Мирзиёев АҚШда кимлар билан учрашди?
Шавкат Мирзиёев 20–24 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида бўлиб турмоқда. Ташриф доирасида давлат раҳбари мамлакатнинг қатор компаниялари ва мутасаддиларини қабул қилди.
Сиёсат
23.09.2025, 15:00
Улашиш:

Foto: Preziden.uz
Давлат раҳбари кимлар билан учрашди
22-сентабр куни Шавкат Мирзиёев Ню-Ёрк шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиевани қабул қилди.

Фото: Prezident.uz
Томонлар ХВЖ билан ҳамкорликни кенгайтириш, макроиқтисодий сиёсат, бюджет ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда мамлакат молия соҳасининг барқарорлиги, «йўл харитаси»ни амалга ошириш ҳамда ХВЖ марказларида ўзбекистонлик мутахассисларнинг малака ошириши ижобий баҳоланди.
.webp)
Фото: Prezident.uz
Президент ўзига ажратилган қароргоҳда АҚШнинг Traxys компанияси директорлар кенгаши раиси Алан Доктер, Колорадо Геология мактаби витсе-президенти Жон Бредфорд, FLSmidth компанияси катта витсе-президенти Питер Фланаган, McKinsey компанияси катта ҳамкори ва Марказий Осиё бўйича офиси раҳбари Эрмолай Солженитсин, шунингдек, Go Green Partners бош директори Михаил Седой билан учрашди.
.webp)
Фото: Prezident.uz
Шавкат Мирзиёев BlackRock компанияси катта бошқарувчиси Адебай Огунлеси билан ҳам учрашди.
Учрашувда энергетика, транспорт ва сув инфратузилмасини ривожлантириш бўйича стратегик ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, қўшма фонд ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалари қўллаб-қувватланди.

Фото: Prezident.uz
Мирзиёев Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Бангани қабул қилди.
Учрашувда стратегик шерикликни кенгайтириш, барқарор иқтисодий ўсиш, камбақалиликни камайтириш ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Марказий Осиё инфратузилмасини ривожлантириш ва қўшма лойиҳа портфелини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Фото: Prezident.uz
Ўзбекистон раҳбари АҚШнинг йирик молиявий корпорацияси Citigroup раиси Жон Дуган билан кўришди.
Учрашувда банк ва давлат корхоналари учун облигацияларни жойлаштириш, IPO битимлари, еврооблигациялар чиқариш ҳамда молиявий ечимларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.
Шу билан бирга, давлат раҳбари қуйидаги шахсларни ҳам қабул қилди:
- Franklin Templeton компанияси президенти ва бош ижрочи директори Женни Жонсон;
- BNY компанияси бош тижорат директори Катинка Вальс;
- Jefferies компанияси раҳбари Брайн Фридман;
- NASDAQ фонд биржаси раиси Адена Фридман;
- Oppenheimer Holdings компанияси президенти ва бош ижрочи директори Роберт Ловентал;
- Boeing Global компанияси президенти Брендан Нелсон;
- АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор;
- Air Products компанияси бош ижрочи директори Эдуардо Менезес;
- Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев бугун, 23-сентабр куни, Ню-Ёрк вақти билан 13:00–15:00 (Тошкент вақти билан 22:00–00:00) оралиғида БМТнинг 80 йиллигига бағишланган йиғилишда нутқ сўзлайди. Бу Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясидаги 5-чи чиқиши бўлади.
Сиёсат
23.09.2025, 15:00
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон президентининг АҚШга қилган ташрифи якунланди
Сиёсат
25.09.2025, 09:00

АҚШ Ўзбекистондан фойдаланмоқчи
Сиёсат
07.05.2025, 17:33

Доналд Трампнинг Ўзбекистонга ташрифи: стратегик манфаатлар ва дипломатик сигналлар ортидаги ҳақиқат
Сиёсат
29.04.2025, 17:39

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
