Литва ҳукумати Марказий Осиёдан келган муҳожирлардан хавотирга тушмоқда
Литва ҳукумати мамлакатда 2021 йилдан буён Марказий Осиёдан келган муҳожирлар сони кескин равишда ошгани сабабли баъзи муаммолар юзага келишидан хавотирда эканини айтди. Бу ҳақда мамлакатнинг LNK телеканалида маълум қилинди.
Жаҳон
17.10.2024, 17:38
Улашиш:

Литва ҳукумати Марказий Осиёдан келган муҳожирлардан хавотирга тушмоқда
Давлат хавфсизлик департаменти раҳбари Дарюс Яунишкисга кўра, 2021 йилдан бери Литвада Марказий Осиёдан келган муҳожирлар сони 14 бараварга кўпайган. Бу эса одамларнинг радикаллашишга мойиллиги билан боғлиқ хавотирларни келтириб чиқармоқда.
"Департамент мамлакатга келган барча муҳожирларни текширишга улгурмаяпти, бу эса контрразведка ва терроризмга қарши кураш соҳасида катта хавф туғдирмоқда. Айни пайтда биз мигрантларда ўзини намоён қилиши мумкин бўлган таҳдидни кўрмаяпмиз, аммо антисемитизм ва ғарбга қарши кайфиятлар билан бирга радикаллашув тенденцияси уларда мавжуд", деди у.
Мамлакат Бош вазири Ингрида Шимоните ҳам "Ziniu radijas" радиосида берган интервьюсида Россия – Украина уруши бошланишидан аввал мамлакат меҳнат бозорини Украина ҳамда Белорусдан келган эркак мигрантлар эгаллаганини, аммо урушда уларнинг жалб қилиниши ортидан меҳнат бозори бўшаб қолганини, шундан сўнг Марказий Осиёдан келганлар бу бозорни тўлдирганини айтган.

Литва Миграция департаменти маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолати бўйича, Литвада 10,6 минг нафар Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади (бу рақамлар Литвада йил бошида 8,2 минг, 2022 йил бошида эса, 998 нафар бўлган).
Литвадаги энг катта хорижий диаспора сифатида украинлар (77,5 минг киши), иккинчи ўринда белоруслар (61,3 минг киши) ва учинчи ўринда руслар (15,3 минг киши) қайд этилган. Тўртинчи ўринни эса ўзбеклар эгаллаган. Шунингдек, мамлакатда тожик диаспораси ҳам тўққиз ой ичида 5,7 мингдан 7,2 минг нафарга кўпайган.
Дарюс Яунишкис мамлакат фуқароларига бу рақамларлардан қўрқмаслик кераклигини, бунга сабаб сифатида мигрантлар сонининг ўсишига қарамай муҳожирларнинг умумий сони ҳали ҳам кам фоизни ташкил қилаётганлигини айтиб ўтган. У телеканалда берган интервьюси давомида жорий йил бошидан 1 октябрга қадар Литвада вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олган муҳожирларнинг сони бор-йўғИ бир неча юз кишини ташкил қилишини таъкидлаган.
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
