Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди
Қоҳира яқинида содир бўлган ёнғин оқибатида яна 21 киши жароҳатланди. Ҳодиса жойида 27 та автомобиль ёнган.
Жаҳон
26.11.2026, 11:19
Улашиш:

Aljazeera
Миср пойтахти Қоҳира шаҳри атрофидаги ҳалқа йўлида нефт маҳсулотларини ташиётган машина ағдарилиб, ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлган, яна 21 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Aljazeera хабар берди.
Ёнғин Гиза вилоятининг Имбаба туманидаги Ал-Варак ҳудудида, туннел устидаги йўл қисмида содир бўлган. Мазкур ҳалқа йўли Қоҳира, Гиза ва Қалиюбия вилоятларидаги асосий автомобиль йўлларини ўзаро боғлайди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг марказий тўсиғига урилган ва ағдарилганидан кейин портлаш содир бўлган. Бироқ ҳодисанинг аниқ сабаблари расман тасдиқланмаган.
Миср прокуратураси воқеа юзасидан тергов бошлади. Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК намуналарини йиғиш топширилди. Суд идораси маълумотига кўра, ёнғин оқибатида 27 та транспорт воситаси ёниб кетган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳодиса жойига 39 та тез ёрдам машинаси юборилганини билдирди. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга олиб кетилган.
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг матбуот котиби давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирганини маълум қилди.
Бош вазир Мустафо Мадбули эса жабрланганларнинг тиббий харажатлари давлат томонидан қопланишини буюрди.
Жаҳон
26.11.2026, 11:19
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:37

Жиззахда Gentra дарахтга урилиши оқибатида 21 ёшли блогер қиз вафот этди
Ўзбекистон
05.08.2026, 17:19

«Мурунтов»да улкан юк машинаси енгил автомобилни босиб кетди. Икки киши ҳалок бўлган
Ўзбекистон
22.07.2026, 12:22

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади
Ўзбекистон
26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?
Сиёсат
26.11.2026, 08:40

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари
Фан-технология
25.11.2026, 17:17

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:32

Тайсонда шизофрения аниқланди
Спорт
25.11.2026, 11:52

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?
Ўзбекистон
25.11.2026, 10:41

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади
Таълим
25.11.2026, 10:19

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?
Спорт
25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда
Сиёсат
24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?
Жаҳон
24.11.2026, 15:58

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда
Сиёсат
24.11.2026, 15:41

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди
Жаҳон
24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади
Ўзбекистон
24.11.2026, 10:42

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи
Фан-технология
24.11.2026, 09:35

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?
Иқтисодиёт
23.11.2026, 16:08

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади
Ўзбекистон
23.11.2026, 15:04

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди
Спорт
23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди
Спорт
23.11.2026, 09:35
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
