Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессияси мамлакатимиз маданий-тарихий салоҳияти учун яна бир улкан тарихий воқеа билан муҳрланди.
Маданий
27.07.2026, 10:07
Улашиш:

Пойтахтимиздаги модернизм архитектураси объектлари ташкилотнинг нуфузли Халқаро рўйхатига расман киритилди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги 25 йилда Ўзбекистон томонидан тақдим этилган миллий номинация илк бор шундай юксак халқаро мақомга сазовор бўлди.
Мазкур қарор фақатгина биноларнинг меъморий қийматини баҳолаш эмас, балки 1966 йилги вайронкор зилзиладан кейинги Тошкентнинг қайта бунёд этилиши билан боғлиқ бутун бир эпоханинг халқаро миқёсдаги эътирофидир. Ўша даврда пойтахтимиз замонавий жаҳон архитектураси тенденциялари, Марказий Осиё миллий анъаналари ҳамда минтақанинг ўзига хос иқлим хусусиятларини мукаммал мужассам этган ҳолда буткул янги ва бетакрор қиёфа касб этган эди.
Бугунги кунда ушбу ижодий ва муҳандислик ёндашуви глобал миқёсда тан олиниб, инсониятнинг умумий мероси сифатида қайд этилди. Тошкент шаҳрининг ўзига хос қиёфасини белгилаб берувчи, замонавий ва миллий архитектуранинг энг ёрқин намунаси бўлган қуйидаги объектлар халқаро рўйхатга киритилди:









1. “Марварид” турар жой мажмуаси
2. Ўзбекистон тарихи давлат музейи
3. Халқлар дўстлиги саройи
4. Давлат санъат музейи
5. Тошкент давлат цирки
6. Бадиий академия Марказий кўргазмалар зали
7. Алишер Навоий номидаги кино саройи
8. “Чорсу” бозори
9. “Космонавтлар” метро бекати
10. “Қуёш” институти
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги навбатдаги ғалабаси – бой меъморий меросимизни асраб-авайлаш, келажак авлодга безавол етказиш йўлидаги яна бир муҳим қадам хайрли ва бардавом бўлсин!
мавзуга оид янгиликлар

Навоий кўчаси, 30-уйни япон асирлари қурганми?
Маданий
19.08.2026, 14:27

Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи ёпилгани айтилмоқда
Маданий
06.07.2026, 11:19

Шердор мадрасаси реставрацияси учун 500 минг доллар ажратилади
Маданий
03.06.2026, 17:58

“Мактабсиз авлод”: мигрант болалар дунё учун янги хавфми?
Жаҳон
21.05.2026, 15:48
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
