Когонда ҳалокатга учраган автобусда 54 нафар мактаб ўқувчиси бўлган
«Paradigma.uz» жамоаси Когон туманига ташриф буюриб воқеани яқиндан ўрганиш мақсадида суриштирув ўтказди.
Ўзбекистон
28.03.2024, 10:37
Улашиш:
Воқеа содир бўлган чорраҳани кўздан кечирганимизда светофор ишлаб тургани сабабли, машиналар тартиб билан ҳаракатланаётганини гувоҳи бўлдик. Асфальтда эса тормоз босганда юзага келадиган бир қанча изларни кўрдик. Тасвирга олишни бошлаганимиздан кўп вақт ўтмай ички ишлар ходимлари етиб келиб бизни сўроққа тута бошлади… Шундан сўнг бизни Когон туман ИИБ биносига олиб бориб суҳбатлашишди ва қўйиб юборишди.
Кейин эса биз болалар таҳсил олаётган Когон туманидаги 5-макатабга бориб масулларидан воқеа бўйича интервю олишга ҳаракат қилдик. Мактабга борганимизда Миллий Гвардия ходимлари дарвоза олдида турган эди, улар мактабга кирмаслигимизни сўрашди, бир неча дақиқадан кейин эса кетиб қолишди. Биз директор билан учрашиш учун яна кирмоқчи бўлдик, аммо бу сафар ўқитувчилар қаттиқ қаршилик кўрсатди…
Мактабдан сўнг Когон шаҳар шифохонаси етиб бориб автобусда аварияга учраб касалхонага олиб келинган болалар аҳволи ҳақида маълумот сўрадик.
Шифокорлар касалхонада бемор болалар қолмаганлигини айтишди. Аммо синчиклаб қараганимизда бир қанча болалар палаталарда ётганлигини кўрдик. Бемор қиз ва унинг васийлари билан суҳбатлашдик, улар мактаб маъмуриятидан норози эканликларини билдиришди.
Биз касалхонадан чиққанимиздан бир неча дақиқа ўтиб яна икки нафар автобусда бўлган болаларга кўзимиз тушди. Аниқлашимизча, бизни боришимизда хабар топган шифокорлар бирданига болаларни уйига жавоб бера бошлаган, баъзиларини эса биздан яширишгани маълум бўлди.
Шундан сўнг, Бухоро шаҳар шифохонасига келиб, касалхона маъмуриятидан бемор болалар ва уларнинг аҳволи ҳақида маълумот олдик. Ташриф чоғида ҳолати нисбатан яхши бўлган бемор ўқувчилар билан ҳам суҳбатлашдик.
Ҳалокатга учраган автобусда бўлган болаларнинг кўпчилиги билан суҳбатлашганимизда деярли уларнинг барчаси, мактаб томонидан театрга боришга мажбурланганлигини, мажбурий пул йиғилганлигини ва тиқилинч автобусда олиб кетилганлигини айтишди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан боғланишга ҳаракат қилдик, аммо қўнғироқларимиз жавобсиз қолди.
Ҳалокат содир бўлганидан сўнг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг вазият юзасидан берган дастлабки маълумотларида бир нафар йўловчи тан жароҳати олгани, 25 нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилгани айтилган эди. Шифокорлар бизга тақдим этган маълумотларга кўра автоҳалокат содир бўлганидан сўнг Бухоро шаҳар шифохонасига 16 нафар, Когон шаҳар шифохонасига 22 нафар Автобусда бўлган беморлар олиб келинган. Шундан ҳам билиш мумкинки 24 нафар йўловчига мўлжалланган автобусда сиғимидан ортиқ йўловчи ташилган. Ўқувчиларнинг бизга айтишича мактабнинг 9-10-11-синфлардан ташкил топган жами 130 та йўловчилар 2 та автобусга тақсимланган. Ҳалокатга учраган автобусда тахминан 54 нафар ўқувчи бўлган. 4 нафар ўқувчи автобусдаги тиқилинч сабаб театрга боришдан бош тортиб уйига кетган.
Жорий йилда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мактабларда давоматни яхшилаш ва ўқувчилар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ҳар бир мактабга Миллий Гвардия ходимлари бириктирилди. Ўқувчиларнинг давомати гвардия ходимларининг қаттиқ назоратига олинди. Умуман олганда, мактаб тизими ҳукуматнинг асосий эътибор нуқтасида, ишлаб чиқилаётган қонун ва ҳужжатлар ҳам ўқувчиларнинг хавфсизлиги ва сифатли таълим олиши йўлидаги ҳаракат белгисидир, аммо ижро этиш масаласида масуллар томонидан кўплаб хато ва камчиликларга йўл қўйилмоқда. Буни аниқлашга уринганимизда эса кўплаб чалкашликлар ва суъний тўсиқларга дуч келдик.
Масалан, воқеа ҳақидаги дастлабки расмий хабарларда Автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлгани айтилган эди. Биз суриштирув бошлаганимизда эса ҳайдовчи тирик эканлиги маълум болди. Ҳалок бўлганлар эса 2 нафар 9-синф ўқувчилари.
Шу ўринда, масуллар жавоб бериши керак бўлган бир қанча саволлар туғилади.
Ўқувчиларни дарс вақтида театрга олиб боришга ва бунинг учун мажбурий пул йиғишга мактабнинг ҳаракатлари қанчалик қонунга тўғри келади? Бу бўйича Мактабгача ва мактаб талими вазирлиги муносабат билдирадими?
Автотранспорт билан сафарлар ташкиллаштирилганда ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш кимннинг зиммасида? Автобусда каллона бўлиб харакатланишида хавфсизлик учун патрул ходимлари кузатуви таминланиши керак эмасми?
24 кишига мўлжалланган автобусда 54 нафар йўловчи ташилгани ва уларнинг соғлиғи ва хавфсизлиги хатарга қўйилгани учун ким жавоб беради?
Журналистларнинг касбий фаолиятини олиб боришида тўсиқлар ва босимлар ўтказишга ҳаракат қилинаётгани ачинарли ҳолат, чунки биз шу жамиятнинг фаол вакили сифатида бундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун мутасаддилар томонидан хулосалар чиқарилиши ва бу хатоликлар юртимиз ҳудудида бошқа қайтарилмаслиги юзасидан керакли тизимли ишлар қилиниши тарафдоримиз.
Мустафо Яхёев
журналист
Ўзбекистон
28.03.2024, 10:37
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда
Жаҳон
24.08.2026, 17:51

Таиланддаги мактабда юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди
Жаҳон
07.08.2026, 10:42

Мактаб ва олий таълим муассасаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади
Ўзбекистон
04.08.2026, 12:30

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Термизга 35 дона замонавий Zhongtong автобуслари олиб келинади
Иқтисодиёт
20.08.2025, 16:18
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
сўнгги янгиликлар

Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм»ни ривожлантириш режалари билан таништирди
Маданий
18.09.2026, 17:19

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25

iPhone 18 Pro Max’нинг Россияда 18 та функцияси чекланган
Иқтисодиёт
18.09.2026, 15:13

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган
Жаҳон
18.09.2026, 15:10

Эрон Германия элчисини ТИВга чақирди
Жаҳон
18.09.2026, 12:21

Россияда Давлат думаси сайловлари бошланди
Сиёсат
18.09.2026, 10:51

Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди
Маданий
18.09.2026, 10:41

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади
Жаҳон
18.09.2026, 09:50

Трамп Канада билан яқинлашгани учун ЕИга таҳдид қилди
Сиёсат
17.09.2026, 17:20

Андижонда илк бор «Yashil uyim» экологик фестивали ўтказилади
Ўзбекистон
17.09.2026, 16:39

Беларусь 25 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди
Сиёсат
17.09.2026, 16:39

Ғазо ҳақидаги “NAZA” фильми ижодкорлари фуқароликдан маҳрум қилинади – Нетаняҳу
Жаҳон
17.09.2026, 16:19

Бухорода 211 марта қоидабузарлик қилган Tracker жарима майдончасига қўйилди
Ўзбекистон
17.09.2026, 15:57

Наманганда 1-синф ўқувчисини урган ўқитувчи бўйича хизмат текшируви бошланди
Таълим
17.09.2026, 14:31

Аҳолининг банклар олдидаги қарзи 240 трлн сўмга яқинлашди
Иқтисодиёт
17.09.2026, 12:04

Ўш шаҳрида гўшт сотувчи дўконларда рейд ўтказилди
Жаҳон
17.09.2026, 12:01

Европа Иттифоқи болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи
Жаҳон
17.09.2026, 10:32

Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи: дўстлик ва ҳамкорлик
Сиёсат
17.09.2026, 09:39

2026 йилда вазирликларга қанча бюджет маблағи ажратилди?
Иқтисодиёт
16.09.2026, 18:05

Туркия 2040 йилгача тамаки маҳсулотлари савдосини тақиқлашни режалаштирмоқда
Жаҳон
16.09.2026, 16:46
машҳур янгиликлар

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишдан воз кечди
Иқтисодиёт
27.08.2026, 16:41

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
