Масъулларнинг масъулиятсизлиги боғча болаларининг бошига болға бўляпти
Фарғона шаҳридаги бир нечта давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларда иситма, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиш аломатлари кузатилди.
Ўзбекистон
24.02.2026, 12:04
Улашиш:

Жорий йил 20 феврал куни заҳарланиш сабабли 70 нафардан ортиқ бола шаҳардаги икки шифохонага ётқизилган, улардан 3 нафари реанимация бўлимида қолмоқда.
Маълумотларга кўра, айрим боғчаларда овқатланиш тизими кейтеринг асосида ташкил этилган. 2024 йил 25 июлдаги қарор билан Қувасой шаҳрида давлат боғчаларида кейтеринг тизими жорий қилинган ва овқат тайёрлаш ҳамда етказиб бериш бўйича хусусий корхона таклифи маъқулланган.
Бу ҳолат илк бор кузатилаётгани йўқ. 2025 йил сентябр ойида Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Бекобод, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманларида жами 1922 нафар тарбияланувчи овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохоналарга мурожаат қилган эди.
Шу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, 2025 йил октябр ойида Жиззах вилояти Фориш туманидаги тўртта давлат боғчасида ҳам 40 нафарга яқин бола овқатдан заҳарлангани аниқланган.
Мутахассислар таъкидлашича, ҳар сафар бир хил сценарий такрорланмоқда: заҳарланиш, комиссия тузиш, баёнотлар ва назоратни кучайтириш ҳақидаги ваъдалар. Бироқ тизимли муаммолар ўз ечимини топмаяпти.
Масала фақат айрим раҳбарларни алмаштиришда эмас. Боғчаларда озиқ-овқат таъминоти занжирини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарур: маҳсулот етказиб берувчиларни танлаш, тендер жараёнларининг шаффофлиги, санитария назорати ва масъул шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилиши керак.
Болалар саломатлиги - энг устувор масала. Мактабгача таълим тизимидаги оммавий заҳарланишлар тасодиф эмас, балки чуқур тизимли муаммолардан далолат бермоқда. Саволлар очиқ, жавоблар эса амалда намоён бўлиши керак.
Муаллиф: Мафтуна Бахтиёрова
Ўзбекистон
24.02.2026, 12:04
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар заҳарланди
Ўзбекистон
25.09.2025, 11:20

Дунё мамлакатлари ижтимоий тармоқларга ёш чеклови қўймоқда
Жаҳон
26.02.2026, 15:11

Британияда болаларнинг интернетдаги хавфсизлиги бўйича янги чоралар эълон қилинди
Фан-технология
16.02.2026, 10:28

Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
Жаҳон
20.01.2026, 14:42

Янгийўлда дайди итлар ҳужуми: норасида боланинг аҳволи оғир
Ўзбекистон
19.01.2026, 10:34

Қоракўлда 20 нафар абитуриент заҳарланиши юзасидан ССБ расмий муносабат билдирди
Ўзбекистон
12.01.2026, 09:57
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
