Телеграм асосчиси нега қамалди?

Павел Дуровнинг Францияда қўлга олиниши билан боғлиқ нималар маълум?

Дуров 24 августь куни Франциянинг “Ле Бурже” аеропортида қўлга олинди. Унинг ҳибсга олиниши, дунё миқёсида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.


Маълум бўлишича, Француз терговчилари Дуровга фирибгарлик, наркотик моддалар савдоси, уюшган жиноятчилик, терроризмни тарғиб қилиш ва киберҳужумлар билан боғлиқ айбловлар бўйича ҳибсга олинишига ордер берган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Дуров ўз платформасидан жиноят мақсадларида фойдаланишни чеклаш бўйича чора-тадбирлар кўрмаганликда айбланган ҳамда 24 август куни шанба оқшомида Бакудан Парижга ўзининг шахсий самолётида келганидан сўнг ҳибсга олинган. Дуровни ҳибсда сақланиш муддати эса 96 соатга чўзилган. Ҳозирда судя маҳбуснинг тақдири бўйича қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Телеграмнинг жавоби ва Дуровнинг ҳимояси 

"Телеграм Европа Иттифоқи қонунларига, шу жумладан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга риоя қилади — унинг модерацияси саноат стандартларига мос ва доимий равишда такомиллашиб бормоқда." 

"Телеграм бош директори Павел Дуров яширишга ҳеч нарсаси йўқ ва Европада тез-тез саёҳат қилади. Платформа ёки унинг эгаси платформада содир бўлган суиистеъмолликлар учун жавобгар деб даъво қилиш — абсурд. Биз бу вазиятнинг тезда ҳал қилинишини кутмоқдамиз", дейилади Телеграм баёнотида. 
Бундан ташқари, Россия ҳукумати Францияни  ҳамкорликдан бош тортганликда  айблади. Париждаги Россия элчихонаси Дуров билан учрашишга рухсат сўраган. Аммо  Франция ҳозиргача бу вазиятда алоқага киришишдан қочаётганини билдирилган.

Павел Дуровнинг Россиядан қочиши 

Дуров 2014 йилда VKontakte ижтимоий тармоғини ёпиш тўғрисида Кремл талабларига бўйсунишдан бош тортганидан кейин Россияни тарк этган эди. У Кремл билан боғлиқ зиддиятдан сўнг ВКни тарк этди ва Телеграм платформасига эътибор қаратди.

Шундан сўнг, у 2013 йилда укаси Николай билан бирга ушбу платформани ташкил этган. Дастлаб, Телеграм бошқа хабар алмашиш дастурларига ўхшаш бўлган, аммо вақт ўтиши билан ижтимоий тармоққа айланиб борган. 

Телеграмда фойдаланувчилар бир-бирлари билан мулоқот қилишдан ташқари, 200,000 кишигача бўлган гуруҳларга қўшилишлари ва бошқаларни кузатиши ва фикр қолдириши мумкин бўлган “каналлар” яратилди. Шундан сўнг,  950 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчиларга эга бўлган Телеграм, Россиянинг Украинага бостириб кириши тўғрисида ахборот ва дезинформация – тарқатишнинг асосий манбасига айланган ва давлат томонидан этирозларга сабаб бўлган.

Дуровнинг ҳозирги ҳаёти ва Телеграм нинг хавфсизлик сиёсати 

Дуров ҳозирда Дубайда яшайди, Телеграм бош қароргоҳи ҳам Дубайда жойлашган. У Франсия ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) фуқаролигига эга. Яқинда у Берлин, Лондон, Сингапур ва Сан-Франсискода яшашга ҳаракат қилганини, лекин Дубайни танлаганини айтган. Чунки бу жойни у бизнес муҳити ва нейтраллиги учун танлаганини билдирган.

мавзуга оид янгиликлар

Telegram asoschisi Qozogʻistonda yangi sunʼiy intellekt loyihasini eʼlon qildi

Telegram асосчиси Қозоғистонда янги сунъий интеллект лойиҳасини эълон қилди

Telegram асосчиси Павел Дуров Остонада бўлиб ўтган Digital Bridge-2025 халқаро технологик форумида миллиарддан ортиқ фойдаланувчига мўлжалланган сунъий интеллект соҳасидаги янги лойиҳани тақдим этди.

