Тошкентда ерусти метро бекатларининг қайта очилиши кечиктирилди

Тошкент метрополитенининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши яқин кунларда йўловчилар учун фаолиятини қайта бошлайди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда йўналишда поездлар йўловчиларсиз синов тариқасида ҳаракатланмоқда.

«Технопарк – Қипчоқ» бекатлари оралиғида жойлашган 14 та бекатда хавфсизликни таъминлаш ва хизмат сифатини ошириш мақсадида кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

“Йўл ҳолати тўғриланди, носоз шпаллар алмаштирилди, дренаж тизими текширилди, шағаллар ҳолати назоратдан ўтказилди”, — дейилади расмий маълумотда.

Дастлаб йўналишни 18 октябрь куни ишга тушириш режалаштирилган эди. Бироқ синов жараёнларини такомиллаштириш ва поездлар ҳаракатини янада тезлаштириш мақсадида очилиш санаси 2025 йил 1 ноябрга кўчирилди.

Синов натижалари муваффақиятли якунлангач, барча техник талаблар тасдиқланиши билан йўналиш йўловчилар учун расман очилади.

Ўзбекистон

13.10.2025, 14:46

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Тошкент метросида бир йўловчи сабаб вагондаги барча йўловчилар туширилди

Бир йўловчининг қоидабузар ҳаракати оқибатида поезд вагонлари эшиклари ишдан чиққан.

Ўзбекистон

17.12.2025, 09:27

Тошкент метро бекатларида кассалар 9 декабрдан ёпилади

Тошкент метрополитенида бир қатор бекатларда кассалар фаолияти тўхтатилмоқда. 2025 йил 9 декабрдан бошлаб жами 16 та бекатда кассалар ёпилиб, уларнинг ўрнида QR-кодли чипталар берувчи замонавий инфокиоскалар ишга туширилади.

Ўзбекистон

06.12.2025, 15:58

Янги Тошкент халқаро аэропортига метро йўли қурилади

Шавкат Мирзиёев 15 октябр куни «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Менимча» кўрсатувида Янги Тошкент халқаро аэропортига метро йўли қурилиши режалаштирилганини маълум қилган.

Ўзбекистон

21.10.2025, 13:39

Метро бекатида чақалоқ туғилди

Кеча “Ғафур Ғулом” метро бекати ходими Наима Маҳамаджонова ҳомиладор аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди ҳамда аёлга чақалоқни соғ-омон туғишида ёрдам берди.

Ўзбекистон

07.10.2025, 10:46

Тошкент метросида касса операторлари лавозими босқичма-босқич тугатилади

Биринчи босқичда 204 та оператор штати қисқартирилди. Йил якунига қадар барча бекатларда банкоматлар ўрнатилиши ва оператор лавозимлари бутунлай тугатилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон

29.08.2025, 09:01

"Тошкент метрополитени" 14 та янги тўрт вагонли ҳаракат таркиби ҳарид қилинди

Сўнгги 5 йил давомида босқичма-босқич 41 та янги ҳаракат таркиби олиб келинди, натижада метро вагон паркининг 50 фоиздан зиёд поездлари янгиланди. 

Ўзбекистон

18.07.2025, 19:02

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди

Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро ўз ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилди. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 09:46

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11