Лицензиясиз фаолият юритаётган клиникалар аниқланди
Ўзбекистонда лицензияга эга бўлмаган ҳолда тиббий хизмат кўрсатаётган бир қатор хусусий клиникалар фош этилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.
Ўзбекистон
16.10.2025, 17:04
Улашиш:

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 октябрь куни президентнинг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–296-сон қарори қабул қилинган бўлиб, унда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, давлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш вазифалари белгиланган.
Шу асосда Рақобат қўмитаси нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда хусусий тиббиёт муассасаларида истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя этилишини ўрганди. Текширувлар жами 7 284 та хусусий тиббиёт ташкилотини қамраб олди, бу умумий сонинг 85 фоизини ташкил этади.
Ўрганиш натижасида қуйидаги ҳолатлар аниқланган:
27,4 фоиз клиникалар (2000 та) кўрсатилган манзилда фаолият юритмаяпти;
3 фоизида (235 та) пешлавҳалар мавжуд эмас;
47 фоизида (3 428 та) ташқи реклама объектлари жойлаштирилган;
20 фоизида (1 460 та) ахборотлар давлат тилида берилмаган;
61,5 фоизида (4 483 та) хизмат нархномалари кўрсатилмаган.
Бундан ташқари, айрим клиникалар лицензияда кўрсатилмаган фаолият турлари билан шуғулланаётгани аниқланди.
Жумладан:
Самарқанд вилоятида — 1 та;
Сурхондарё вилоятида — 2 та;
Тошкент вилоятида — 5 та;
Фарғона вилоятида — 2 та клиника шундай ҳолатда фаолият юритгани маълум бўлди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича материаллар белгиланган тартибда мутасадди идораларга юборилди.
Рақобат қўмитаси нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар изчил давом эттирилишини маълум қилди.
Ўзбекистон
16.10.2025, 17:04
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:15

Ҳусанов паслар аниқлиги бўйича “Манчестер Сити” сафидаги энг яхши футболчи бўлди
Спорт
19.09.2025, 10:03

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56
сўнгги янгиликлар

АҚШ федерал ҳукуматининг ёпилиши иқтисодиётга кунига 15 миллиард доллар зарар келтириши мумкин
Жаҳон
16.10.2025, 20:03

Хитойда Ўзбекистон инвестиция ва савдо маркази очилди
Иқтисодиёт
16.10.2025, 19:07

ЖССТ огоҳлантирган йўтал сироплари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган
Ўзбекистон
16.10.2025, 18:06

Муҳаммад Абунайян: “Ўз халқини Сиз каби севадиган давлат раҳбарини учратмадим”
Ўзбекистон
16.10.2025, 16:03

Самарқандда кумушнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Ўзбекистон
16.10.2025, 15:06

Банкaдаги ажал: ботулизмдан қандай сақланиш мумкин
Жаҳон
16.10.2025, 14:38

Кўнгилли бўлиб Россия томонидан урушга кирган ўзбекистонлик қамалди
Ўзбекистон
16.10.2025, 14:01

Лазизбек Мулложоновнинг 14 ноябрь кунги рақиби маълум бўлди
Спорт
16.10.2025, 13:02

Мирзиёева Оксфордни ўзбек тилини ўқитишга кўндирди
Таълим
16.10.2025, 12:29

Италия — Исроил ўйинига қарши норозилик намойишида 13 киши жароҳатланди
Жаҳон
16.10.2025, 12:01

Бухорo суд тизимидаги ходим пора олаётган вақтида ушланди
Ўзбекистон
16.10.2025, 11:34
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:15

Ҳусанов паслар аниқлиги бўйича “Манчестер Сити” сафидаги энг яхши футболчи бўлди
Спорт
19.09.2025, 10:03

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56