Журналистларнинг ўлими очилмай қолмоқда — БМТ бош котиби
Бутун дунё бўйлаб журналистлар ўлимининг қарийб 85 фоизи ҳали ҳам очилмай қолмоқда. «Чегарасиз мухбирлар» ташкилоти маълумотларига кўра, 2023–2025 йиллар оралиғида камида 1163 журналист ҳибсга олинган, шулардан 568 нафари 48 мамлакатда ҳануз қамоқда қолмоқда. Ҳибсга олиш ҳолатларининг ярмидан кўпи Беларус, Хитой, Исроил, Мьянма ва Россия Федерациясига тўғри келган.
Жаҳон
08.11.2025, 11:58
Улашиш:

Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш журналистларга қарши жиноятлар учун жaзосизликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан йўллаган мурожаатида маълум қилди.
ЮНЕСКО маълумотларига кўра, 2023 йил августидан 2025 йил майигача бўлган даврда 163 нафар журналист ҳалок бўлган. Улардан 109 нафари, жумладан 12 нафар аёл журналист, можаро ҳудудларида, асосан Ғазо (46 ҳолат), Судан (13) ва Украина (8) ҳудудларида жон берган.
«Мен Ғазода журналистларнинг ўлдирилишини кескин қоралайман. Бу ҳолатлардан ғазабдаман ва мустақил ҳамда холис тергов ўтказишга чақиряпман. Халқаро журналистларнинг Ғазога киришини чекловчи тақиқ — мутлақо қабул қилинмас», — деди Антониу Гутерриш.
Мурожаатда қайд этилишича, журналистларга қарши тажовузлар фақат уруш ҳудудларида эмас, тинч мамлакатларда ҳам давом этмоқда. Масалан, сўнгги икки йил ичида Мексикада 15 нафар ОАВ ходими ўлдирилган.
Журналистлар ўлдирилиши бўйича тасдиқланган ҳолатлардан энг кўпи араб давлатларида (82), кейинги ўринларда Лотин Америкаси ва Кариб ҳудуди (34), Осиё-Тинч океани минтақаси (30), Африка (5) ҳамда Европа ва Шимолий Америка (12) давлатларида қайд этилган.
БМТ маълумотларига кўра, жаҳон бўйлаб журналистларга қарши жиноятлар учун жaзосизлик даражаси 2022 йилга нисбатан бир фоизга камайган бўлса-да, ҳануз 85 фоиз қотиллик очилмай қолмоқда. Энг кўп жaзосизлик Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасида кузатилган, кейинги ўринларда Осиё-Тинч океани ва Африка келади. Бу ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларининг заифлиги, коррупция, сиёсий ироданинг йўқлиги ҳамда сиёсий арбоблар ва жиноий тузилмалар ўртасидаги алоқалар сабаб бўлмоқда.
«Эркин ва мустақил журналистика — жамиятнинг энг муҳим неъматларидан бири. Аммо журналистларга қарши ҳужумлар давом этмоқда. Давлатлар журналистларни ўлдирганлик учун жaзосизликка чек қўйиш мақсадида тезкор, холис ва мустақил тергов ўтказишлари шарт», — деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.
Жаҳон
08.11.2025, 11:58
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар
Трампнинг Ғазо бўйича режаси БМТ томонидан маъқулланди
Жаҳон
19.11.2025, 09:52
АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашини Сурияга нисбатан санкцияларни юмшатишга чақирди
Жаҳон
23.10.2025, 16:27
БМТ: Дунё бўйлаб 122 миллион киши уруш ва зўравонлик сабабли уйини тарк этган
Жаҳон
07.10.2025, 17:43

Яқин йилларда Оролбўйи минтақасининг 80 фоизида яшил қопламалар ҳосил қилинади
Ўзбекистон
30.09.2025, 13:15

Урбанизация Конституция ва инсон ҳуқуқларини оёқ ости қилмаслиги керак
Ўзбекистон
30.08.2024, 17:49

Дания, Греция, Покистон, Панама ва Сомали БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолари этиб сайланди
Сиёсат
07.06.2024, 13:05
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
