
Актриса ва блогер Нилуфар Ҳамидова 7 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 2026 йил 5 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида Нилуфар Ҳамидовага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.
Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати маълумотига кўра, суд уни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси — майда безориликни содир этганликда айбдор деб топган. Натижада унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Воқеа нимадан бошланган эди?
Можарога Нилуфар Ҳамидованинг Тошкент кўчаларида тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган видеолавҳаси сабаб бўлган. Роликдаги хатти-ҳаракатлар ва ифодалар фойдаланувчилар орасида эътирозларга сабаб бўлди.
Видеода Ҳамидова бир неча марта «Яна хоҳлайман» иборасини такрорлаган. Ролик якунида гап косметика маҳсулотлари тўплами ҳақида кетаётгани маълум бўлган. Бироқ видеонинг тақдим этилиш шакли жамоатчиликда турлича талқинларга сабаб бўлган.
Ҳолатдан кейин ички ишлар органлари суриштирув ўтказиб, блогернинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берган. Тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.
Ҳамидова ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан суҳбатда қилмиши учун узр сўраган ва бундай мазмундаги видеоларни бошқа эълон қилмаслигини билдирган.
183-модда нимани назарда тутади?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси майда безориликка оид. Унда жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш, шунингдек, жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатлар назарда тутилган.
Мазкур ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.
Ҳамидовага тайинланган 7 суткалик қамоқ ушбу моддада назарда тутилган маъмурий жазо турларидан биридир. Бу жиноий жазо эмас, маъмурий жавобгарлик чораси ҳисобланади.
Бу Ҳамидова билан боғлиқ биринчи баҳсли ҳолат эмас
Нилуфар Ҳамидова аввал ҳам ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари ва оммавий тадбирлардаги иштироки билан боғлиқ муҳокамалар марказида бўлган.
2026 йил апрель ойида Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 48-сонли мактабда унинг иштирокида ўтказилган тадбир жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлганди. Шундан кейин Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдириб, масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича ўрганиш олиб борилаётганини маълум қилган.
Бундан ташқари, Ҳамидова аввалги ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари сабабли «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этиш юзасидан огоҳлантирилгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
Маданий
06.11.2026, 10:36
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
