Миллий футбол маркази – профессионал футболчи ва мутахассислар тайёрланадиган мажмуа

Президент Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол марказини бориб кўрди.

Спорт

19.08.2025, 11:25

Улашиш:

Давлат раҳбари икки йил олдин бу ерга ташриф буюриб, мавжуд стадионга туташ ҳудудда замонавий мажмуа бунёд этиш зарурлигини айтган эди. Кўп ўтмай, 2023 йил 3 ноябрда “Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори имзоланди.

Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган мазкур марказ бунда жуда муҳим бўғин. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 6 та терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш имконияти бор. Бунинг учун стадионлар, ўқув бинолари, спорт заллари, меҳмонхона барпо этилган. Пляж футболи майдони, футзал манежи, бассейн ва реабилитация бўлими қўшимча қулайликлар яратган.

Мажмуада профессионал футболчи ва мутахассисларни тайёрлаш учун тўртта тузилма ташкил этилди. Булар – Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация марказидир.

Президент уларда яратилган шароитлар билан танишди.

Футбол тиббиёти ва реабилитацияси бўлимига хорижий ускуналар олиб келинган, энг илғор услублар ўзлаштирилган. Бу футболчиларга қисқа вақт ичида жисмонан тикланиш имкониятини беради.

Футбол академиясида ёш истеъдодлар сараланиб, тарбияланади. Буни халқаро даражада ташкил этиш учун марказга Аргентина, Венгрия ва Хорватия каби давлатлардан мутахассислар жалб қилинган. Улар малакали мураббий, ҳакам, таҳлилчи, селекционер ва футбол менежерларини тайёрлашда иштирок этмоқда. Мажмуада “VAR маркази” ҳам ташкил этилган.

Давлат раҳбари шу ерда спорт фахрийлари ва ёш футболчилар билан суҳбатлашди. Ўзбекистонда футбол энг оммавий спорт экани, уни ривожлантириш изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Кейинги йилларда футбол тизими тубдан яхшиланди. Болалар футболи, тўгараклардан тортиб академиялар, жамоалар, чемпионатгача эътибор кучайди. Натижалар бирин-кетин бўй кўрсатмоқда. Уларнинг энг муҳими – Ватанимиз тарихида биринчи марта миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиққани бўлди.

Яна бир шонли ютуқ апрелда Cаудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё кубогида қўлга киритилди. 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоамиз унда биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланма олган эди.

Президент ушбу қаҳрамон футболчиларимиз билан учрашиб, уларга меҳр-эътиборини изҳор қилди.

– Биз ҳамма соҳада дунёда муносиб ўрин эгаллашга интилаяпмиз. Спортчиларимиз буни тезроқ етказа олади. Сизлар иродали ғалабангиз билан, халқимиз меҳнат қилса, ҳаракат қилса, ҳамма нарсага қодир эканини яна бир бор исботладингиз. Бутун дунё сизнинг тимсолингизда азму шижоатли, ғурури баланд, ҳеч қачон интилишдан қайтмайдиган янги Ўзбекистон авлодини кўрди. Энди футболни ҳозиргидан ҳам 2-3 карра кўпроқ қўллаб-қувватлаймиз. Сиздек ёшлар халқимизнинг ишончи, президентнинг қувончисизлар, – деди Шавкат Мирзиёев.

Спортчилар бу шароитлар учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, халқимиз ишончини оқлашга ваъда беришди.

Спорт

19.08.2025, 11:25

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда

Ўзбекистонга дунёнинг энг машҳур футбол юлдузлари ташриф буюрмоқда.

Спорт

16.08.2025, 18:44

Футбол афсоналари “Пахтакор-79”ни ёд этишди

Тошкентдаги “ЖАР” стадионида "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган Ўзбекистон футболи афсоналари ва Россия футбол фахрийлари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Спорт

15.08.2025, 13:32

Аббосбек Файзуллаевнинг нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани очиқланди

Гап шундаки, Туркия клуби ҳали Файзуллаевнинг трансфер сертификатини олмаган.

Спорт

15.08.2025, 11:11

Файзуллаев нега Еврокубокларда ўйнамаяпти?

“Истанбул Башакшеҳир” 7 ва 13 август кунлари Норвегиянинг “Викинг” жамоаси билан иккита ўйин ўтказади.

Спорт

05.08.2025, 16:11

Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар имзоланган.

Спорт

03.08.2025, 20:59

Роналду нафақат "Ан-Наср" сардори, эндиликда клуб хўжайинларидан бирига айланди

Июнь ойида клуб футболчи билан узайтирган янги шартномасига кўра, унга 15 фоизлик улуш берилгани хабар қилинганди. 

Спорт

01.08.2025, 18:43

сўнгги янгиликлар

Oʻzbekistonliklarning katta qismi oʻrtacha kredit tarixiga ega — K

Ўзбекистонликларнинг катта қисми ўртача кредит тарихига эга — КАТ

Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон бўйлаб 950 мингдан ортиқ фуқаро ўз кредит тарихини текширган. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлилий маркази (КАТМ) хабар қилди.

Иқтисодиёт

19.08.2025, 17:37

Президент Эрдўған турк платформаси – NSosyal’да илк постини эълон қилди

Биринчи постида давлат раҳбари шоир Эрдем Боязиднинг шеъридан бир мисра келтирди.

Жаҳон

19.08.2025, 17:25

Тошкентда 15 та автобус йўналишига вақтинча ўзгартириш киритилди

Коммунал хўжалик қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгартириш киритилди.

Ўзбекистон

19.08.2025, 16:28

Мўғулистондан Ўзбекистонга қўй олиб келиниши бошланди

Етказиб бериш шартномаси шу йилнинг июн ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагиин Хурельсухнинг учрашуви давомида имзоланган эди. 

Иқтисодиёт

19.08.2025, 15:32

Самарқандда кореялик шифокорлар иштирокида тиббий акция ўтказилди

Самарқандда Жанубий Кореянинг “Сеонам” тиббий кўнгиллилар гуруҳи иштирокида кенг кўламли тиббий акция ўтказилди.

Ўзбекистон

19.08.2025, 14:28

Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига ёндош қурилган замонавий меҳмонхоналар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев жойлардаги бунёдкорлик билан танишуви чоғида Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғига ёндош қурилган замонавий меҳмонхоналар мажмуасини ҳам кўздан кечирди.

Сиёсат

19.08.2025, 13:24

Давлат бюджетига 34,2 миллиард сўм зарар етказилишининг олди олинди

Божхона қўмитасининг тезкор тузилмалари томонидан яширин иқтисодиётга қарши кураш борасида олиб борилган тезкор тадбир натижасида давлат бюджетига 34,2 миллиард сўм зарар етказилишининг олди олинди.

Ўзбекистон

19.08.2025, 12:28

Oʻzbekiston yana rekordlar kitobiga kirdi

Ўзбекистон яна рекордлар китобига кирди

Ўзбекистон ёшлари илк бор муҳандислик ва робототехника йўналиши бўйича Гиннес рекордлар китобига киритилди.

Ўзбекистон

19.08.2025, 11:58

Buxoroning tarixiy qismida yongʻin kelib chiqdi

Бухорoнинг тарихий қисмида ёнғин келиб чиқди

Бугун, 19 август куни Бухоро шаҳар марказидаги Минораи Калон ёнидаги 2 қаватли ошхонанинг 2-қаватида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон

19.08.2025, 10:56

Шоҳимардонга вертолёт қатнови йўлга қўйилади

Айни чоқда вертолётни Фарғонага олиб келиш, Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида вертолёт қўнадиган майдончалар ташкил этиш ишлари билан шуғулланилмоқда.

Иқтисодиёт

19.08.2025, 10:29

Rossiyada noqonuniy fuqarolikni olgan muhojirlar fuqarolikdan mahrum etilishi mumkin

Россияда ноқонуний фуқароликни олган муҳожирлар фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин

Россиядаги фаоллар сохта никоҳ фуқароликни олган муҳожирлардан бекор қилишни сўрамоқда. Давлат Думаси депутати Иванов Россия фуқаролигини олган мигрантларнинг сохта никоҳларини бекор қилишга чақирди.

Жаҳон

18.08.2025, 18:09