Нефть-газ тармоғида рақамли ечимлар ва сунъий интеллект кенг жорий этилмоқда
Шу билан бирга, қурилиш майдонларидаги маълумотлар реал вақт режимида таҳлил қилиниб, ишлар бориши автоматик баҳоланади.
Иқтисодиёт
26.08.2025, 11:05
Улашиш:

Нефть-газ тармоғи каби мураккаб ва хавфли соҳаларда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда жараёнларни оптималлаштиришда сунъий интеллект технологиялари муҳим аҳамият касб этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов мазкур ташкилотда глобал рақамлашув тенденцияларига уйғун равишда фаолият олиб борилаётганини таъкидлади.
– Конларда олиб борилаётган излов-қидирув ишларида геологик, геофизик ва гидродинамик маълумотларни таҳлил қилиш учун замонавий ечимлар жорий этилмоқда, – деди М.Ибодов. – Масалан, “Pipesim” қатлам тизимлари моделлари, “ProSource” маълумотлар базаси ва E-KON платформаси билан интеграция қилинган “Generative AI chat-bot” ишлаб чиқилди.
Бу тизим мутахассисларга тезкор ва аниқ таҳлилий хулосалар тайёрлаш имкониятини яратади. Ходимларнинг кундалик ишини енгиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида “Microsoft 365” дастурий таъминоти учун лицензиялар харид қилинган. Бунинг натижасида улар маълумотни қайта ишлаш, вазифаларни бажариш ва “Microsoft Copilot” хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Жамоавий иш жараёнларини янада самарали ташкил этиш бўйича аввал “ChatGPT Team”, кейинчалик эса “ChatGPT Enterprise” платформасини жорий этиш режалаштирилган. Айни пайтда биз нефть ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнларини бошқаришда “Primavera P6 EPPM” тизимига тўлиқ ўтяпмиз. Бу тизим асосида лойиҳалар устидан ягона назорат ўрнатиш, харажатларни аниқ ҳисобга олиш ҳамда CIC + AI Analytics + Primavera каби имкониятлар билан хатарларни олдиндан бошқариш мумкин. Шу билан бирга, қурилиш майдонларидаги маълумотлар реал вақт режимида таҳлил қилиниб, ишлар бориши автоматик баҳоланади. Бу кечикишларни камайтириб, бошқарув қарорларини сунъий интеллект асосида қабул қилиш жараёнини такомиллаштиради.
Шунингдек, ишлаб чиқариш объектларининг рақамли эгизакларини яратиш ва сунъий интеллект таҳлили асосида жараёнларни оптималлаштириш масалалари ҳам ўрганилмоқда. Бу хавф-хатарларни олдиндан аниқлаш ва иш унумдорлигини оширишда муҳим.
Аҳамиятлиси, биз ходимларимизнинг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ечимларидан самарали фойдаланиши учун ўқув курслари ташкил этяпмиз. Бу уларнинг малакасини замон талабларига мос равишда ривожлантиришга имкон беради.
Иқтисодиёт
26.08.2025, 11:05
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда
Жаҳон
04.03.2026, 13:11

СИ стратегияси: уруш вазиятида сунъий интеллект 95 % ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин
Фан-технология
28.02.2026, 13:12

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?
Фан-технология
22.02.2026, 09:08

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда
Фан-технология
08.02.2026, 07:47
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
