Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали ўтказилади
Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали 23–25 октябрь кунлари Тошкентда, 27 октябрь куни эса илк бор Урганчда бўлиб ўтади. Фестивал дастуридан 10 та Европа давлати тақдим этган 11 та фильм ўрин олган. Барча намойишлар бепул.
Маданий
13.10.2026, 10:26
Улашиш:

Европа кинофестивали доирасида бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмлар намойиш этилади. Киноасарлар оилавий муносабатлар, шахсий танлов, тарихий шахслар ҳаёти, дўстлик ва инсон тақдири каби мавзуларни қамраб олади.
Тошкентдаги намойишлар 23–25 октябрь кунлари Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ўтказилади. Урганчда эса 27 октябрь куни Худайберган Девонов номидаги кинотеатрда учта фильм намойиш этилиши режалаштирилган.
Фестивалнинг Тошкентдаги дастури 23 октябрь куни Литванинг «Киприк қоқишни унутманг», Франциянинг «Қор қоплонини излаб» ва Италиянинг «Эннио» фильмлари билан бошланади.
24 октябрь куни Кипр, Словения ва Греция фильмлари, 25 октябрь куни эса Люксембург, Латвия ва Руминия кинолари тақдим этилади. Урганчда Франция ва Люксембург ҳамкорлигида яратилган «Боғдаги қайиқ», Германиянинг «Карла» ҳамда Грециянинг «Момиқ айиқча ҳаётидан бир кун» фильмларини кўриш мумкин.
Шунингдек, 28 октябрь куни Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда талабалар учун қисқа метражли фильмлар намойишини ташкил этади. Moc Hub маданий маконида ҳам кенг жамоатчилик учун фильмлар тақдим этилади.
Фестивал 2013 йилдан буён Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва мамлакатда аккредитациядан ўтган Европа давлатлари элчихоналари томонидан ташкил этиб келинмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги кўмагида ўтказилади.
Барча фильмлар бепул намойиш этилади. Киноасарлар асл тилида, ўзбек ва/ёки рус тилидаги субтитрлар билан тақдим қилинади.
Намойишларнинг тўлиқ жадвали ва фильмлар ҳақидаги маълумотлар билан Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегациясининг расмий саҳифасида танишиш мумкин.
мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда 30 сентябрь куни Европа Иттифоқининг икки тадбири бўлиб ўтади
Ўзбекистон
26.09.2026, 10:08

Европа Иттифоқи Тошкентда “Mr. Nobody Against Putin” фильмини намойиш қилди
Маданий
06.06.2026, 12:30

Дипломат: Украина бўлиниши мумкин
Жаҳон
13.10.2026, 09:19

MrBeast Тошкентга келади
Ўзбекистон
09.10.2026, 09:32

Ўзбекистонда сентябрь ойида инфляция тезлашди: нархлар нима сабабдан ошди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 12:52

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда
Жаҳон
05.10.2026, 16:50
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30
сўнгги янгиликлар

Амударёда сув камайяптими?
Ўзбекистон
13.10.2026, 12:32

Озарбайжонда мактаб формаси қоидаларига қарши норозиликларда 37 киши ҳибсга олинди
Жаҳон
13.10.2026, 11:48

Аҳолининг банклар олдидаги қарздорлиги 10,6% га ошди
Иқтисодиёт
13.10.2026, 11:02

Ўзбекистонда янги мудофаа вазири тайинланди — Ботир Қудратхўжаев
Ўзбекистон
13.10.2026, 10:54

«Ал-Наср» «Нефтчи»ни мағлуб этди — Роналду ҳам гол урди
Спорт
13.10.2026, 09:58

Дипломат: Украина бўлиниши мумкин
Жаҳон
13.10.2026, 09:19

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:24

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:00

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.10.2026, 16:16

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади
Жаҳон
12.10.2026, 15:34

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади
Ўзбекистон
12.10.2026, 13:02

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жароҳатланди
Ўзбекистон
12.10.2026, 12:41

Yandex Go Ўзбекистонда бир неча соат ишламай қолди
Ўзбекистон
12.10.2026, 11:51

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон
12.10.2026, 11:07

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:37

MrBeast Ўзбекистонни тарк этди: Самарқандда нима юз берди?
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:05

Энг норози авлод
Маданий
12.10.2026, 10:05

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди
Таълим
12.10.2026, 09:37

Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди
Иқтисодиёт
10.10.2026, 10:48
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30
