Меҳмонхонадаги ёнғин "Milliy bank" биносига ҳам ўтдими? ФВБ ёнғинга доир маълумотларни очиқлади
Ижтимоий тармоқларда кеча, 16 сентябрь куни соат 17:30 лар атрофида Тошкентнинг марказий қисмида жойлашган "Miran International" меҳмонхонасида ёнғин чиққани ҳамда ёнғин меҳмонхонага яқин бўлган "Миллий банк" биносига ҳам ўтгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Орадан икки соат ўтгач мазкур ёнғин ФВВ ходимлари томонидан бартараф этилгани маълум қилинди.
Ўзбекистон
17.10.2024, 10:56
Улашиш:

Mehmonxonadagi yongʻin "Milliy bank" binosiga ham oʻtdimi? FVB yongʻinga doir maʼlumotlarni ochiqladi
Қайд этилишича, ёнғин юзага келган "Miran International" меҳмонхонаси Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган бўлиб, бинода қурилиш ишлари давом этаётган бўлган. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ахборот хизматига кўра, меҳмонхонадаги ёнғин бинонинг том қисмида юзага келган.
"Бугун, 16 октябрь куни соат 17:17 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:24 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда", дейилади ФВБнинг дастлабки хабарида.
Шунингдек, бошқарма маълумотида воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятидан масъуллар чиққани ҳам маълум қилинган.
"Ёнғинни бартараф этиш жараёнини Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев бевосита жойидан бошқариб бормоқда", дея қўшимча қилинган хабарда.
Бундан ташқари, воқеа жойига Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков ҳамда Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва прокуратура раҳбарияти ҳам келган.
"Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва прокуратура раҳбарияти воқеа жойига дарҳол етиб келишди ва ёнғинни бартараф этиш жараёнини тўлиқ назоратга олдилар", дейилади ҳокимлик хабарида.
Сўнг ФВВ ёнғинни ўчиришда жами 14 нафар экипаж иштирок этганини ҳамда бино ҳудуди соат 18:19 да ўраб олинганини ҳамда ёнғин 19:16 да ўчирилганини, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқлигини билдирди.
"Miran International" меҳмонхонасининг том қисмида юз берган ёнғинни бартараф этиш мақсадида 14 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:24 да етиб бориб, ёнғин соат 18:19 да қуршаб олинган ва соат 19:16 да бартараф этилди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади", дейилади ФВБнинг якуний изоҳида.
Ёнғин бўйича юқорида келтирилган маълумотларга кўра, ушбу ҳолат фақат "Miran International" меҳмонхонасининг том қисмида юзага келган. Mеҳмонхонага яқин бўлган "Milliy bank" биносига ёнғин ўтмаган.
Маълумот учун, бундан икки йил олдин, яъни 2022 йилда "Accor" халқаро меҳмонхоналар гуруҳи Ўзбекистонда учта янги премиум меҳмонхона очишни режалаштираётганини эълон қилган эди. Улардан бири "Сwиссô Tashkent" бренди остида "Miran International" меҳмонхонаси базасида реконструкция қилинганидан кейин очилиши билдирилган. Бинони таъмирлаш ишлари 2023 йилнинг учинчи чорагида якунланиб, ишга туширилиши режалаштирилган эди. Бироқ ҳануз бинода реконструкция ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрида Тошкент давлат аграр университети биноси ҳам ёниб кетганди. Лекин мазкур бинодаги ёнғинни жойидан туриб назорат қилишда на вилоят ҳокими, на Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев борган эди.
Ўзбекистон
17.10.2024, 10:56
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сурхондарёдаги қўриқхонада юз берган ёнғинни ўчиришга 8 соат вақт кетди
Ўзбекистон
24.07.2025, 16:24

Эронда намойишчилар Исроил рамзлари туширилган «Baal» ҳайкалини ёқиб юборди
Жаҳон
12.02.2026, 12:34

Жиззахда юк машинасига урилган Lacetti ёниб кетди. 5 киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон
22.11.2025, 16:40

Фавқулодда вазиятлар соҳаси рақамлаштирилади
Фан-технология
22.10.2025, 12:05

Андижон туманида содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот
Ўзбекистон
05.09.2025, 16:55

Наманганда 3 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
Ўзбекистон
04.09.2025, 11:29
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин
Маданий
08.03.2026, 07:37
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
