Шоҳимардонга вертолёт қатнови йўлга қўйилади

Айни чоқда вертолётни Фарғонага олиб келиш, Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида вертолёт қўнадиган майдончалар ташкил этиш ишлари билан шуғулланилмоқда.

Улашиш:

Яқин кунларда Шоҳимардонга вертолёт орқали   бориш мумкин бўлади. Бу ҳақида ЎзА мухбири Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршид Аҳмедов билан суҳбатлашди.

– Маълумки, Шоҳимардонга бориш учун Ўзбекистон – Қирғизистон, сўнгра Қирғизистон – Ўзбекистон чегараларидан ўтиш лозим. Қайтишда ҳам ҳудди шундай. Айтингчи, сайёҳларга бу борада қандай қулайликлар яратиш мумкин?

– Президентимиз ташаббуси билан икки мамлакат чегараларидаги ўтиш масканлари куну тун, яъни 24 соат ишлайдиган бўлди. Қолаверса, ID карталарнинг жорий этилиши ва улар Ўзбекистон – Қирғизистон чегараларида асосий ҳужжат сифатида эътироф этилиши яна бир катта қулайлик бўлди. Натижада бир кунда Шоҳимардон йўналишининг ўзида чегарадан 15 мингга яқин йўловчи ўтмоқда. Агар 2024 йилда Шоҳимардонга жами 500 мингдан зиёд маҳаллий ва қирғиз фуқаролари ўтган бўлса, 2025 йилнинг бугунига қадар улар сони сал кам 1 миллионни ташкил этмоқда.

Олимларнинг, масалан, академик Акмал Саидовнинг таъкидлашича, Сўхда бундан 8-10 минг йил аввал, яъни водийда энг дастлабки ҳаёт пайдо бўлгани, одамлар яшагани илмий жиҳатдан исбот қилинган. Бунинг сабабларидан бири Сўхнинг гўзал табиати, маъданларга бой дарёси ва, албатта, тоза ҳавоси билан боғлиқ, дейдилар. Ҳозир ҳам шундай. Сўхга табиат билан юзма-юз бўлгани, унинг шошқалоқ дарёси сувида пишган олма-ю гуручларидан тотингани, нафас йўлларини даволовчи ҳавосини тўйиб-тўйиб симиргани борадилар.

– Қарийб 2 йилдан буён Сўхга Фарғонадан мунтазам равишда самолёт учиб бормоқда. Сайёҳ ва аҳоли бунга аллақачон кўниккан ҳамда бу ҳизматдан унумли фойдаланмоқда. Айтингчи, шундай хизмат Фарғона ва Шоҳимардон ўртасида ҳам ташкил қилинадими?

– Бугун юзлаб Америка ва Австралиядан келган сайёҳларни Сўхга самолётда олиб бордик. Уларга Сўх табиати, унинг дарё-ю чашмаси ёқди. Олдимизга катта ният қўйган эдик: Фарғонадан Шоҳимардонга ҳам учоқлар учиришни. Бугунги тадбиркорлар кечаги тадбиркор эмас. Уларнинг ўзлари шундай ташаббус билан чиқишди. Фарғонадан Шоҳимардонга вертолёт қатновини йўлга қўйишмоқчи. Ҳозир бу ҳақида ҳукумат даражасида розилик ишораси берилди. Айни чоқда вертолётни Фарғонага олиб келиш, Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларида вертолёт қўнадиган майдончалар ташкил этиш ишлари билан шуғулланяпмиз. Тез кунларда Фарғонадан Шоҳимардонга қатнайдиган рейслар амалга оширилади. Ва у ердаги дам олувчилар Шоҳимардондан Фарғонага олиб келинади.

 

мавзуга оид янгиликлар

Янги йил байрами муносабати билан чегирмалар жорий этилади

Байрам кунлари давомида маданий мерос объектларига ташриф буюрувчилар учун кириш чипталарига 10 фоизгача чегирмалар берилиши, айрим объектларга эса бепул кириш имконияти яратилиши режалаштирилган. 

Маданий

23.12.2025, 09:09

Туризм учун олиб кирилган автобус, электробус ва микроавтобуслар бождан озод этилади

Ўзбекистон президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, туризм йўналишида бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари белгиланди.

Иқтисодиёт

21.11.2025, 17:44

Тошкент 2026 йилда Осиёнинг сайёҳлик учун энг яхши манзиллари рўйхатига киритилди

Тошкент «Condé Nast Traveler» халқаро сайёҳлик журнали томонидан «2026 йилда Осиёда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар» рўйхатига киритилди. Журнал эълон қилган рейтингда таъкидланишича, шаҳар ўзининг тарих ва замонавийликнинг ноёб уйғунлиги билан сайёҳларни ўзига жалб этади.

Ўзбекистон

06.11.2025, 09:26

Тошкентга 9 ойда хориждан қанча сайёҳ келди?

2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари якунларига кўра, Тошкент шаҳрига дунё бўйлаб 3,9 миллион нафар хорижий сайёҳ келган. Шу билан бирга, 5,6 миллион маҳаллий сайёҳ ҳам пойтахтнинг турли диққатга сазовор жойларини зиёрат қилган.

Ўзбекистон

17.10.2025, 18:25

“Транспорт вазирлиги туризм ривожига етарли даражада ҳисса қўшмаяпти” – Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбарига кўра, туристик шаҳарларга хоҳлаган пайтда самолётда кета олиш имкони йўқ, чунки ҳар кунлик рейс мавжуд эмас. 

Ўзбекистон

09.09.2025, 10:07

Ўзбекистон бўйлаб гастрономик саёҳатларни режалаштириш учун рақамли ечим таклиф этилди

Платформа ҳозирда Самарқанд шаҳри ва Ургут туманини қамраб олган бўлиб, гастрономик саёҳатни режалаштириш имкониятини тақдим этади.

Фан-технология

17.08.2025, 18:23

сўнгги янгиликлар

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Москвадаги “Crocus City Hall” концерт залида содир этилган теракт бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят иши судда етти ой давомида кўриб чиқилди. 

Жаҳон

12.03.2026, 15:15

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Эрон томонидан Исроилдаги қурилиш объектига берилган ракета зарбаси оқибатида икки ишчи - 62 ёшли ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ва 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлди. 

Жаҳон

12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?

Эрон Экспертлар кенгаши 8 март куни Сейид Можтабо Ҳусайний Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳнамоси этиб сайлади.

Жаҳон

12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда

БААнинг Masdar компанияси 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда қуввати 1 ГВт бўлган узлуксиз (24/7) тоза энергия лойиҳасини ўрганиш бўйича меморандум имзолади.

Иқтисодиёт

12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди

Тадқиқотчилар NASAнинг Жеймс Уэбб космик телескопи маълумотларидан фойдаланиб, ҳозиргача кузатилган энг олис “медуза галактикаларидан” бири бўлиши мумкин бўлган объектни аниқладилар.

Фан-технология

11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 11:48