Жаҳон

03.10.2025, 18:36

Франция суди Павел Дуровни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди

Назарий жиҳатдан, оғир айбловлар билан  (наркотик моддалар савдоси, терроризм) ҳибсга олиш муддати 120 ёки 144 соатгача узайтирилиши мумкин. Шундан сўнг, суд озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилгандан кейин ҳам, ушлаб турилган шахсни судга олиб келиш зарурати туғилса, жиноий полиция биносида қўшимча 20 соатгача ушлаб туриш учун яна вақт қўшилиши мумкин. 

Жаҳон

26.08.2024, 10:24

Россия “Telegram”ни ҳам блоклаши мумкин

Россияда “Telegram” фойдаланувчилари техник узилишлар ҳақида оммавий равишда шикоят қила бошлади. Манбаларга кўра, “Роскомнадзор” мессенжер фаолиятини чеклаш бўйича янги чораларни ишга туширган.

Жаҳон

11.02.2026, 13:58

Mirziyoyeva Oksfordni oʻzbek tilini oʻqitishga koʻndirdi

Мирзиёева Оксфордни ўзбек тилини ўқитишга кўндирди

Эндиликда дунёдаги етакчи олийгоҳларидан бири Оксфорд университетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўргатилади.

Таълим

16.10.2025, 12:29

сўнгги янгиликлар

Россия-Украина уруши: йўқотишлар, зарар ва музокаралар

Россиянинг Украинага тўлиқ масштабдаги босқини бошланганига бугун, 24 февралда тўрт йил тўлди.

Жаҳон

24.02.2026, 14:06

Масъулларнинг масъулиятсизлиги боғча болаларининг бошига болға бўляпти

Фарғона шаҳридаги бир нечта давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларда иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиш аломатлари кузатилди.

Ўзбекистон

24.02.2026, 12:04

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин

Мамлакатдаги зўравонликлар сабаб айрим ўйинлар тақдири, жумладан Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳам хавфсизлик вазияти туфайли бекор қилиниши мумкин.

Жаҳон

24.02.2026, 10:39

Россияда болани қутқарган ўзбек мигранти “Жасорат” медали билан тақдирланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик фуқаро Хайрулло Ибодуллаев 7-қаватдан тушиб кетган болани қутқариб қолган эди.

Ўзбекистон

24.02.2026, 09:40

Теҳронда талабалар ва Хоминаий тарафдорлари ўртасида тўқнашув юз берди

Намойишчилар Эрон байроғини кўтариб, Оятуллоҳ Хоминаийни назарда тутган ҳолда “Диктаторга ўлим!” шиори билан чиқишган.

Жаҳон

23.02.2026, 14:41

Мексикада машҳур наркобароннинг ўлдирилиши ортидан тартибсизликлар авж олди

Мексика Қуролли кучлари мамлакатдаги энг йирик наркокартеллардан бирининг етакчиси, “Эль Менчо” номи билан танилган Немесио Осегера Сервантесни махсус операция давомида йўқ қилди. 

Жаҳон

23.02.2026, 12:28

8 март якшанбага тўғри келади: дам олиш кунлари қандай бўлади?

2026 йилда 8 март — Хотин-қизлар куни якшанбага тўғри келади. Шу сабабли қўшимча дам олиш куни 9 март (душанба)га кўчирилади.

Ўзбекистон

23.02.2026, 11:38

Ғазодаги урушда 500 дан ортиқ Марказий Осиё фуқаролари иштирок этган

Ғазо секторидаги урушда 50 мингдан ортиқ хорижлик иштирок этган. Уларнинг 500 дан ортиғини Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. 

Жаҳон

23.02.2026, 09:15

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,85 млрд долларни ташкил этди

Расмий маълумотларга кўра, давлат қарзининг асосий қисми — 39,82 млрд доллари ёки 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати 27,1 фоизни ташкил этмоқда.

Иқтисодиёт

23.02.2026, 08:10

Чиқиндиларни олиб кетиш хизматида янги тўлов тизими жорий этилди

Энди истеъмолчилар фақат амалда кўрсатилган хизмат учун тўлов қилади, барча ҳисоб-китоблар эса онлайн тизим орқали юритилади.

Иқтисодиёт

22.02.2026, 14:36

Мубашшир Аҳмад «Сангород»га ўтказилди

Навоий вилоятида жазо муддатини ўтаётган Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 20 февраль куни Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Ўзбекистон

22.02.2026, 11:17

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?

Хитойнинг сунъий интеллект (СИ) чат-ботлари кўпинча сиёсий саволларга жавоб беришдан бош тортади ёки расмий давлат позициясини такрорлайди.

Фан-технология

22.02.2026, 09:08