Самарқандда аёл фарзандини ҳожатхонада дунёга келтирди

Жорий йилнинг 1 март куни Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги тиббий тез ёрдам ҳожатхонасида туғилиб, унинг чуқурига тушиб кетган чақалоқ ички ишлар ходимлари томонидан қутқариб олинди. Бу ҳақда MY5 телеканаллигинг "Hudud" информацион дастурида маълум қилинди.

Самарқандда аёл фарзандини ҳожатхонада дунёга келтирди

Самарқандда аёл фарзандини ҳожатхонада дунёга келтирди

Унга кўра, шифохона ҳожатхонасидан чақалоқ йиғисини эшитган шифокор шу атрофдаги ички ишлар ходимларига мурожаат қилган. Шундан кейин ходимлар келиб, зудлик билан ён томондан хандақ қазиб, икки соат давомида чақалоқни олиб чиқишга уринган. 

Чақалоқни қутқариб қолган инспектор Сардор Сафаров ҳодисани эслар экан, уни сақлаб қолиш учун фақатгина бир ўзи эмас, балки бошқа ходимлар ҳам биргаликда ҳаракат қилганини айтиб ўтди.

"Шу чақалоқнинг умрини сақлаб қолиш учун қўлимизга нима илашса, шуни олдик. Туйнук ковларканмиз, ҳар ковлаганимизда чақалоқ овози эшитилмай қолар эди. Кейин бу ерда ҳамма ходимлар биргаликда жон койитиб ковлашди. Ер қаттиқ, тоғли ҳудуд, бир амаллаб ковладик. Ҳамма ходимлар у ерда киришга тайёр турган эди, фақат туйнук сал кичикроқ бўлганлиги учун биринчи бўлиб ўзим кирдим", дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, чуқурда чақалоқ ёнбошланиб, оёқ-қўллари қимирламай қолган. Чуқурдан чиқарилганидан кейин биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳамшираларга, шифокорларга берилган. 

1 март куни соат 12:00 лар атрофида Нуробод тумани марказий шифохонасига олиб келинган чақалоқ шифокорларнинг доимий назоратига олинган. У ҳозирда интенсив хонада сақланмоқда. 

"Келганда жуда ҳам бола музлаб кетган эди, ҳозирда аҳволда анча яхши. Ҳозир боланинг онаси ҳам ўзини анча яхши ҳис қилиб, бизни берган саволларимизга яхши жавоб беряпти", дейди шифокор Фармон Қўшмуродов.

Аммо ҳолатнинг ажабланарли томони шундаки, она бешинчи фарзандига ҳомиладор бўлганлигини ўзи билмаган.

"Ҳомиладор бўлганимни билмайман, рости-да. Ҳомиладорлик даврида ҳам токсикоз бўлмадим. Шу давр ичида поликлиникага борганим ёқ, уйда бўлдим", дейди аёл.

мавзуга оид янгиликлар

Мирзиёев ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди

30 октябр куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКОнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича 43-сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида таълим, фан, маданият ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор халқаро ташаббусларни илгари сурди.

Сиёсат

31.10.2025, 10:13

ССВ тизимида 1000 дан ортиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2025 йил июль ҳолатига кўра молия ва иқтисодиёт йўналишида фаолият юритувчи 1 280 нафар ходимда манфаатлар тўқнашуви ва непотизм ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистон

27.10.2025, 08:17

Самарқандга кириш 15 кунга ёпилади

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябрга қадар Самарқандга кириш йўллари ёпилади. 

Ўзбекистон

21.10.2025, 12:42

Самарқандда кумушнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида кумуш қимматбаҳо металл қотишмасини ноқонуний равишда сотишга уринган шахслар қўлга олинди.

Ўзбекистон

16.10.2025, 15:06

Самарқандда қиморга муккасидан кетган шахс ака ва укасининг қийноғидан сўнг вафот этди

Ака-ука онлайн қиморга муккасидан кетган ўртанча ўғилни бу йўлдан қайтариш мақсадида дарахтга боғлаб қўйиб, калтаклашган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган 29 ёшли йигит вафот этган. «Одамлардан, банкдан қарз олиб, онлайн қиморга тикиб юборарди. Одамлар уйга қарзларини сўраб келарди, акаси ва укаси тўларди», деган ўғилларнинг отаси судда.

Ўзбекистон

13.10.2025, 15:52

Самарқандда Агроинспекция ходими қамоққа олинди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мутахассиси ернинг унумдорлигига зарар етказилганлиги аниқланган фуқарога нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўзбекистон

13.10.2025, 14:19

сўнгги янгиликлар

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари остидаги кичик бўртма тепаликчалар бежиз жойлаштирилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — қўл бармоқларини клавиатурага қарамасдан тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш.

Фан-технология

18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларни ишга тақсимлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартибга муҳим ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таълим

18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди

Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро ўз ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилди. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 09:46

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 13:40

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57