Файзуллаев нега Еврокубокларда ўйнамаяпти?
“Истанбул Башакшеҳир” 7 ва 13 август кунлари Норвегиянинг “Викинг” жамоаси билан иккита ўйин ўтказади.
Спорт
05.08.2025, 16:11
Улашиш:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчилари – Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев энди ҳамкорликда “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Туркия чемпионати ҳали старт олишига бир неча кун бўлса-да, “Башакшеҳир” учун мавсум эртароқ бошланди. Ўтган мавсумда Суперлигани бешинчи ўринда якунлаган истанбулликлар халқаро майдонда Туркия шарафини ҳимоя қилишга киришди.
“Истанбул Башакшеҳир” УЕФА Конференциялар лигаси саралаш турнири иккинчи босқичида Болгариянинг “Черно Море” жамоаси билан иккита учрашувда куч синашиб, сафарда 1:0 ва ўз уйида 4:0 ҳисобида зафар қучди.
“Рома”дан кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан ижарага олинган Элдор Шомуродовнинг янги клубидаги дастлабки икки ўйини айнан мана шу учрашувларга тўғри келди.
Шомуродов ҳозир учинчи босқич баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. “Истанбул Башакшеҳир” 7 ва 13 август кунлари Норвегиянинг “Викинг” жамоаси билан иккита ўйин ўтказади.
Ўзбекистонлик футбол ишқибозларини бошқа масала қизиқтирмоқда. “Башакшеҳир”га ўтгани бир неча кун бўлган Аббосбек Файзуллаев нега Конференциялар лигаси беллашувларига жалб қилинмаяпти? “Викинг” билан бўладиган ўйинда Файзуллаевни майдонда кўрамизми?
Бу саволларга россиялик журналист россиялик журналист Александр Троицкий ойдинлик киритди.
- Аббосга 14 августга қадар бўладиган ўйинларга тақиқ қўйилган. Норвегияликларга қарши бўладиган беллашувларда ҳам Файзуллаев ўйнамайди.
Биз “Истанбул Башакшеҳир” мусобақанинг кейинги босқичига чиқишига ва Аббос бу мавсум Еврокубокларда дебютини нишонлашига умид қилиб қоламиз, - деб ёзди Александр Троицкий.
Файзуллаевнинг собиқ клуби – ЦСКАнинг коммуникациялар бўйича директори Кирилл Брейдо тез кунларда “Истанбул Башакшеҳир” ўзбек футболчиси трансфери бўйича тўловларни охирига етказишини маълум қилди.
- Аббос Файзуллаевнинг трансфери бўйича клубни қониқтирадиган молиявий кафолатлар биз учун жуда муҳим эди ва музокаралар шундан келиб чиқиб ўтказилди. Тез орада “Истанбул Башакшеҳир” ЦСКА билан трансфер бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилади. Биз Аббосга муваффақият ва футболдаги орзулари рўёбини кўришини тилаймиз.
Аббоснинг кетгани ҳужум чизиғини кучайтириш учун қидирув бошлашимизга сабаб бўлди. Оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган номлардан қайсидир бири тўғри, бошқалари хато бериляпти. Айрим музокараларда анча олдинга силжиш бор, баъзилари секин кетяпти. Номзодлардан бир нечтаси ҳақидаги маълумотларни матбуотга сизишининг олди олинди. Лекин ҳужум кучайтирилиши аниқ, - деди Кирилл Брейдо.
Аббосбек Файзуллаев трансфери учун “Истанбул Башакшеҳир” 7,5 миллион евро бадал пули тўлаши келишилган. Бундан ташқари легионеримиз натижаларига қараб, икки ярим миллион евро бонус ҳам кўзда тутилган.
Турк клуби Файзуллаевнинг ўзи билан беш йиллик шартнома имзолаган. Экспертлар “Истанбул Башакшеҳир” ўзбекистонлик ҳужумкор футболчи учун келажакда Европанинг топ-лигаларига трамплин бўлади, деган фикрни илгари сурмоқда.
Спорт
05.08.2025, 16:11
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди
Спорт
03.08.2025, 20:59

Роналду нафақат "Ан-Наср" сардори, эндиликда клуб хўжайинларидан бирига айланди
Спорт
01.08.2025, 18:43

Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди
Спорт
30.07.2025, 13:04

Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади
Спорт
29.07.2025, 20:04

"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди
Спорт
25.07.2025, 19:35

Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин
Спорт
23.07.2025, 13:05
машҳур янгиликлар

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20

Толибоннинг Бадахшондаги ҳаракатлари унинг ташқи сиёсий тактикасининг бир қисмими?
Жаҳон
15.07.2025, 10:57

"Янги Ўзбекистон" боғига туташ кўча бир ойга ёпилди
Ўзбекистон
09.07.2025, 12:00

Ўз қизига жинсий зўравонлик қилган отага ҳукм ўқилди
Ўзбекистон
28.07.2025, 14:11

Хоразмда 2 нафар вояга етмаган қиз 7 қаватдан қулаб ҳалок бўлди
Ўзбекистон
09.07.2025, 00:36
сўнгги янгиликлар

Ахсикентда йилига камида 1 миллион сайёҳни жалб этиш имконини берадиган туристик объектлар қурилади
Маданий
05.08.2025, 20:24

Тошкентда офисдан 560 минг долларни ўмариб кетган шахслар ушланди
Ўзбекистон
05.08.2025, 19:17

Икки вилоятда маиший чиқиндидан электр энергияси олинадиган заводлар қурилиши бошланди
Иқтисодиёт
05.08.2025, 18:11

Самарқандда “Нуробод технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади
Иқтисодиёт
05.08.2025, 17:05

Болаларнинг ҳақоратланиши ва ўлдирилишига ким айбдор?
Ўзбекистон
05.08.2025, 16:59

Сохта ДХХ ходими қўлга олинди
Ўзбекистон
05.08.2025, 15:34

Трамп Ҳиндистонга нисбатан божларни оширмоқчи
Жаҳон
05.08.2025, 15:09

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида айрим юклар учун “яшил йўлак” жорий этишни таклиф этилмоқда
Ўзбекистон
05.08.2025, 14:06

6 ой ичида 6 мингдан ортиқ шахс шаҳвоний шилқимлик ва оиладаги зўравонликда айбланиб, судланди
Ўзбекистон
05.08.2025, 13:36

Шавкат Мирзиёевга "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан мукофотланди
Сиёсат
05.08.2025, 13:13

Ангренда йилига 15 мингта турли қувватдаги трансформаторлар ишлаб чиқара оладиган корхона ишга туширилди
Иқтисодиёт
05.08.2025, 13:07
машҳур янгиликлар

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20

Толибоннинг Бадахшондаги ҳаракатлари унинг ташқи сиёсий тактикасининг бир қисмими?
Жаҳон
15.07.2025, 10:57

"Янги Ўзбекистон" боғига туташ кўча бир ойга ёпилди
Ўзбекистон
09.07.2025, 12:00

Ўз қизига жинсий зўравонлик қилган отага ҳукм ўқилди
Ўзбекистон
28.07.2025, 14:11

Хоразмда 2 нафар вояга етмаган қиз 7 қаватдан қулаб ҳалок бўлди
Ўзбекистон
09.07.2025, 00:36