Маймунчечак вируси: Келиб чиқиши, тарқалиши ва Ўзбекистонга таъсири

Дунё давлатлари иккинчи вирусдан хавотирда. Кун сайин дунёнинг турли минтақаларида пайдо бўлаётган Маймунчечак вируси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур қилди. PARADIGMA.UZ ушбу вируснинг келиб чиқиши, тарқалиши ҳамда Ўзбекистонга таъсири ҳақида фактларни эълон қилади. 

Жаҳон

19.08.2024, 17:46

Улашиш:

Maymunchechak virusi: Kelib chiqishi, tarqalishi va Oʻzbekistonga taʼsiri

Maymunchechak virusi: Kelib chiqishi, tarqalishi va Oʻzbekistonga taʼsiri

Маймунчечак вируси (Monkeypox virus) — бу зоонотик, яъни ҳайвондан инсонга юқадиган вирусли касаллик. Вирус похвируслар оиласига мансуб бўлиб, инсонларда учрайдиган чечак вирусига ўхшашдир. Аммо унинг белгилари енгилроқ кечади. 

Вируснинг келиб чиқиши ва тарихи 

Маймунчечак вируси дастлаб Ғарбий ва Марказий Африкадаги ўрмон ҳудудларида кенг тарқалган. Унинг асосий ташувчилари маймунлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар, жумладан, кемирувчилар ҳисобланади. Вирус ҳайвонлардан инсонларга тўғридан тўғри алоқа ёки инфекцияланган ҳайвонларнинг тана суюқликлари билан ифлосланган муҳит орқали юқади. 

Инсонларда биринчи марта қайд этилган маймунчечак ҳолати Конго Демократик Республикасида 1970 йилда бир ёшли болада аниқланган. Ушбу ҳолатдан сўнг, вирус Марказий Африка ва Ғарбий Африканинг бошқа давлатларида ҳам қайд этилган. 

Маймунчечак вирусининг тарқалиши 

Вирус асосан Африка давлатларида, айниқса Марказий ва Ғарбий Африка ҳудудларида кенг тарқалган. Ушбу давлатларга Конго Демократик Республикаси, Нигерия, Камерун, Марказий Африка Республикаси киради. Европа ва Шимолий Америкада эса вируснинг янги ўчоқлари кузатилган, жумладан, Буюк Британия, АҚШ, Канада ва Испанияда. 

Ҳатто Европада ва Шимолий Америкада маймунчечак вирусининг пайдо бўлиши билан боғлиқ бир қатор ҳодисалар қайд этилган. Ушбу давлатлар халқаро саёҳатлар ва тиббиёт тизимларининг ўзаро боғлиқлиги сабабли вируснинг тез тарқалишига олиб келган. 

2022 йилнинг май ойида Европа ва Шимолий Америкада вирус билан боғлиқ бир қанча ҳолатлар пайдо бўлди. Бу жараён эпидемия ҳолатига олиб бормаслиги учун халқаро ҳамжамиятни чора-тадбирлар кўришга ундади. 

2023 йил сентябрида эса Африкада маймунчечакнинг янги эпидемияси давом этаётгани маълум бўлди. Вируснинг тарқалиши оқибатида қитъада 13,7 минг ҳолат қайд этилган, шундан 456 киши вафот этган. 

Ватани Африка бўлган маймунчечак вируси сўнгги ҳафтада бошқа давлатларда ҳам кўриниш берди. Жорий йилнинг 15 август куни Швеция ҳукумати мамлакатда маймунчечак вирусини юқтириш билан касаллангани қайд этилган фуқаролар борлигини маълум қилди. Бу эса Африкадан кейин биринчи маротаба ушбу давлатда кузатилди. 

Шундан сўнг, у Покистонга етиб келди. Маълум бўлишича, давлатда бу вирус 34 ёшли Бирлашган Араб Амирликларидан кириб келган фуқарода кузатилган. Сўнгги маълумотларга кўра, маймунчечак юқтириш ҳолати Филиппинда ҳам кузатилган.

Вируснинг тарқалиш сабаблари 

Маймунчечак вирусининг инсонлар орасида тарқалиши бир неча омиллар билан боғлиқ. Асосий тарқалиш сабаблари қуйидагилар: 

— Инфекцияланган ҳайвонлар билан бевосита алоқа қилиш; 
— Инфекцияланган инсонлар билан жисмоний мулоқот қилиш (терида ёки шиллиқ пардаларда яралар бўлса, юқиш хавфи юқори); 
— Вирус билан ифлосланган муҳитда мулоқот қилиш (масалан, гигиена воситалари ёки кийим-кечаклар орқали); 

Вирус инсондан инсонга асосан нафас олиш йўллари орқали юқади, аммо тери ёки инфекцияланган шахснинг тана суюқликлари билан бевосита алоқа орқали ҳам юқиши мумкин. 

Вируснинг Ўзбекистонга таъсири 

Ҳозирча Ўзбекистонда маймунчечак вирусига чалиниш ҳолатлари қайд этилмаган. Бироқ, Ўзбекистонга маймунчечак касаллиги кириб келишига тайёргарлик чоралари кучайтирилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси маълум қилди. 

Шунингдек, қўмита томонидан вируснинг Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш учун бир қатор чоралар кўрилаётгани билдирилди. 

"Юқумли касалликлар шифохонасида ётқизиш мақсадида шифо ўринлари, зарур дори воситалари захираси ташкил этилди. Ўзбекистон чегараларида назорат чоралари кучайтирилди. Касалликни аниқлаш учун тест-диагностика захираси яратиш режалаштирилган. Касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганларни 21 кун мобайнида тиббий кузатувини ташкил этиш белгиланган", дейилади қўмита томонидан ўтказилган брифингда.

Жаҳон

19.08.2024, 17:46

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23