Мубашшир Аҳмад «Сангород»га ўтказилди
Навоий вилоятида жазо муддатини ўтаётган Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 20 февраль куни Тошкент шаҳрига олиб келинди.
Ўзбекистон
22.02.2026, 11:17
Улашиш:

Бу ҳақда унинг адвокати Абдуллоҳ Содиқ маълум қилди.
Адвокатнинг билдиришича, маҳкум Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 5-сонли жазони ижро этиш колониясидан пойтахтдаги Яшнобод туманида жойлашган 23-сонли маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага («Сангород») вақтинчалик кўчирилган. Мазкур тиббий муассасада оғир касалликка чалинган ёки даволанишга муҳтож маҳкумлар сақланади.
Маълум қилинишича, унга «чап оёқ артрози» ва «қандли диабет» ташхислари қўйилган. Кейинги пайтларда оёқларида яна шиш пайдо бўлгани сабабли уни тўлиқ ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишга қарор қилинган. Тиббий текширувлар камида икки ҳафта давом этиши кутилмоқда.
Адвокатнинг расмийларга таяниб билдиришича, келаси ҳафтадан бошлаб анализлар олиш ва комплекс кўрик жараёни бошланади. Ҳозирча ҳимоячи ва маҳкумнинг яқинлари у билан учрашмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил октябр ойида Алишер Турсунов 2,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Аввалроқ адвокат унинг соғлиғи оғир экани ва шу ҳолатда ишга жалб этилаётганини маълум қилган. Омбудсман эса ўрганиш натижасига кўра маҳкум соғлиғи ёки меҳнат шароити юзасидан шикоят билдирмаганини хабар қилган эди.
Ўзбекистон
22.02.2026, 11:17
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00
сўнгги янгиликлар

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?
Фан-технология
22.02.2026, 09:08

Оксфорд билан ҳамкорлик: Янги Ўзбекистон университети халқаро майдонга чиқмоқда
Таълим
21.02.2026, 14:12

Техникум ўқувчиларига ҳам стипендия тўланади
Таълим
21.02.2026, 13:49

Британия қиролининг укаси қўлга олинди
Жаҳон
21.02.2026, 13:28

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Россия ОАВлари Мирзиёев самолётини “АҚШ ҳарбий самалёти” деб талқин қилди
Ўзбекистон
21.02.2026, 10:19

Ўзбекистонда 4 минг км магистрал йўл автобанга айлантирилади
Ўзбекистон
21.02.2026, 10:07

Ғазо учун қайси давлат қандай ёрдам беради?
Жаҳон
21.02.2026, 07:37

Европа разведкаси: аслида Россия тинчлик келишувини истамайди
Жаҳон
20.02.2026, 16:29

Оролбўйида сув бошқаруви лойиҳаси бошланди
Иқтисодиёт
20.02.2026, 14:35
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

«Нигилист пингвин»: исён рамзими ёки шунчаки тренд?
Маданий
28.01.2026, 17:49

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00
