Ҳафта ўртасида ҳарорат кескин кўтарилади
Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши бугун ҳам давом этади, аммо ҳафта ўртасига келиб ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон
03.03.2025, 12:23
Улашиш:

Ҳафта ўртасида ҳарорат кескин кўтарилади
Бугун, 3 март куни Ўзбекистоннинг катта қисмида қор ёғиши давом этади ва ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқ атрофида бўлади. Куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қор ёғиши тўхтайди.
4 мартда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб ҳали ҳам совуқ антисиклон таъсири сақланиб туради, ҳарорат 2-7 даража совуқ атрофида бўлади. Кундузи антисиклон Республика ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди. Ҳарорат 4-7 даража илиққача кўтарилади, аммо бу март ойи боши учун меъёрдан нисбатан паст.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин, 5-6 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
7 мартда Республика бўйича баъзи жойларда (Фарғона водийсидан ташқари) яна ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Фақат Ўзбекистоннинг шимолида — Устюртда ва Орол бўйи ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳафта ўртасидан ҳарорат жадал кўтарила бошлайди ва 6-7 март кунларига келиб, кечалари 5-8 даража илиқни, кундуз кунлари 14-17 даража илиқни, жанубда 20-22 даража илиққача ҳарорат кўтарилади.
3 март ва 7 март кунлари Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Тошкентда 3 мартда вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат 0-2 даража совуқ бўлади.
4-6 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 7 мартда кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 4 мартда кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади. 5-7 мартда ҳарорат кечалари 4-7 даража илиққача, кундуз кунлари 14-17 даража илиққача кўтарилади.
Ўзбекистон
03.03.2025, 12:23
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Бугун ҳаво бироз булутли бўлади
Ўзбекистон
18.10.2025, 09:12

Бугун об-ҳаво яна исийдими?
Ўзбекистон
10.10.2025, 10:30

Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади
Ўзбекистон
30.09.2025, 11:25

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
25.09.2025, 09:30

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
25.09.2025, 08:30

Бу ҳафта об-ҳаво қандай бошланиши маълум қилинди
Ўзбекистон
22.09.2025, 11:00
машҳур янгиликлар

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00
сўнгги янгиликлар

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?
Иқтисодиёт
05.03.2026, 11:01

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?
Жаҳон
05.03.2026, 09:23

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда
Иқтисодиёт
04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Ўзбекистон
04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда
Жаҳон
04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади
Таълим
04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин
Таълим
04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони
Ўзбекистон
04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди
Жаҳон
03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади
Жаҳон
03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади
Ўзбекистон
03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди
Спорт
03.03.2026, 16:33
машҳур янгиликлар

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00
