Ўзбекистонда 2200 йиллик юнон ҳарбий қароргоҳи топилди

Ўзбекистондаги Искандарteпада ўтказилган геофизик тадқиқотлар 1,2 гектарлик манзилгоҳни ўраб олган 400 метрли хандақни аниқлади.

Маданий

30.08.2026, 10:36

Улашиш:

Ўзбекистонда 2200 йиллик юнон ҳарбий қароргоҳи топилди

Археологлар Жанубий Ўзбекистонда ноёб эллин ҳарбий қароргоҳини аниқлагани хабар қилинмоқда. 

Тахминан 2200 йиллик тарихга эга Искандарteпа Юнон-Бақтрия қўшинлари учун вақтинчалик қароргоҳ вазифасини ўтаганлиги тахмин қилинмоқда. У Марказий Осиёда топилган бу каби илк истеҳком бўлиши мумкин.

Милоддан аввалги IV аср охирларида Александр Македонский Бақтрия ва Сўғдиёнани забт этиб, юнон қўшинларини Марказий Осиё ичкарисига олиб кирган. Унинг империяси парчаланиб кетгач, юнонлар бошқарувидаги давлатлар асрлар давомида минтақанинг бир қисмини назорат қилиб келган.

Искандарteпа Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида, қадимий Бақтрия ва Сўғдиёна ўртасидаги чегара ҳудудида жойлашган.

Бу ёдгорлик 2017-йилда Чехия–Ўзбекистон археологик экспедицияси томонидан аниқланган. Дастлаб у Юнон–Бақтрия даври манзилгоҳи сифатида талқин қилинган, кейинги изланишлар эса унинг кузатув истеҳкоми бўлганини кўрсатди.

Тепалик топилган вақтда унинг маҳаллий номи бўлмаган, шу сабабли уни шартли равишда Искандарteпа деб номлашган. Искандар – Александр исмининг маҳаллий шакли.

Геофизик тадқиқотлар ва қазишма ишлари Искандарteпа вақтинчалик ҳарбий лагер сифатида фойдаланилганини кўрсатмоқда.

Тадқиқот натижалари 2026-йил июнь ойида Journal of Archaeological Science: Reports журналида эълон қилинди. Муаллифлар ёдгорликни эллинизм даврига оид деб ҳисобласа, Archaeology Magazine нашри ҳарбий лагер милоддан аввалги иккинчи асрга тааллуқли эканлигини қайд этди.

Искандарteпанинг тузилиши унинг ҳарбий мақсадларда қурилгани ҳақидаги фаразни тасдиқлайди. Ёдгорлик табиий ҳимояланган тепаликда жойлашган. Периметри бўйлаб қазилган тахминан 400 метр узунликдаги хандақ қарийб 1,2 гектар майдонни ўраб турган ва унинг кенглиги 4 метрдан 7 метргача бўлган.

Бироқ, тадқиқотчилар девор билан ўралган ҳудуд ичида пишиқ ғиштдан қурилган бинолар бўлганига оид деярли ҳеч қандай далил топмаган. Бу эса ҳудудни доимий аҳоли пункти эмас, вақтинчалик ҳарбий қароргоҳ бўлган, деган хулосага кўпроқ мос.

Эллинистик ҳукмдорлар билан боғлиқ тангалар ҳам объектнинг ёшини аниқлашга ёрдам беради.

Бу ердаги энг мушкул масала – истиқомат қилувчиларни сув билан таъминлаш бўлган. Археологлар ерга кўмилган хумларни топишди. Шунингдек, бир неча километр масофадан сув олиб келинган, эни 1,1 метргача бўлган канал излари ҳам аниқланди.

Жанубий Ўзбекистондан анча қадимги даврларга оид далиллар ҳам топилган. 2025-йилда тадқиқотчилар Сурхондарё водийсида яшаган одамлар тахминан 9200 йил аввал ёввойи арпани ўрганганини маълум қилдилар.

Бу кашфиёт орқали Марказий Осиё ҳам деҳқончиликка ўтишнинг илк босқичлари борасидаги баҳслар мавзусига қўшилди.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.

Иқтисодиёт

28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →