Банкaдаги ажал: ботулизмдан қандай сақланиш мумкин
Қишга мўлжаллаб консерва банка ёпиш мавсуми авж палласида. Банкаларга бодринг, помидор, "огонёк" ва мураббoлар солинмоқда. Аммо севимли сабзавот ва мевалар билан бирга банка ичига ўта хавфли заҳар — ботулотоксин ҳам тушиши мумкин. Қуйида ботулизм нима экани, ундан қандай сақланиш ва заҳарланиш ҳолатида нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот берилади.
Жаҳон
16.10.2025, 14:38
Улашиш:

Ботулизм нима ва нега хавфли
Ботулизм — Clostridium botulinum бактерияси ишлаб чиқарадиган токсин билан чақириладиган оғир заҳарланиш тури бўлиб, у асаб тизимини шикастлайди ва фалажлик ҳамда ўлимга олиб келиши мумкин. Ботулотоксиннинг айёрлиги шундаки, у на таъмга, на ҳидга эга ва ҳатто микроскопик миқдори ҳам жиддий оқибатларга сабаб бўлади.
Қандай йўл билан юқади
Асосий юқиш йўли — технологияга риоя қилинмаган ҳолда тайёрланган уй консервалари. Ботулизм қўзғатувчиси тупроқда яшайди ва яхши ювилмаган сабзавот ёки мевалар орқали маҳсулотга тушиши мумкин. Агар стериллик таъминланмаса ва банкада кислородсиз муҳит (анаэроб шароит) юзага келса, бактерия фаол кўпайиб, токсин ажрата бошлайди.
Айниқса хавфли:
- Сирка (уксус) қўшилмаган уй консервалари (бақлажон, қўзиқорин, гўшт ва бошқалар)
- Етарли иссиқликда қайта ишланмаган сабзавотлар
- Қопқоғи бўртиб чиққан банкалар — маҳсулотнинг бузилганлигидан дарак
Қандай қилиб олдини олиш мумкин?
Консервалаш хавфсиз бўлиши учун:
- Сабзавотларни, айниқса ерда ўсадиган турларини яхшилаб ювинг
- Банка ва қопқоқларни камида 10 дақиқа стерилизация қилинг
- Сабзавот консервасида сирка ёки лимон кислотаси қўлланг
- Маҳсулотни иссиқ усулда қайта ишланг (қайнатиш ёки мантиқозонда стерилизация қилиш)
- Чама билан иш тутманг — синовдан ўтган, аниқ рецептларга амал қилинг
Ботулизм шубҳаси бўлса
Биринчи белгиларидаоқ тез ёрдам чақиринг.
Одатда симптомлар зарарланган озуқа истеъмол қилинганидан кейин 6–36 соат ичида намоён бўлади. Аввалига инсонда бўшашиш, оғиз қуриши, кўришда муаммолар (нарсаларнинг иккита бўлиб кўриниши) кузатилади. Кейинроқ нутқ бузилиши, ютишда қийналиш пайдо бўлади. Вақтида ёрдам кўрсатилмаса, бу ҳолат мушак заифлиги ва нафас олиш фалажигача олиб келиши мумкин — бу эса ҳаёт учун жуда хавфли.
Ўзбошимчалик билан даволаниш хавфли. Қанчалик эрта ботулизмга қарши зардоб юборилса, шифо топиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.
Эсда тутинг
Стерилизацияга бироз кўпроқ вақт сарфлаш, технологияга риоя қилиш — сиз ва яқинларингиз саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолишнинг энг самарали йўлидир.
машҳур янгиликлар

ССВ электрон рецепт тизимини босқичма-босқич жорий этади
Ўзбекистон
15.12.2025, 11:31

Омбудсман аралашувисиз маҳкумлар тиббий ёрдам ололмаяпти
Ўзбекистон
17.12.2025, 14:32

Самарқандда ўқувчининг телефонини доскага қадаб қўйган директор ҳақидаги маълумот рад этилди
Ўзбекистон
15.12.2025, 18:22

Тошкентда ёмғирлар сабаб ҳаводаги қолип концентрацияси ошди — Ўзгидромет
Ўзбекистон
18.12.2025, 19:43

«Уйда ёлғиз» фильми юлдузлари 35 йилдан сўнг яна бирга
Маданий
22.12.2025, 13:15

Нью-Йоркнинг янги мери ишни Исроилга оид фармойишларни бекор қилишдан бошлади
Жаҳон
05.01.2026, 18:08
сўнгги янгиликлар

АҚШ Венесуэлада номаълум «сирли қурол» қўллади — гувоҳлар даҳшатли манзарани тасвирлади
Жаҳон
12.01.2026, 16:41

Хоразмда ўқув курслари вақтида электр узилиши юзасидан мурожаат тарқалди
Ўзбекистон
12.01.2026, 13:18

Марказий Осиё ва Арманистон нишонда: Туркиядан қатъий жавоб
Жаҳон
12.01.2026, 12:26

Рамзан Қодировнинг соғлиғи оғирлашди: Кремл янги раҳбар вариантларини муҳокама қилмоқда — Украина разведкаси
Жаҳон
12.01.2026, 10:43

Қоракўлда 20 нафар абитуриент заҳарланиши юзасидан ССБ расмий муносабат билдирди
Ўзбекистон
12.01.2026, 09:57

Хорижий тил ўқитувчилари нега иш жойини йўқотяпти?
Ўзбекистон
12.01.2026, 09:26

Эронда оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда
Жаҳон
12.01.2026, 08:59

Жордан Барделла — Франция сиёсатининг янги авлоди
Жаҳон
11.01.2026, 12:18

Туркия разведкаси «Арабистонлик Лоуренс» ҳақидаги тарихий архив ҳужжатини ошкор қилди
Жаҳон
11.01.2026, 10:00

X платформасида сунъий интеллект билан боғлиқ можаро
Жаҳон
10.01.2026, 09:24

Францияда НАТОдан чиқиш масаласи кўриб чиқилмоқда
Жаҳон
10.01.2026, 08:56

Эронда норозилик намойишларида 45 киши ҳалок бўлди, интернет бутунлай узилди
Жаҳон
09.01.2026, 15:37
машҳур янгиликлар

ССВ электрон рецепт тизимини босқичма-босқич жорий этади
Ўзбекистон
15.12.2025, 11:31

Омбудсман аралашувисиз маҳкумлар тиббий ёрдам ололмаяпти
Ўзбекистон
17.12.2025, 14:32

Самарқандда ўқувчининг телефонини доскага қадаб қўйган директор ҳақидаги маълумот рад этилди
Ўзбекистон
15.12.2025, 18:22

Тошкентда ёмғирлар сабаб ҳаводаги қолип концентрацияси ошди — Ўзгидромет
Ўзбекистон
18.12.2025, 19:43

«Уйда ёлғиз» фильми юлдузлари 35 йилдан сўнг яна бирга
Маданий
22.12.2025, 13:15

Нью-Йоркнинг янги мери ишни Исроилга оид фармойишларни бекор қилишдан бошлади
Жаҳон
05.01.2026, 18:08
