Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.
Жаҳон
12.11.2026, 10:18
Улашиш:

Foto: Canadian Global Affairs Institute
Қозоғистонга алоқадор хакерлар гуруҳи сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан зиёд ҳужжатни ўғирлаган.
Сингапурда жойлашган CloudSEK компанияси кибержосусларни фош қилган ҳисоботни эълон қилди. Компания уларни Hermes деб номланган, сунъий интеллект агентларини мустақил ишлатишга мўлжалланган очиқ кодли тизим ёрдамида кузатган.
Кибержосуслар эса ўзлари билмаган ҳолда серверларидан бирини интернет орқали ҳаммага очиқ қолдириб, қўлга тушган.
CloudSEK компаниясининг маълум қилишича, мазкур топилма жосусликка ихтисослашган анча тажрибали хакерлар ҳам ўз киберҳужумларини сунъий интеллектга юклаётганини кўрсатган.
«Хакерлик буйруқларини қўлда киритиш ўрнига, Hermes’га нима қилиш кераклигини айтган, Hermes эса ҳужумларни режалаштирган, қоидаларни ёзган, уларни ишга туширган, қайдлар олиб борган ва ҳисоботлар тайёрлаган», — деди CloudSEK Reuters агентлигига.
Қозоғистон ва Тожикистон ҳукумати расмийлари берилган изоҳ сўровларига ҳозирча жавоб қайтармади.
CloudSEKнинг билдиришича, тикланган маълумотлар хакерлар август ойи ўрталарида бошлаб Hermes’дан разведка мақсадида фойдалангани ва орадан бир неча ҳафта ўтиб Тожикистоннинг электрон ҳужжат айланиш тизимига бузиб кирганини кўрсатган.
Таъкидланишича, сунъий интеллект агенти файлларни юклаб олиш, тартибга солиш ва уларни кичик қисмларга ажратиш учун махсус дастур ёзган. Бу маълумотларни ўғирлашни осонлаштирган.
Хакерлар бошқа тадқиқотчилар томонидан Қозоғистон билан алоқадор деб ҳисобланган «Silent Lynx» номли хакерлар гуруҳига мансуб бўлган.
Шунингдек, CloudSEK ушбу хакерлар рус тилида мулоқот қилгани, Қозоғистон иш вақти бўйича фаолият юритгани ҳамда ҳимояланмаган серверга кўпинча Қозоғистондаги интернет провайдери орқали кирганини кўрсатувчи далиллар топганини билдирди.
Тожикистон ҳукумати тизимига алоқадор 2 000 дан ортиқ ҳужжатлар орасида Мудофаа вазирлигига юборилган ёки у орқали йўлланган ёзишмалар ҳамда бошқа турдаги материаллар мавжуд.
Вазирлик оддий иш жадвалидан тортиб ўта махфий хабарларгача бўлган турли материалларни қабул қилиши мумкин. Reuters бу материалларни миллий хавфсизликка алоқадор деб баҳолади.
Ўзбекистоннинг Smart Forestry платформасига киберҳужум
CloudSEK киберхавфсизлик компанияси Ўзбекистоннинг Smart Forestry платформаси билан боғлиқ серверга хакерлар кирганини аниқлади.
Smart Forestry — Ўзбекистонда ўрмон хўжалигини рақамли бошқариш ва назорат қилиш учун яратилган давлат ахборот платформаси.
Ҳужумчилар тизимга киргач, ўрмон хўжалигига оид маълумотлар базасини бошқариш ва серверда сақланадиган маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган.
Ҳужум бир неча босқичда амалга оширилган. Дастлаб хакерлар Smart Forestry платформасининг географик маълумотлар билан ишлайдиган GeoServer тизимига кирган. Кейин эса платформанинг маълумотлар базаси ва серверини бошқариш имконини қўлга киритган. Улар серверга зарарли файллар жойлаштирган ва масофадан туриб буйруқлар юбориш учун махсус дастур ўрнатган.
Хакерлар серверда махсус автоматик вазифаларни ҳам жорий қилган. Натижада тизим маълум вақт уларнинг серверига ва кимга тегишлилиги номаълум бўлган бошқа манзилга уланиб турган.
CloudSEK маълумотларига кўра, хакерлар серверни тўлиқ, яъни энг юқори рухсатга эга администратор даражасида бошқариш имконига эга чиқолмаган. Бироқ, бу уларни сезиларли даражада чекламаган: улар ўрмон хўжалиги бўйича маълумотлар базасини тўлиқ бошқариши, шунингдек, GeoServer орқали тақдим этиладиган ёки серверда сақланадиган маълумотлардан фойдаланиши мумкин бўлган.
Аввалроқ, 2026 йил май ойида Ўзбекистоннинг Smart Forestry лойиҳасига нисбатан шубҳали киберфаоллик ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ ўшанда ҳужум қандай амалга оширилгани батафсил очиқланмаган.
Аввалроқ сунъий интеллект туфайли киберҳужумлар янги босқичга чиқаётгани ҳақида мақола эълон қилгандик.
мавзуга оид янгиликлар

Амударёда сув камайяптими?
Ўзбекистон
13.10.2026, 12:32

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди
Иқтисодиёт
30.09.2026, 14:58

Шимолий Корея хакерлари ҳужумларда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда
Жаҳон
11.08.2026, 13:53

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
