АҚШ Ўзбекистон учун Жексон-Вэник тузатишини бекор қилади
Сенатор Жеймс Риш АҚШ Конгрессида Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон учун Жексон-Вэник тузатишини бекор қилиш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди. Сенаторнинг фикрича, Марказий Осиё давлатлари «ўта мураккаб геосиёсий қуршовда» қолган.
Ўзбекистон
07.11.2025, 15:06
Улашиш:

«Бугун бу ерга йиғилган етакчилар мураккаб геосиёсий муҳитда бўлган давлатлар вакилларидир. Биз буни тушунамиз. Сизлар қудратли мамлакатлар ўртасида қолган буюк миллатларсиз. Бугунги учрашув ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш ва мамлакатларингиз ўз тақдирини ўзи белгилашини таъминлаш учун имкониятдир», - деди сенатор.
«Беқарор Россия ва тобора тажовузкор бўлиб бораётган Хитой ўз миллий манфаатларини бутун дунё бўйлаб, кўпинча қўшнилари ҳисобидан илгари сураётган бир пайтда, Қўшма Штатлар Марказий Осиё мамлакатларига ишончли шерик билан ҳамкорлик қилиш ва ўзаро иқтисодий ривожланиш учун ҳақиқий имкониятни таклиф қилмоқда».
Сенатор, шунингдек, Конгрессга АҚШнинг C5+1 форматидаги ҳамкорлар билан иқтисодий ҳамкорлигидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаси киритилганини маълум қилди:
«Ушбу йўналишни қўллаб-қувватлаш мақсадида мен сенатор [Стив] Дейнс ва ҳамкасбларим билан биргаликда шу ҳафта C5+1 форматидаги ҳамкорларимиз билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги эскирган тўсиқларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳасини тақдим этдим. Гап Жексон-Вэник тузатиши чекловларини бекор қилиш ҳақида кетмоқда».

Бу тузатиш совуқ урушнинг қоқ чўққисида, 1974 йилда қабул қилинган. У АҚШнинг «Савдо тўғрисидаги қонуни»га киритилган бўлиб, инсон ҳуқуқлари бузилаётган давлатлар билан савдо муносабатларини ўрнатишда чекловлар киритилишини кўзда тутади.

Икки конгрессмен – Ҳенри Жексон ва Чарлз Вэникнинг ташаббуси билан, ўша 1974 йилда СССРдаги инсон ҳуқуқлари бузулиши, жумладан совет фуқароларига эмин-эркин кўчиб кетиш ҳуқуқи берилмаётганига қарши, жазо чораси сифатида ушбу тузатиш киритилган эди.
АҚШ Бош котиби Марко Рубио бу тузатишни «эскилик сарқити» деб атаган ва уни бекор қилиш кераклигини айтган.
Ўзбекистон
07.11.2025, 15:06
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади
Иқтисодиёт
01.05.2026, 16:10

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёзлар жорий этилади
Ўзбекистон
07.04.2026, 16:20

Маданият вазирлиги санъаткорлар учун солиқда енгиллик беришни таклиф қилди
Ўзбекистон
07.04.2026, 12:29

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади
Ўзбекистон
07.04.2026, 10:01

Ўзбекистонда исломий банклар фаолиятини бошлайди
Иқтисодиёт
30.03.2026, 15:43
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
сўнгги янгиликлар

Собиқ биринчи хонимнинг қамоқ муддатини узайтирган жанубий кореялик судья ўлик ҳолда топилди
Жаҳон
06.05.2026, 13:51

Еревандаги Европа сиёсий ҳамжамияти учрашуви Марказий Осиё учун сигналми?
Сиёсат
06.05.2026, 12:46

Италия бош вазири сунъий интеллект қурбонига айланди
Жаҳон
06.05.2026, 12:25

Тиббиёт клиникалари устидан назорат кучайтирилади
Ўзбекистон
06.05.2026, 12:10

Тошкент “Бродвей”и янгиланади
Ўзбекистон
06.05.2026, 11:20

Соғлиқни сақлаш вазирлигида йирик кадрлар алмашинуви амалга оширилди
Ўзбекистон
06.05.2026, 10:06

Ёш оталарга таътил бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:44

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:02

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатини Хитой ва Ҳиндистон кўролмаслиги мумкин
Спорт
05.05.2026, 15:59

Кремлда хавфсизлик чоралари кучайтирилди: Путинга таҳдидлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди
Жаҳон
05.05.2026, 15:45

Трампнинг “Озодлик лойиҳаси” – бу боши берк кўча лойиҳасидир - Аббос Ароқчи
Жаҳон
05.05.2026, 13:24

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди
Жаҳон
05.05.2026, 11:20

“Чорсу” метро бекати нега сув остида қолди? Ҳокимлик изоҳ берди
Ўзбекистон
05.05.2026, 09:44

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?
Маданий
04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди
Ўзбекистон
04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин
Иқтисодиёт
04.05.2026, 16:21

Нидерландияга қарашли кемада хантавирус тарқалди
Жаҳон
04.05.2026, 15:06

Telegramда билдиришномалар ишламаяпти
Жаҳон
04.05.2026, 11:22

БАА ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очди
Жаҳон
04.05.2026, 10:21

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди
Ўзбекистон
04.05.2026, 09:59
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
