Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак

Трамп Хитой яқин беш йил ичида АҚШ имкониятларига етиб олишидан хавотирда.

Улашиш:

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак

Вашингтон Россия ва Хитой билан ядровий қуролсизланиш масаласида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Трамп Newsmax телеканалига берган интервьюсида дунёдаги энг йирик ядровий арсеналларга эга давлатлар ўртасида қуролларни қисқартириш имкониятлари муҳокама қилинаётганини айтди.

«Имкон бўлса, ядровий қуроллардан воз кечишни жуда истардим. Биз бу масалада Россия билан ҳам, Хитой билан ҳам музокара олиб боряпмиз», – деди Трамп.

У, шунингдек, Хитой кейинги беш йил ичида АҚШ даражасига етиб олиши мумкинлигини таъкидлади. Newsmax хабарига кўра, Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан ҳам ядровий қуролсизланиш масаласини муҳокама қилган.

"New START" шартномаси муддати тугаган

Трампнинг баёноти стратегик ядровий қуролларни чеклашга қаратилган New START шартномаси муддати 2026 йилда тугаганидан кейин янгради.

2010 йилда имзоланган ушбу шартнома АҚШ ва Россиянинг стратегик ядровий қуролларини чеклашни назарда тутган. Кейинчалик ҳужжат муддати беш йилга узайтирилган эди. Reuters маълумотига кўра, шартномадаги чекловларни яна узайтириш учун янги сиёсий қарор талаб этилади.

Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқотлари институти (SIPRI) маълумотларига кўра, сақланаётган ядровий каллаклар сони бўйича Россия биринчи, АҚШ иккинчи, Хитой эса учинчи ўринда туради. Бироқ жойлаштирилган ядровий каллаклар сони бўйича АҚШ Россиядан олдинда.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига 48 та F-35 қирувчи самолётини сотиш режасини маъқуллаб, келишувни тасдиқлаш учун Конгрессга тақдим этди. 

Жаҳон

18.09.2026, 09:50

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп

Трампнинг айтишича, Венесуэла сайловларга тайёр эмас, бироқ мамлакатда ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.

Сиёсат

25.07.2026, 10:59

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннадан ошди: 35 йиллик рекорд янгиланди

Рекорд ҳосилга қандай эришилди?

Ўзбекистон

05.11.2026, 09:51

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →