Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?

Жаҳон ҳамжамиятининг сунъий интеллект (СИ) таҳдидлари борасидаги хавотирлари мутлақо асосли. Бу ҳақда OpenAI компанияси бош директори Сэм Алтман баёнот берди.

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?

Унинг фикрича, технология шиддат билан ривожланаётган ҳозирги босқичда уни қатъий назорат остига олиш заруриятга айланган.

Алтманнинг таъкидлашича, жамиятнинг оммавий дезинформация, киберҳужумлар ва автоном тизимлар устидан назоратни йўқотиш каби хавфлардан ташвишланиши мутлақо табиий. У шу билан бирга супер сунъий интеллектни яратиш ва ривожлантириш жараёни халқаро кузатув ҳамда қатъий ҳуқуқий тартибга солишни талаб этишини қайд этди. Бунда у мисол сифатида ядро энергетикаси устидан ўрнатилган халқаро назорат тизимини келтирди — худди шундай модел сунъий интеллект учун ҳам қўлланилиши мумкинлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, OpenAI раҳбари технологиянинг салбий томонларигина эмас, балки улкан салоҳиятга эга эканини ҳам унутмаслик кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, тўғри ёндашув қўлланилган тақдирда сунъий интеллект оғир касалликларни даволашдан тортиб, глобал иқлим ўзгаришига қарши курашгача бўлган жараёнларда инсониятнинг энг яқин ёрдамчисига айланиши мумкин.

Алтманнинг бундай чиқишлари янгилик эмас — у аввалроқ ҳам халқаро миқёсда СИ хавфсизлиги бўйича махсус назорат органи ташкил этиш ғоясини бир неча бор илгари сурган ва буни Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (МАГАТЭ) тажрибасига қиёслаган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда

АҚШда ишлаган минглаб хитойлик муҳандис, олим ва IT мутахассислари Хитойга қайта бошлади. Бу жараён айниқса сунъий интеллект, робототехника ва биотехнология соҳаларида кучайган.

Жаҳон

14.05.2026, 17:42

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди

Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Жаҳон

15.09.2026, 11:42

Сунъий интеллект ёрдамида илк бор табиатда учрамайдиган вируслар яратилди

Америкалик тадқиқотчилар сунъий интеллектдан фойдаланиб 16 та вирус яратди. Бу кашфиёт янги ютуқларга умид уйғотиш билан бирга, ундан нотўғри мақсадда фойдаланиш борасидаги хавотирларни ҳам кучайтирмоқда.

Фан-технология

07.08.2026, 12:10

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди

Anthropic билан кучли рақобатга киришган OpenAI узоқ кутилган "супер илова"сини тақдим этди. 

Фан-технология

10.07.2026, 18:30

Фантастикадан реалликка кўчган башорат

2001 йилда Стивен Спилберг экранга чиқарган “A.I. Artificial Intelligence” (Сунъий интеллект) фильми робот бола Девид ҳақида ҳикоя қилади.

Маданий

01.07.2026, 17:34

Дидимиз ҳам сунъийлашиб кетяптими?

Сунъий интеллект (SI) бугун ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига кириб борди. Бир неча йил аввал фантастикадек туюлган имкониятлар бугун кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди. У санъатда расм чизмоқда, мусиқа яратмоқда, журналистикада матн ёзмоқда, педагогикада дарс тайёрламоқда, тиббиётда ташхис қўйишга ёрдам бермоқда, дастурлашда код ёзмоқда.

Маданий

26.06.2026, 16:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?

Тақдирлаш маросими бугун Лондонда ўтказилади. Гарри Кейн асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Спорт

26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама

АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.

Жаҳон

26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний қўшма лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 15:33

AI tasvir

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?

Абдураҳмон Ташанов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди, бироқ сўз эркинлиги, суд-тергов тизими ва блогерларга нисбатан жиноий ишлар юзасидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?

Трамп мусулмон номзодни «жиҳодчи» деб атади.

Жаҳон

26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди

Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) Iman Invest билан ҳамкорликни тўхтатиб, компанияда бир неча миллион долларлик камомад юзага келгани ва шариат мезонларига зид операциялар аниқланганини билдирди. Iman Invest раҳбарияти эса айбловларни рад этиб, Маҳмуд Усмон билан келишмовчилик унинг ойлик тўловларини камайтириш ва компания акцияларидан улуш беришни рад этиш ортидан бошланганини даъво қилмоқда.

Ўзбекистон

26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →