларига кўра, сўнгги тўрт ҳафтада уч турдаги касаллик бўйича жами 5 642 та ҳолат қайд этилган. Уларнинг 5 228 таси ўткир сувли ич кетиши, 232 таси денге иситмасига ва 182 таси холерага гумон қилинган ҳолатлардир.

Ўткир сувли ич кетиши ҳолатлари олдинги ҳисобот даврига нисбатан камайган. Бироқ бўлим раҳбари доктор Ёсин Абдулмалик буни касаллик камайгани билан эмас, балки аҳолининг тиббиёт муассасаларига етиб бориши қийинлашгани билан изоҳлаган.

Унинг айтишича, қамал ёқилғи танқислигини кучайтирган ва унинг қора бозордаги нархи ошган. Бу эса шифохона ва тиббиёт марказларига бориш харажатларини кўпайтирган. Абдулмаликнинг таъкидлашича, аслида қайд этилганидан икки баравардан кўпроқ бемор қамал оқибатлари сабаб тиббий ёрдам ололмаган бўлиши мумкин.

Таиз Соғлиқни сақлаш ва аҳоли масалалари бошқармасининг тиббий коммуникациялар бўйича масъули Тайсир ас-Самией ҳам қамалнинг иккинчи ҳафтаси охирига келиб беморларнинг шифохоналарга етиб бориш имконияти 60–70 фоизга камайганини айтган.

Ичимлик суви ва чиқинди муаммоси касалликларни кучайтирмоқда

Мутахассислар ўткир сувли ич кетиши ва холера ҳолатларининг кўпайишини, асосан, аҳолининг ифлосланган сув манбаларидан фойдаланиши билан боғламоқда.

Шифокор Фарес ал-Абсийнинг айтишича, ҳусийлар шаҳарга тоза ичимлик суви киришига тўсқинлик қилган. Ҳозирда сув эҳтиёжининг атиги 8 фоизи қондирилмоқда, маҳаллий қудуқларнинг аксариятидаги сув эса истеъмол учун яроқсиз.

Шунингдек, сув ташувчи машиналар учун муҳим манба бўлган аз-Забаб сув ҳавзасига кириш ҳам чекланган. Дизель ёқилғиси танқислиги туфайли сувнинг нархи кескин ошган.

Таизда денге иситмаси тарқалишига эса турғун сув ва йиғилиб қолган чиқиндилар қулай шароит яратмоқда. Чивинлар турғун сувда кўпаяди, чиқиндилар тўпланиши ҳам уларнинг тарқалишига ёрдам беради.

Ал-Абсийнинг таъкидлашича, дизель етишмаслиги сабаб чиқиндиларни ташиш имконияти чекланган. Ҳусийлар эса санитария машиналарининг шаҳар ғарбидаги чиқинди полигонига боришига тўсқинлик қилмоқда. Натижада кўчалар ва турар жойлар чиқинди тўпланадиган ҳудудларга айланиб бормоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди

Ҳусийлар Мадинага ҳужум қилганини рад этди. Яманнинг Аден шаҳридаги ҳукумат қароргоҳи яқинида содир бўлган ҳужумда эса камида икки киши ҳалок бўлди.

Жаҳон

16.10.2026, 10:13

Россия ҳусийлар ва Саудияни тинчликка чақирди

Москва фуқаролик инфратузилмасига зарба беришни номақбул деб ҳисоблайди.

Жаҳон

13.10.2026, 15:59

G7 давлатлари ҳусийларни Саудия Арабистонига ҳужумларни тўхтатишга чақирди

G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ямандаги ҳусийларни Саудия Арабистонига қарши ҳужумларни ва фуқаролик кемаларига таҳдидларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Улар Эрондан ҳам ҳусийларга қурол ва ёрдам беришни тўхтатишни талаб қилди.

Жаҳон

22.09.2026, 11:06

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Jensen Xuang Nvidia’dan ketdi

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?

Дунёдаги энг қиммат компанияни бошқарган Женсен Хуанг Nvidia’даги фаолиятини якунлади. Унинг кетиши ортидан Nvidia раҳбарияти, келажаги ва СИ бозорида янги саволлар пайдо бўлди.

Жаҳон

14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади

АҚШ, Хитой ва Россия раҳбарлари тарихда илк бор уч томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда. Уч давлат раҳбари Эрондаги уруш ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Жаҳон

14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 2026 молиявий йилида 483,2 минг кишини мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳибсга олинганлар сони эса 491 мингдан ошди.

Жаҳон

13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Qaşqadaryodagi sun’iy muzliklar

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?

Ўзбекистонда илк сунъий музлик Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ишга туширилиб, 60 га яқин хонадонни сув билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →