Колумбияда президентликка номзод сайловолди ташвиқотида отиб кетилди

Колумбияда президентликка номзод бўлган 39 ёшли сенатор Мигель Урибе Турбай пойтахт Боготада бўлиб ўтган сайловолди митинги чоғида икки бор бошига ўқ узилиши оқибатида оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда BBC хабар қилди.

Жаҳон

09.06.2025, 11:06

Улашиш:

Kolumbiyada prezidentlikka nomzod saylovoldi tashviqotida otib ketildi

Колумбия бош прокуратураси маълумотига кўра, ҳодиса жойида 15 ёшли гумонланувчи қўлга олинган.

 

Урибе  дарҳол "Santa Fe Foundation" касалхонасига вертолётда етказилган. Унинг тарафдорлари шифохона атрофида тун бўйи ҳушёрликда ибодатда бўлишди.

 

Урибениннг рафиқаси, Мария Клаудия Таразона, унинг омон қолиши учун халқни ибодат қилишга чақирди:

 

Урибе  аъзо бўлган консерватив "Демократик марказ" партияси бу ҳужумни кескин қоралаб, уни "Колумбия демократияси ва эркинлигига таҳдид" деб атади.

 

Богота мери Карлос Фернандо Галан кечаси шифохонада сенатор зудлик билан операция қилинганини ва аҳволи оғир эканини маълум қилди.

 

Шифохона якшанба куни эрталаб Uribe бош миясида ва чап сонида тиббий муолажалар ўтказилгани, у интенсив терапия бўлимида ҳушсиз ётганини билдирди. Унинг аҳволи жуда оғир деб баҳоланмоқда.

 

Маҳаллий ОАВларга кўра, воқеадан сўнг полиция қуролланган ҳужумчини таъқиб қилиб, уни оёғидан отиб қўлга олган. Бош прокуратура тарқатган баёнотда гумонланувчи 9 мм калибрли "Glock" тўппонча билан ушланган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Foto: DW

Колумбия ички ишлар вазири Педро Санчес бу ҳодисани "пасткашона ҳужум" деб атаб, жиноятчилар ҳақида маълумот берганларга 3 миллиард песо (730 минг АҚШ доллари) миқдорида мукофот ваъда қилди.

 

АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам бу ҳужумни "демократияга тўғридан-тўғри таҳдид" сифатида баҳолади.

 

Шунга қарамай, кўплаб колумбияликлар сўнгги пайтларда ҳукумат ва мухолифат ўртасида кучайган кескин ва таҳдидли сиёсий риторикани танқид қилишмоқда.

 

Ҳодиса олдидан бир ҳафта Колумбия сиёсий ҳаёти таранглашган эди. Президент Gustavo Petro конституциявий ўзгаришлар учун халқдан бевосита қўллаб-қувватлов олишга уринаётган эди. Мухолифат, хусусан Урибе, бу ташаббусни ноқонуний деб атаган эди.

“Бугун бу — оғриқли кун. Бизда сиёсий фарқлар бор, аммо улар сиёсий холос. Энг муҳими — колумбияликлар юрагидан чиқаётган ижобий энергияни бирлаштириб, доктор Migel Урибеннинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишимиз керак”, — деди  Колумбия президенти.

 

Маълумот учун, Uribe 2024 йил октябрь ойида 2026 йил президентлик сайловлари учун ўз номзодини эълон қилган эди. У 2022 йилдан буён сенат аъзоси бўлиб келади.

 

У Колумбия сиёсатида йирик ўрни бўлган Uribe–Turbay сулоласидан чиққан. Отаси касаба уюшма етакчиси ва тадбиркор бўлган. Онаси эса таниқли журналист Диана Turbay бўлиб, у 1991 йилда Пабло Эскобар бошчилигидаги Меделин картели томонидан ўғирлаб кетилиб, қутқарув амалиёти вақтида ҳалок бўлган эди.

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01